2-Бланк. Назорат гуруҳ учун мўлжалланган.
26, 10 ва 3 литрли ҳажмли учта идиш берилган. Қандай қилиб улар ёрдамида 10 литрга тенг сувни ўлчаш мумкин?
28, 7 ва 5 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 9 литр сувни ўлчаш мумкин?
30, 12 ва 3 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 15 литр сувни ўлчаш мумкин?
27, 12 ва 3 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 9 литр сувни ўлчаш мумкин?
28, 14 ва 2 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 10 литр сувни ўлчаш мумкин?
38, 25 ва 2 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 9 литр сувни ўлчаш мумкин?
29, 14 ва 2 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 11 литр сувни ўлчаш мумкин?
39, 22 ва 2 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 11 литр сувни ўлчаш мумкин?
37, 24 ва 2 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 9 литр сувни ўлчаш мумкин?
37, 21 ва 3 литрли учта идиш берилган . Қандай қилиб, улар ёрдамида 10 литр сувни ўлчаш мумкин?
Натижаларни қайта ишлаш:
1. Ҳар бир синалувчи топшириқлардан нечтаси рационал ва норационал йўл билан ечганлигини ўзи айтиши лозим. 1-5 топшириқлар шартига кўра, улар битта ечим билан ҳал этилади ва ечимлар рационалдир. 6-10 топшириқлар учун рационал ечим эса арифметик амаллардан кам фойдаланиб ечилади.
2. Эксперимент ва назорат гуруҳидан нечта синалувчилардан индивидуал тартибда норационал усулдан фойдаланганлиги аниқланади.
ШАХСНИ ЭКСПЕРИМЕНТАЛ ЎРГАНИШ
Экстраверсия–интроверсия ва нейротизмни аниқлаш тести
(Г.Ю.Айзенк сўровномаси)
Г.Ю.Айзенк ўзининг икки омилли шахс моделида асосий хусусиятлар сифатида экстраверсия-интроверсия ва нейротизмдан фойдаланди. Умумий маънода: Экстраверсия – «ичкаридан ташқарига йўналтирилган» деган маънони англатиб, бу типга мойил шахслар кўпроқ одамлар ичида бўлишни ёқтиришади,ўз кечинмаларини кўпроқ атрофдагилар билан баҳам кўради. Мулоқотга киришувчан, танишлар доираси кенг. Баъзи ҳолларда жиддийлик етишмайди. Одамларнинг тез ишончини қозона олади ва шунингдек, тез хафа қилишга ҳам мойил.
Интроверсия-«ташқаридан ичкарига йўналтирилган» деган маънони англатиб, бу типга хос шахслар оғир, вазмин, кўнгли нозик, бепарво, дўстлик қоидаларига қатъий амал қиладиган. Мулоқот доиралар чекланган, тортинчоқ, кўпроқ ўзларининг ички дунёлари билан банд ва ёлғизликни ёқтирадиган.
Нейротизм-нерв системасининг хусусиятига кўра, инсоннинг ўз фаолиятини, асаб тонусини бошқаришидан иборат психо-физиологик жиҳат.
Тестнинг мазмунига кўра, ушбу шкалалар инсоннинг генетик жиҳатдан қайси типга хос эканлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |