Автомобил хайдовчисининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
- ўзига бириктирилган автотранспорт воситаси ва механизмни техник соз ҳолда
бўлишини таъминлаш;
- ҳар кунлик олинган топшириқни бажариш ва ЁММ тежаб исроф қилмай ишлатиш;
- йўл харакати қоидаларига катъий амал қилиш;
- ўзига ишониб топширилган автотранспорт воситасини ўзидан бошқа кишини хайдашига рухсат бермаслик,
- спиртлик ичимлик истеъмол қилиб автотранспорт воситасини бошқармаслик, одам ташиш қоидаларига риоя қилиш;
- пиёда ва йўловчиларга хурмат билан қараш;
- ишдан сўнг автотранспорт воситасини сақланишига жавоб беради;
- техник носоз ҳолатда бўлган автотранспорт воситасини бошқармаслик;
- автотранспорт воситасида ташкилот фаолиятидан ташқари бошка мақсадларда фойдаланмаслик;
- автотранспорт воситасини рухсатсиз қайта жихозламаслик;
- жихозланмаган автотранспорт воситасида одам ташимаслик;
- касбий малакани доимо ошириб бориш.
Мелиоратив тизим бошлиғи ва ўринбосарларининг вазифалари
Экспедиция Низомига асосан бўлинмалар фаолиятини юритишда экспедиция бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан бериладиган буйруқ ва топшириқларни бажаришга масъулдир;
Экспедицияда ижро интизоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тегишлилиги бўйича экспедицияга йўналтириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлайди.
Мелиоратив тизим худудида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорати, таҳлили уни яхшилаш бўйича дастурларни тайёрланиши, амалга оширилиши, коллектор-дренаж тармоқлари, кузатув қудуқларини нуқсонсиз ишлаши учун жавобгар ҳисобланади.
Сув тупроқ намуналарини муҳандис техниклар томонидан ўз вақтида топширилишини таъминлайди.
Тизим худудидан мелиорация билан боғлик тарғибот ташвиқот ишларига бошчилик қилади, сув истеъмолчилари ва ердан фойдаланувчиларга ерларнинг мелиоратив холатини яхшилашга доир тавсиялар, кўрсатмалар беради. Мелиорация ва сувдан фойдаланиш бўйича йўл қўйилган хато ва нуқсонлар тўғрисида маълумотлар тайёрлаб, ўз вақтида экспедицияга тақдим қилиб боради.
Белгиланган тартибда тизим хисоботларини топшириб боради. Тизимда ишлаётган механизмлар тўғрисида кунлик, 10 кунлик ва ойлик маълумотларни жамлаб экспедицияга етказиб туради.
Мелиоратив тизими худудида туман хокимликлари, ташкилотлар, СИУлар, фермер хўжаликлари ва фуқоролардан тушган аризалар, шикоятларни ўрганишда бевосита иштирок этади. Белгиланган тартибда ариза, шикоятларга берилган жавобларни эгаларига етиб боришига маъсулдир;
- ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, идоравий иш юритиш ва ижро интизоми мониторинги масалалари бўйича шахсан масъул ҳисобланади.
тизим фаолиятини бошқаришда Экспедиция бошлиғи ва унинг ўринбосарларига бўйсунади;
тизим ходимлари ўртасида топшириқларни тақсимлайди, улар орқали обьектларда техник кузатув ишларини ташкил қилади;
техник кузатув ишларида аниланган хато ва камчиликлар борасида Экспедиция рахбарига маълумот киритади ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар беради;
- мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция килиш ва таъмирлаш-тиклаш ишларида юзага келадиган муаммоларни лойиха бош мухандислари (ГИП), бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчилар билан бирга мухокама қилади;
- бўлим ходимларини меҳнатга бўлган муносабатини ҳисобга олиб, тақдирлаш ёки жазолаш бўйича таклифлар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |