Экспериментал психология ва практикум


Мавзу Куриш сезгиси ва идрок



Download 3,65 Mb.
bet26/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

4. Мавзу Куриш сезгиси ва идрок
Сезгилар тўғрисидаги илмий таълимотларга биноан нарсалар ва уларнинг хоссалари, таркибий қисмлари, хусусиятлари, шакллари, ҳаракати бирламчи ҳисобланиб сезгиларнинг ўзи эса ташқи ва ички қўзғатувчиларнинг сезги аъзоларига таъсир этишининг маҳсулидир. Маълумотларнинг кўрсатишича, сезгилар моддий (объектив) борлиқнинг, воқеиликнинг ҳаққоний тасвирини инъикос қилади, бинобарин моддий олам қандай кўринишга, шаклга, хусусиятга эга бўлса улар худди шундайлигича ҳеч ўзгаришсиз, айнан акс эттириш имкониятига эгадир.
Психологияда сезгиларнинг физиологик асосини ва механизмларини қўзғатувчиларнинг ўзига мутлақ мос (адекват) бўлган анализаторлар таъсири натижасида юзага келувчи асаб (нерв) жараёни, унинг тизими, тузилиши ташкил қилади. Физиологлар ва психологларнинг таълимотларига кўра анализаторлар уч ўзаро узвий уйғунликка эга бўлган таркибий қисмлардан иборатдир. Содда қилиб талқин қилинганда мазкур таркиблар қуйидаги кетма-кетликдаги тузилишдир:
Кўриш сезгиси баъзи бир инерцияга эга бўлиб, кўриш сезгисининг таъсири тўхташи билан дарҳол йўқолиб кетмайди. Қўзғатувчи таъсирининг изи кетма-кет келувчи образлар деб аталадиган ҳодиса сифатида сақланиб қолади. Психологияда кўзнинг тўр пардасида рангни сезадиган уч хил хусусиятли элемент бор деб тахмин қилинади. Қўзғалиш жараёни ҳосил бўлганда, улар толиқадилар ва сезгирликлари анча камаяди. Қизил рангга қараб турганимизда кўз тўр пардасидаги қизил рангни қабул қилувчи элемент бошқаларга нисбатан ортиқроқ толиқади, шунинг учун кўз тўр пардасининг худди шу жойига қизил рангдан сўнг оқ ранг таъсир этадиган бўлса, қолган иккита қабул қилувчи элемент ортиқроқ сезгирликка эга бўлади ва биз кўз қаршимизда кўкиш яшил рангни кўрамиз.
Эшитиш сезгилари ҳам кетма-кет образларга эга бўлиши мумкин. Чунки қулоқни битирадиган қаттиқ овоз ёки товуш билан бирга юзага келадиган нохуш сезги, яъни бу “қулоқ”нинг шанғиллашидир. Эшитиш анализаторига бир неча секунд давомида таъсир этадиган бир қатор қисқа товуш импульсларидан сўнг улар туташ ҳолда ёки бир оз пасайтирилган тарзда идрок қилина бошлайди. Агар бу товушларнинг таъсирини моделлаштириш мумкин бўлганда эди, ана шундай ҳодисани кузатиш имкони юзага келарди. Бу ҳодиса товуш импульсининг таъсири тўхтаганидан кейин учрайди ҳамда товушнинг импульси жадаллиги ва давомийлигига боғлиқ равишда бир неча секунд мобайнида давом этиши мумкин.
Кучли мутлақ (абсолют) чегарадан нимжонроқ ёки кучсизроқ қўзғатувчилар қуйи чегараларни ҳосил қилмайди, чунки, уларнинг таъсир кучи тағрисидаги сигналлар бош мия пўстига бориб етмайди. Бош мия пўсти ҳар бир айрим олинган “”п” миқдордаги импульслардан ҳаётий зарурийсинигина танлаб сўнг қабул қилиб олади. Шунинг билан бирга мия пўсти ўз қўзғатувчанлик чегарасини ошириш йўли билан қилинган барча қўзғатувчиларни шу жумладан ички аъзолардан келадиган импульсларни ҳам ушлаб қолади. Вужудга келган бундай ҳолат биологик жиҳатдан мақсадга мувофиқдир. Чунки, бош мия катта ярим шарлари пўсти барча тушиб келаётган импульсларни қабул қилиб оладиган ва уларнинг ҳаммасига жавоб реакциясини билдира оладиган организмни тасаввур қилиш мумкин эмас. Маълумки, бош мия катта ярим шарларининг пўсти организмнинг ҳаётий манфаатларини муҳофаза қилиб туради, шунингдек, ўз қўзғалиш чегарасини ошириш билан фаоллашмаган (актуаллашмаган) импульсларни пўстлоқ остига, яъни қуйи марказларга узатади, бунинг натижасида организм ортиқча реакциялардан мусаффо бўлади.
Идрок тушунчаси лотин тилида «perceptio» қабул қилиш, идрок деб номланади, унинг юқори босқичи эса «апперценция» (лот-ad га perceptio-идрок, қабул қилиш) дейилади. Апперцепция- идрок жараёнини шахснинг олдинги билимлари, шахсий ва ижтимоий тажрибалари, қизиқишлари, мотивацияси, эҳтиёжлари ва одатлари, умуман, руҳий ҳаётнинг барча мазмуни билан белгиланишидир. Апперцепция ҳодисаси туфайли одамлар ўзаро идрокининг мазмуни билан бир-бирларидан муайян даражада тавофутланадилар, яъни улар айнан бир хил нарсани ўзинингбилим савияси, маслаги, позицияси, дунёқараши ва ижтимоий келиб чиқишига асосланган ҳолда турлича идрок қиладилар ҳамда акс эттирадилар. Масалан, «илдиз» тушунчасини биологлар ўсимликларнинг моддий асоси сифатида, мамавзутиклар сонларнинг илдиз остидаги кўринишида, ижтимоий нуқтаи назардан қариндош-уруғчилик шаклида кўз ўргига келтиради. Мазкур тушунча баъзи ҳолларда идрокнинг аниқлик, тўлиқлик, равшанлилик, предметлилик, танловчанлик (саралаш) каби сифатларнинг маъноси ўрнида қўлланилган. Психология назарияларига кўра апперцепция ҳодисаси барқарор ва вақтинча (муваққат) деб юритувчи икки кўринишга (турга) ажратилади. Барқарор апперцепция ходисаси шахснинг дунёқараши, қатъий маслаги, идеали, позициясимотивацияси, қизиқиши, билим савияси, маданий даражаси, хулқ-атвори, маънавияти ва касбий тайёргарлигига болезниғлиқ бўлиб, у ўта муракаб тузтилишга эгадир. Муваққат (вақтинча) апперцепция тури эса шахснинг фақат идрок қилиш жараёнидаги эмоционал ҳолатига, яъни унинг кайфияти, руҳланиши, шифоати, стресс, аффектив кўринишдаги ҳис-туйғуларида, уларнинг суръати, давомийлиги, тезлигида ўз ифодасини топади.
Биосфера ва ноосферадаги ҳаракатларни идрок қилиш жисмларнинг (баъзан нисбий жиҳатданбошқа ижтимоий, сиёсий табиий ҳолатларнинг) фазодаги (ижтимоий ҳаётдаги) ўрин алмашинувини бевосита (бавосита) инъикос эттиршдан иборатдир. Худди шу сабабдан ҳаракат нисбатан (қиёсий) ва нисбат берилмасдан (таққосланмасдан) идрок қилиниши илмий психологик манбаларда қайд қилиб ўтилади. Мабодо ҳаракатдаги жисм уни қуршаб турган ҳарактсиз бошқа жисмларга таққосланган ҳолда идрок қилинса, бундай тоифадаги ҳаракат нисбатан идрок қилиш деб аталади. Агарда ҳаракатланаётган жисм ҳеч қандай нарса билан таққосланмасдан идрок қилинса, бу кўринишдаги ҳаракат эса нисбат берилмасдан (нисбатсиз) идрок қилиш дейилади. Фазони идрок қилиш-воқеликдаги нарса ва ходисаларнинг фазода эгаллаган ўрнини, шаклини, миқдорини ва бир-бирига нисбатан муносабатларини иборат билиш жараёниниг шаклидир. Воқеликни идрок қилиш орқали инсон борлиқ тўғрисида, унинг хусусиятлари, ҳажми, масофаси (ич томони, чуқурлиги) юзасидан муайян маълумотлар, хоссалар, ахборотлар тўплаш, уларни фарқлаш имкониятига эга бўлади. Идрокнинг ҳар учала шаклининг ёрдами билан дунёни билиш жараёни амалга ошади, вербал ва новербал ҳолатлар билан бевосита ва билвосита йўл ёрдамида муайян образлар (тимсолар, тавсиялар, имиж) мужассамлашади, натижада яхлит инъикос этишҳолати юзага келади, билишга оид аксарият маҳсуллар тўпланади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish