Экспедиция бошлиғининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Экспедиция фаолиятини юритишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бош бошқармаси ҳамда Аму-Бухоро ирригация тизимлар ҳавза бошқармаси бошлиғининг буйруқларига амал қилади;
- Экспедиция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, Экспедицияга юкланган вазифалар ва функцияларни бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
- бошлиқнинг биринчи ўринбосари, ўринбосари ва бош бухгалтер лавозимига тайинлаш учун номзодлар бўйича таклифни ҳавза бошқармасига тақдим этади;
- экспедиция ходимларининг штат жадвали бўйича таклифларини белгиланган тартибда Сув хўжалиги бош бошқармасига тасдиқлаш учун тақдим этади;
- ажратилган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан шахсан назорат олиб боради;
- экспедиция ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, уларнинг ижроси устидан назорат олиб боради;
- экспедицияда ижро интизоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тегишлилиги бўйича экспедицияга йўналтириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича назорат ишларини олиб боради;
ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Экспедициянинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил қилади;
Экспедиция бошлиғи биринчи ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Экспедицияда фаолият юритишда бошлиқнинг биринчи ўринбосари экспедиция бошлиғи топшириқларини бажаришга масъулдир;
- Давлат дастурлари асосида олиб бориладиган барча тадбирларда техник сиёсатни юритади;
- мелиоратив тадбирлар дастури (лойиҳаларни) устуворлиги асосида шакллантириш ва лойиҳаларни сув хўжалиги техник кенгашларида кўриб чиқилишини ташкил қилади;
-мелиоратив иншоотларда реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда тизимли таъмирлаш тиклаш ишларига лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида ишларни ташкил этилишини назоратга олади;
- муҳандис-техник ходимларни соҳага оид кўникмаларини ошириш бўйича доимий равишда иш олиб боради;
-мелиоратив тадбирлар дастури (лойиҳаларни) шакллантириш сектори, мелиоратив тизимлар ва иншоотларни техник ҳолати мониторинги, сув хўжалиги мелиоратив шароитларни комплекс таҳлил қилиш, ахборот технологиялари ва янги ускуналарни тадбиқ этиш, бухгалтерия ҳамда транспорт хизмати бўлими ишларини ташкил қилиш ва доимий назорат қилишга масъулдир;
- техника хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассис ишини доимий назоратга олади;
- экспедицияда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини назорат қилади;
- суғориладиган майдонларнинг сув туз балансини юритиш бўйича «ГИС Мелиорация» компьютер программаси ва бошқа тавсия қилинадиган программаларни ўргатади ва назоратини олиб боради;
- экспедицияда ижро интизоми ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тегишлилиги бўйича экспедицияга йўналтириладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича ишлашни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |