19-расм. Иссиқлик электростанцияси
Атмосферадаги турли заҳарли газлар ўсимлик ва ҳайвонларга ҳам зарар етказади. Олтингугурт гази, фторли водород, озон, қўрғошин, хлор ва бошқалар ўсимликларга айниқса кучли таъсир кўрсатади. Ўсимликларнинг нобуд бўлиши, ҳосилнинг камайиши, фотосинтез интенсивлигининг ўзгариши кузатилади. Ҳавонинг кучли ифлосланиши баъзи уй ҳайвонларининг нобуд бўлишига олиб келади.
Атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддаларнинг инсон организмига бевосита ёки билвосита зарарли таьсир кўрсатмайдиган миқдори руҳсат этилган миқдор РЭМ(ПДК) деб юритилади. Бунда зарарли бирикмаларнинг одамнинг меҳнат фаолиятига ва кайфиятига путур етказмаслиги ҳам назарда тутилади. Ҳаво ифлосланишининг мунтазам РЭМ дан юқори бўлиши аҳолининг касалланиш даражасининг кескин ортишига олиб келади. Аҳоли яшаш жойларида ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ва таьсири РЭМ кўрсаткичлари бўйича белгиланади. Атмосферанинг ифлосланиши индекси (АИИ) комплекс кўрсаткичи ҳам қўлланилади.
Турли моддаларнинг таъсир даражасига қараб хилма-хил РЭМ кўрсаткичлари белгиланган. Масалан, қуйидаги РЭМ кўрсаткичларини ажратиш мумкин: ис гази-3 мг/м3; олтингугурт қўшоксиди-0.05 мг/ м3; хлор-0.03мг/м3; фенол-0,01мг/м3; формальдегид-0.003 мг/м3; қурум-0,05 мг/м3 ва бошқалар. РЭМ кўрсаткичлари турли давлатларда фарқланиши мумкин.
Атмосфера ифлосланишини меъёрлаш учун саноат ва транспортда йўл қўйилиши мумкин бўлган ташланмалар – ПДВ меъёрлари белгиланади. Ҳар бир турғун манбалар учун алоҳида ПДВ меъёрлари тасдиқланади. Ушбу меъёрга амал қилиш ҳаво ифлосланишининг РЭМ даражасида бўлишини таъминлайди.
Сув ресурсларининг ифлосланиши
Кейниги пайтларда ички сув хавзалари, денгиз ва океанларнинг ифлосланиши инсониятни ташқишга солмоқда. Чнуки сувларнинг ифлосланиши оқибатида табиий муҳит хам зарар кщради. Ифлосланган суувларда балиқлар, турли хил қу ва хайвонлар билан бир қаторда щсимликлар хам зарарланади. Масалан, Италиядаги По дарёсига 2000 дан ортиқ корхона щз чиқиндиларини оқизади. Дарё суви эса Адриатика денгизига қуйилиб уни заҳарламоқда.
Сув хавзалари қуйидагича ифлосланади: сувда ҳар хил заҳарли моддалар тщпланиб, сувнинг физик хоссалари (тиниқлиги, ранги, ъиди ва мазаси) ва кимёвий таркиби щзгаради (реакцияси щзгаради, органик ва минерал қщшилмалар миқдори ортади, заҳарли бирикмалар пайдо бўлади ва хоказо), сув таркибида кислород камаяди, бактерияларнинг турлари ва миқдори щзгаради ва юқумли касалликлар тарқатувчи бактериялар пайдо бўлади.
Сув саноат ва коммунал хщжаликлардан чиққан оқава сувлар, нефть, радиоактив моддалар ва бошқалар билан ифлосланади.
Ривожланган давлатларнинг саноат тармоқларида ишлатиладиган тоза сувлар коммунал маиший хщжаликларга сарфланадиган сувлардан бир неча баробар кщпдир. Чиқинди сувлар инсонни ичимлик сув билан таъминлашда яроқсиз ъисобланади. Чунки, заҳарли моддалар билан тщйинган сув инсон саломатлигига салбий таъсир этади, турли юқумли (дизентерия, терлама, вабо, туляремия, лептосприз, бруцеллёз ва бошқа) касалликларни келтириб чиқаради. Кейниги пайтларда шифокорлар полиомиелит, сариқ ва сил каби ксалликлар микробларининг сув орқали хам тарқалишини аниқладилар.
Чиқинди типлари
|
Миқдори
|
Тонна ъисобида
|
Фоиз ъисобида
|
Чуқур қазишда чиқариладиган лойқалар
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |