Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Хиссиётнинг психологик турлари



Download 3,65 Mb.
bet16/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

7. Мавзу Хиссиётнинг психологик турлари
Шахс индивидуал эҳтиёжларидан ташқари, ижтимоий эҳтиёжни қондириш билан боғлиқ мотивлар таъсири туфайли ҳам ижобий ёки салбий ҳиссиёт сифатларини акс эттириши кузатилади. Масалан, талабанинг танловда қатнашиши қувонч ҳисларини юзага келтирса, иккинчи турдаги муваффақиятсизлик хафагарчилик туйғусини намоён этади. Шахснинг мақоласи (газета, журналда) босилиб чиқса фахрланади, кимнингдир томонидан у танқид қилинса руҳан эзилади. Ота-она фарзандини мақтаса қувонади, койиса эса хафа бўлади ва ҳоказо.
Ҳиссиётнинг ижобий ва салбий сифатларидан ташқари, унинг иккиёқламалик (юнонча amphi иккиёқлама вазифа, лотинча valentia «куч» деган маъно англатиб келади) ва ноаниқликдан иборат асосий хислатлари мавжуддир. Бу руҳий ҳолатларда шахсда иккиланиш ҳоллари, ноаниқ тушуниш муносабатлари акс этади, лекин роҳатланиш билан қаноатланмаслик ҳисларини бир-бирига қўшиш мумкин эмас.
Амбивалент (иккиёқлама) ҳиссиётда роҳатланиш билан азобланиш туйғулари ўзаро қўшилиб кетиш билан чекланибгина қолмасдан, балки уйғунлашган, аралашган ҳолда уларнинг кечиши муҳим хусусиятларидан бири бўлиб ҳисобланади. Масалан, рашк ҳиссида муҳаббат билан нафрат бир-бири билан узвий боғланиб кетади. Хўранда қорни очлиги учун шўр овқатни еб биологик эҳтиёжни қондириб, бир томондан роҳатланиши, иккинчи томондан эса нохуш ҳисни кечириши мумкин. Ташналикдан илиқ сувни ичиб ҳам роҳатланиши, ҳам нохушликка берилиши кузатилади. Кийими юпун шахсга қалинроқ тўн берилса, бир томондан қувонади, иккинчи томондан эса уялади. Ошиқларда севиш ва ўзидан нафратланиш ҳолати кечади ёки ҳижрон ширин қайғу, лекин ёқимли истироб тарзидаги кечинмалар иккиёқлама ҳиссиётга ёрқин мисолдир.
Шахснинг эмоционал дунёси узлуксиз тарздаги зиддиятлар, низолар ва уларнинг ҳал қилиниши, олдининг олинишини акс эттиришдан иборат жараёнлар мажмуасидир. Асосан ижобий, салбий ва иккиёқлама ҳиссиётни келтириб чиқарадиган омиллар қуйидагилардан иборатдир: 1) шахс билан муҳит ўртасидаги (табиий муҳит, ижтимоий муҳит орасидаги) ҳар хил мазмун ҳамда шаклдаги муносабатлар; 2) тана аъзолари, ички организм таркиблари муҳитидаги муносабатларнинг нисбий мувозанати ўзгариб туриши; 3) фавқулоддаги вазиятлар туфайли юзага келадиган ҳар хил кечинмалар ва бошқалар.
Ҳис-туйғуларнинг яна битта (тўртинчи) сифати шахснинг ҳиссиёт объектларига нисбатан эмоционал муносабатларининг қисқа муддатли акс эттишини таъминловчи ташқи таъсирининг ноаниқлиги ифодаланишидир. Шунингдек, объектларнинг таассуротлари узоқ муддатли хусусиятга эга бўлса, бундай эмоционал ҳолатлар муносабатларнинг сифати бўлиши мумкин; Шахс ўзининг турмуш тажрибасига номаълум, яп-янги нарсаларга дуч келса, бу воқелик уни тўлқинлантириши, ҳайратлантириши, унда ҳавас ва қизиқиш уйғотиши мумкин. Бу ҳиссий воқелик (ҳодиса) янги таассуротни англашнинг ҳиссий жабҳаси бўлиб ҳисобланади. Табиий ва ижтимоий муҳитнинг англаб олиш чигал ҳодисаси эҳтиёж билан боғланишдан ҳамда муайян барқарор муносабат юзага келтиришдан олдин ҳиссий ҳолатнинг предметига айланади. Шунинг учун маълум кечинмаларнинг негизида танҳо «бу нима рефлекс»ини тушуниш эҳтиёжи ётади. Билиш фаолияти билан уйғунлаша борган англаш ҳисси беқарорлиги, қисқа муддатлилиги билан тафовутланади ҳамда объектга нисбатан енгилроқ салбий ёки ижобий муносабат сифатига айланада.
Ҳиссиётнинг мазмуни турли-туман бўлиб, у шахснинг ҳаёти ва тараққиёти имкониятлари билан боғлиқ объектларга, ҳатто бевосита роҳатланиш (азобланиш) ҳисларини юзага келтирувчи нарсаларга нисбатан муносабатларида ифодаланади. Демак, шахснинг ҳиссиётлари турлича моддий ва маданий эҳтиёжларига асосланади, уларни қондиришга ёрдам берадиган омил ижобий эмоцияни юзага келтиради, сўнг барқарор ҳиссиёт сингари мустаҳкамланади. Инсон эҳтиёжини қондиришга халақит берадиган нарса салбий эмоционал ҳолатни вужудга келтиради ҳамда ҳиссиёт тариқасида мужассамлашади.
Ҳиссиётнинг мазмуни тўғрисида мулоҳаза юритилганда шу нарсани эслатиб ўтиш жоизки, ҳис-туйғулар барқарорлиги, мақсадга мувофиқлиги: биринчидан, шахсга ҳеч қандай хавф-хатар, таҳдид солмаётганлигини, иккинчидан, инсоннинг ҳаёти ва фаолиятида уни бахт-омад кутаётганлигини, учинчидан, шахслараро муносабати, жамиятда тутган мавқеини, тўртинчидан, тана аъзоларининг саломатлигини рўй рост акс эттиради. Бу кўринишларнинг барчаси ижобий сифатлар устуворлик қилаётганлигидан дарак беради, бинобарин, ютуқларга эришиш эҳтимоли даражаси юксаклиги, ижтимоий ёки шахсий кутилма эса кафолатланганлигини англатади. Шахс шахслараро муносабатнинг маҳсули бўлганлиги туфайли ундаги ҳиссиётларнинг мазмуни, инсон камол топиши билан узвий боғлиқ тарзда, кўлами кенгайиб боради, бунинг натижасида эмоционал ҳолатлар шахсий тор доирадан ташқари чиқиб, табиат ҳодисалари, жамият муаммолари (иқтисодий, сиёсий, тарихий, маънавий жабҳалар) га тааллуқли муносабатларни ўзида маънавий мазмуний шаклий жиҳатдан мужассамлаштиради. Худди шу боис масъулият ва лоқайдлик, мулоқотмандлик ва одамовилик, ғазаб ва шавқ, симпатия ва антипатия, оптимизм ва пессимизм, хурсандлик ва хафалик, қаҳрамонлик ва қўрқоқлик, қувонч ва қаҳр, иштиёқ ва зерикиш, эгоистлик ва альтуристлик, софдиллик ва ғаразгўйлик, меҳнатсеварлик ва дангасалик, самимийлик ва лаганбардорлик кабиларнинг барчаси келиб чиқиши (генезиси) жиҳатидан ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, қуйидаги жабҳалари билан ажралиб турувчи: а)шахснинг шахсий нуқтаи назари; б)ижтимоий ҳаётда эгаллаган мавқеи; в)ҳаёт ва фаолиятда фаоллиги; г)жамиятдаги ҳамкорлик фаолиятда қатнашиши; д) гуруҳ ёки жамоада шаклланган шахслараро муносабатлари билан боғлиқ ҳиссиётлардир. Шуни таъкидлаб ўтиш ўринлики, шахснинг баъзи ҳис-туйғулари уларни рўёбга чиқарувчи омилларнинг такроран таъсири натижасида мустаҳкамланиб, унинг(инсоннинг) ҳукмрон, устувор, барқарор эмоционал хусусиятига айланади. Шу сабабдан шахсларнинг хушфеъл ёки жаҳолатли, қизиқувчан ёки совуққон, қўрқоқ ёки жасур, меҳрибон ёки бағритош, хушмуомала ёки қўпол, камгап ёки махмадона деган йўсинда инсон (шахс) сифатида тавсифлаш, баҳолаш мумкин. Миллий тарбиянинг, миллий ғоянинг асосий вазифаларидан бири мамлакатимиз фуқароларида миллий истиқлол ғояларига содиқлик, фидоийлик, ватанпарварлик, масъулиятлилик руҳидаги юксак ҳис-туйғуларни шакллантиришдан иборатдир. Мустақиллик идеалларига муносиб шахсларни камол топтириш учун, ватан ишқи билан ёнувчи фаол, шижоатли, иродаси букилмас, барқарор мотивацияга эга бўлган инсоний сифатларни уларда шакллантириш мақсадга мувофиқ.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish