Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Иродавий хусусиятларни ўрганиш методлари



Download 3,65 Mb.
bet19/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

10. Мавзу Иродавий хусусиятларни ўрганиш методлари
Иродавий фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан ташкил топгандир; 1) иродавий ҳаракатларни шахс ҳамиша уларнинг субъекти сифатида амалга оширади; 2) иродавий акт, ҳаракат шахс тўла-тўкис масъулликни зиммасига олган иш, амал сифатида ичдан (ички дунёсида) кечирилади; 3) иродавий фаолият туфайли инсон кўп жиҳатдан ўзини ўзи шахс сифатида англайди; 4) иродавий фаолият сабабли шахс ўз ҳаёт йўли ва тақдирини ўзи белгилашини тушуниб етади ва ҳоказо. Шу билан бирга ироданинг фаоллаштирувчи ва жиловлаб турувчи (тормоз қилувчи) функциялари биргаликда (ҳамкорликда) ҳукм сурсагина, фақат шундагина шахснинг ўз мақсадига эришиш йўлидаги тўсиқларни енгишни кафолатлаши мумкин.
Психология фанида ирода нисбатан индетерминистик қараш ҳам мавжуд бўлиб, бунда психик фаолият бирор нарса билан белгилаб бўлмайдиган, онгсиз равишда кечадиган дастлабки фаолликка тобе ҳисобланади. АҚШлик психолог У. Жемс фикрича, ҳеч нарсага боғлиқлиги йўқ иродавий ҳукм етакчи роль ўйнайди. Аслида эса шахснинг иш амаллари, ҳаракатлари ҳаёти ва фаолиятида объектив равишда белгиланади. Ўз ичига иродавий ҳаракатларни мужассамлаштирган мотивлар шахснинг ҳозирги давридан ва ўтмишидан жой эгаллаган ташқи таъсирлар натижаси сифатида инсонни психик ривожланиш жараёнида, унинг борлиқ ҳодисаларига нисбатан фаол муносабатида юзага чиқади, аста-секин таркиб топади. Иродавий ҳаракатларнинг сабабий боғланганлиги омили муайян фаолият усули шахсга мажбуран берилганини, шахсий хулқ-атвори учун жавобгар эмаслигини, тақдири азал деб тушунтириш ҳуқуқига эга эканлигини англатмайди.
Иродавий фаолиятни шахс унинг батамом оқибатлари учун субъект сифатида амалга оширади. Фаолият учун объектнинг ўзига масъул ҳисобланади, ваҳоланки унинг мақсади доирасидан ташқари чиқади. Субъект мурувват кўрсатаркан, бошқача тарзда ёрдам уюштиради, муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашади.
Шахслар ўзларининг фаолияти учун масъулиятни бошқа бировга юклашга мойиллигига биноан, улар сезиларли равишда бир-бирларидан тафовутланадилар. Инсоннинг шахсий фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларда ва шароитларда қайд қилиш, шунингдек, шахсий куч ва ғайратига, қобилиятига мойилликни аниқлайдиган мезонлар назорат локуси (латинча lotus ўрнашган жой ва французча conlrole- текшириш деган маъно англатади) деб аталади. Маълумки, ўз хулқ-атвори ва ўз фаолияти сабабларини ташқи омиллардан деб тушунишга мойил одамлар мавжуд.
Психология фанида назоратни локаллаштириш деганда шахснинг индивидуал фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларда ва шароитларда қайд қилишни, шунингдек, уларнинг куч-ғайратига, қобилиятига мойиллигини белгилайдиган сифатлар мажмуаси тушунилади. Назоратни локаллаштириш ташқи (экстернал) ҳамда ички интернал турларига ажратилади. Назоратни ташқи локаллаштиришга баъзи мисолларни келтирамиз: Ходим ишга, талаба дарсга кеч қолса, бу ҳодисани турлича баҳоналар билан изоҳлашга ҳаракат қилади. 1) автобус ўз вақтида келмади, 2) йўловчилар кўп бўлганлиги учун автобусга чиқа олмадим, 3) автобус жуда секин ҳаракат қилади, 4) транспорт бузилиб қолади, 5) кўчада йўл ҳаракати фожиаси юз бергани туфайли ушланиб қолдик ва ҳоказо. Психологик тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, назоратнинг экстернал локаллик турининг намоён бўлиши шахснинг муайян нуқсонлари ва иллатларига бевосита боғлиқдир, чунончи инсоннинг масъулиятсизлиги, ўз имкониятига ишонмаслиги, ҳадиксираши, хавфсираши, шахсий ниятини рўёбга чиқаришни пайсалга солиши ва бошқалар. Мабодо шахс ўз хулқ-атвори оқибати учун масъулиятни ўз зиммасига олса, ўз қилмиш-қидирмишларини шахсий хусусиятидан деб тушунса, бундай психологик воқелик назоратнинг интернал (ички) локаллашуви мавжуд эканлигини билдиради. Назоратнинг ички локаллаштиришига хос инсонлар мақсадга эришиш йўлида масъулият ёки жавобгарлик ҳис этадилар, ўзини ўзи таҳлиллаш имкониятига эгадирлар. Ижтимоий тарбия жараёнида шахсда локаллаштиришнинг ҳар иккала (экстернал, интернал) турини шакллантириш туфайли унинг мустаҳкам шахсий фазилатига айлантириш мумкин.
Ироданинг ўзига хос кўринишлари шахснинг таваккалчилик вазиятидаги хатти-ҳаракатида рўёбга чиқади. Ўзига маҳлиё қилувчи мақсадга эришиш йўлида хавф-хатар, йўқотиш дахшати, муваффақиятсизлик унсури билан ҳам ҳамоҳанг, огоҳ дадил ҳаракат таваккалчилик дейилади. Таваккалчилик жараёнидаги нохушлик кутилмаси муваффақиятсизлик эҳтимоли билан ноқулай оқибатлар даражаси уйғунлашуви мезони орқали ўлчанади. Таваккалчиликда муваффақият билан муваффақиятсизлик кутилмаси эҳтимоли ётади, ютуққа эришиш шахсда хуш кайфиятни вужудга келтирса, мағлублик эса нохушлик ҳолатининг бош омили ҳисобланади. Ўз- ўзидан маълумки, ютуқ (ғолиблик) қувонч нашидасини уйғотса, омадсизлик жазо, моддий ва маънавий йўқотишни рўёбга чиқаради. Лекин шунга қарамасдан, инсонлар таваккал қилиш ҳаракатидан ҳеч маҳал воз кечмаган хоҳ у кундалик ҳаёт муаммосига алоқадор воқелик, хоҳ мураккаб меҳнат, хоҳ ҳарбий юришлар бўлишига қарамай, шунинг учун таваккалчилик инсоният дунёсининг ижтимоий тарихий тараққиёти даврининг қарор қабул қилиш намунаси, маҳсули сифатида шахснинг ҳаёти ва фаолиятида то ҳозиргача иштирок этиб келмоқда.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish