Экспериментал психология ва практикум



Download 3,65 Mb.
bet28/88
Sana23.02.2022
Hajmi3,65 Mb.
#140096
TuriПрактикум
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88
Bog'liq
axloq falsafasi

6. Мавзу Хиссиёт ва идрок
Ҳиссиётлар шахс фаолиятининг муҳим жабҳаси сифатида инсонни кенг эмоционал соҳасини ранг-баранглиги, кўпқирралиги ҳақида ҳиссий тон (юнонча tonos зўриқиш, урғу бериш маъносини билдиради), эмоциялар (латинча emovere қўзғатиш, ҳаяжонлаш демакдир), аффектлар (латинча affectus руҳий ҳаяжон, шижоат, эҳтирос маъносини англатади), стресс (инглизча stress зўриқиш деганидир) ва кайфият каби тушунчалар муайян тасаввур бир имкониятга эга.
Ҳиссиёт тон (тус). Ҳиссиёт аксарият ҳолларда фақат эмоционал тус сифатида руҳий жараённинг ўзига хос сифат (сифатий) жиҳати тариқасида вужудга келади. Ҳиссиёт бу ўринда ўзига ўзи эмас, балки билишга интилаётган, ўзгартираётган, эгаллаётган шахсда маълум муносабатни намоён қилувчи нарсалар, ҳодисалар ва ҳаракатларнинг алоҳида хоссаси, хислати ҳамда хусусияти маъносида гавдаланади. Мазкур нарсаларга нисбатан инсон шахсининг субъектив муносабатлари тўғрисида мулоҳаза юритилаётганини одам ҳамиша ҳам пайқай олмайди. Масалан, ёқимли мулоқотдош, кулгили ҳангома, бадбўй ҳид, беҳаё кино, иштиёқли машғулот, иболи қиз, ярамас хулқ, хушчақчақ йигит, хотиржамлантирувчи хабар, заҳматли меҳнат ва бошқалар.
Эмоционал тон ёки ҳиссий тус (масалан, аффектив тон) баъзи ҳолларда барча шахсларда туғма, наслий хусусият касб этиши мумкин Жумладан, оғриқ ҳисси ва бошқа хусусиятли кучли қўзғатувчилар бир даврда акс этган ёқимсиз (нохуш) ҳиссий тон билан ажралиб туради. Масалан, меркаптан (латинча merc симоб, captans эгалловчи деган маъно англатади), яъни симоб билан бошқа органик моддалар бирикмасидан тарқалган ҳидлар ҳар қайси руҳан соғлом инсонлар учун ёқимсиз, жирканч таассурот уйғотади. Шунингдек, баъзи ранглар бирикмаси (омихтаси), шилимшиқ пардаларнинг қўзғолиши, қамишларнинг ишқаланиши, эговнинг овози ҳам худди шундай из қолдиради. Шу билан бирга идрок образлари ва тасаввурларининг аксарият ҳиссий тонлари (туслари) олдинги эмоционал жараёнларидан сақланиб қолган излар, турмуш тажрибанинг сабоқлари ((акс садолари) инсонларда ўхшашлиги туфайли «туғма» деб баҳоланиши мумкин. Ҳиссий тон шахснинг эҳтиёжларини атрофдаги нарсалар ва вазиятлар қониқтириши ёки қониқтимаслиги, фаолиятнинг эса муваффақиятли ёки муваффақиятсиз кечишини яққол намойиш этишига хизмат қилади. Шахснинг психологик хислатларига биноан ҳиссий тон (тус) ўзига хос идиосинкразия (юнонча idios ўзига хос synrasis қоришмоқ, қоришув маъносини билдиради) хусусиятини касб этади, бундай таъбли одам бошқалар учун бефарқ туюлган нарсаларга ҳам жирканч муносабатини намойиш қилади, масалан, духобага тегишни, балиқ, ёғ, гул ҳидларини ёқтирмайди.
Идрокнинг муҳим томонларидан бири унинг хусусиятларининг турли жабҳалар, вазиятлар, вшароитларда намоён бқўлишида. Идрокнинг муҳим хусусиятвларидан бири бу фаол равишда бевосита акс этти риш имкониятининг мавжудлигидир. Одатда инсоннинг идрок қилиш фаолияти унинг ўзлаштирилган билимлари, тўпланган тажрибалари, шунингдек, мураккаб аналитик, синвтетик ҳаракатлар тизими замирида юзага келади. Бу ҳолат идрок қилиниши зарур бўлган ўқув фани моҳиятига боғлиқ илмий фараз яратиш, уни амалга ошириш борасида қарор қабул қилиш яққол воқелик билан тасаввур қилинаётганининг ўзаро мослигини аниқлаш сингақри босқичма босқич ўзаро бир-бирини тақозо этувчи таркибий қисмслардан иборатдир.
Идрокнинг яна бир муҳим хусусияти унинг умумлашган ҳолда нарса ва ҳодисаларнинг акс эттиришидир. Маълумки, чинсон психикасига кириб бораётган кўпқиррали кўпёқлама аломатлардан идрок қилиш билан чекланиб, чегараланиб қолмасчдан, балки ўша мажмуа аниқ жисм ёки ҳодиса сифатида баҳоланади. Жимсмларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаш билан қаноат ҳомсил қилмасдан, балки мавзкур нарсаларни маълум маъновий қисмсларга ажратади. Жумладан, «соат», «бино», «ҳайвонот» ва ҳоказо.
Идрокнинг наввбатдаги хусусияти унинг ҳаракатчанлиги ва бошқарувчанлигидир. Масалан, тошкўмир ёрғликда ёғду сочади, оқ қоғоздан кўпроқ нур балқийди. Лекин инсон бу нарсакларни «қора» ва «оқ» деб идрок қилади, вужудга келган бевосита субъектив таассуротларга нисбатан ўзчгартишлар, тузатишлар киритади. Чунки идрок жараёни инсон олдида турган мақсадга, мақсад қўя олишга, унга берилган установкага (онгли, ихтиёрий кўрсатмага) узвий боғлиқ ҳолда иродавий ьбошқарилиш хусусиятига эгадир. Шунинг учун инсонни идрок қилиш (перцептив) фаолиятида онгли бошқарилуўв имконияти мавжуд бўлиб, аналитик, синтетик, ҳаракастлар негизида вербал орқали амалга оширилади.



Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish