Эксперимент учун жиҳозлар. Машғулотни ўтказиш учун экспериментаторга 300 тасодифий тартибланган сондан рақамли бланк (1дан 29 гача). Уларнинг ичида бешта учлик (масалан, 13;19;17) ва бешта жуфт учлик (22;16;4) сонлардан иборат гуруҳ учрайди. Бланкда сонлар шундай тақсимланганки, текширилувчи битта учликни 1 минутда қайд эта олиши лозим. Экспериметаторнинг ўқиш тезлиги битта сон учун 2 секундни ташкил этади. Вақтни қайд этиш учун экспериментатор секундомердан фойдаланади.
Ишни бошлашдан олдин текширилувчиларга протокол учун жадвал тайёрлаб қўйилади (4-шакл).
Ишни амалга ошириш тартиби. Машғулот гуруҳи амалга оширилади. Ўқитувчи ёки унинг ёрдамчиси текширилувчиларга йўриқномани маълум қилади.
Текширилувчига йўриқнома. Сизга 1 дан 29 гача бўлган тасодифий сонлар кета-кетлиги тақдим этилади. Улар орасида учта тоқ ва учта жуфт сонлар учлиги бор. Сиз уни кўрганингиз заҳотиёқ, ушбу учлик сонларни протоколда қайд этиб боринг. Агар сиз бошқа сонларни учратсангиз (кўп ёки кам) уларни ёзиб борманг. Экспериментаторнинг «черта» сигналига кўра протоколда қайд этинг.
Сўнгра экспериментатор секундомерга мос тарзда рақамли материални ўқишга киришади. Ҳар бир минутда у «Черта» сигналини беради. Бутун бланкни ўқиб бўлгач эксперимент тугайди.
Натижаларни қайта ишлаш.
Экспериментаторнинг бланк дастури билан текширилувчининг жавоблари солиштирилади.
Бутун тажриба давомида тўғри қайд этилган учлик сонларни (м) миқдори аниқланади.
Формула бўйича 3.2. машғулотда келтирилган формулага асосан ҳар бир вақт оралиғи учун танлаш тезлиги ҳисобланади.
Ихтиёрий диққатни тавсифловчи материаллар белгиланган схема бўйича сифат таҳлил қилинади.
5- машғулот Диққатнинг кўчувчанлигини тадқиқ этиш (Шульте жадвалининг Сисоев ва Марищук модификацияси ёрдамида) Кириш қайдлари. Диққатнинг кўчувчанлигини экспериментал ўрганиш диққат хусусиятларини тадқиқ этишнинг асосий йўналишларидан бири саналади. Бир қатор соҳа мутахассисларига диққатнинг кўчувчанлиги муҳим ўрин тутиши алоҳида белгиланган мезонга эга (масалан, ҳайдовчи фаолияти ёки кўп станокда ишлаш). Диққатнинг кўчувчанлигини экспериментал ўрганиш ҳар хил стимул вариантлари ва улар билан текширилувчиларнинг ишлаш усулига боғлиқ. Бироқ ҳар қандай ҳолатда текширилувчи бир ёки бир нечта топшириқларни экспериментатор билан бирга бажариши лозим.
Диққатнинг кўчувчанлиги шартли тарзда ечилади.
Э.Шультенинг жадвали экспериментал материал сифатида хизмат қилади.
5-шакл
Тажриба протоколи