5-жадвал
Атмосферага бир йил давомида чиқарилувчи чиқитлар миқдори
Бирикмалар
|
|
Антропоген чиқиндиларнинг ҳиссаси, %
|
Табиий
|
Антропоген
|
Қаттиқ заррачалар
|
3700
|
1000
|
27
|
СО
|
5000
|
304
|
5,7
|
CnHm
|
2600
|
88
|
3,3
|
NOx
|
770
|
53
|
6,5
|
SOx
|
650
|
100
|
13,3
|
COx
|
485000
|
18300
|
3,6
|
Атмосферанинг сунъий ифлосланиш даражаси ошиб бормоқда. Атмосферанинг маҳаллий, регионал ва глобал ифлосланиши кузатилади. Барча техноген манбалардан Ер атмосферасига чиқарилган ифлословчи бирикмалар 6-жадвалда келтирилган.
Вулқон отилиши натимжасида
газ ва чанг тўзонларини атмосферага чиқарилиши
Г аз машъалалари натижасида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши
Ўрмонларнинг ёниши натижасида атофосфера ҳавосининг ифлосланиши
18-расм. Атмосфера ҳавосини ифлосланишининг турли омиллари
6-жадвал
Атмосфера ҳавосига техноген манбалардан чиқариладиган зарарли бирикмалар
Р к/к
|
Бирикмалар
|
Млн.тонна/ йил
|
| Қаттиқ заррачалар ва саноат чанги |
580
|
|
Углерод оксидлари
|
360
|
|
Учувчан углеводородлар ва бошқа органик моддалар
|
320
|
|
Олтингугурт оксидлари
|
160
|
|
Азот оксидлари
|
110
|
|
Фосфор бирикмалари
|
18
|
|
Сероводород
|
10
|
|
Аммиак
|
8
|
|
Хлор
|
|
|
Фторли водород
|
1
|
Агрегат ҳолатига кўра атмосферани ифлословчи бирикмаларни тўрт гуруҳга бўлиш мумкин: қаттиқ, суюқ, газсимон ва аралаш бирикмалар. Ҳавони ифлословчи асосий модда ва бирикмаларга аэрозоллар, қаттиқ заррачалар, чанг, қурум, азот оксидлари (NОх), углерод оксидлари(СО, СО2), олтингугурт оксидлари (SОх), хлорфторуглеродлар, металл оксидлари ва бошқалар киради. Атмосферага ўн минглаб модда ва бирикмалар чиқарилган бўлиб, уларнинг ўзаро бирикиб ҳосил қилган аралашмалари тўла ўрганилмаган. Бундай номаълум бирикмаларнинг тирик жонзотларга, шу жумладан инсон соғлиғига таъсири аниқ баҳоланган эмас.
Атмосферанинг кимёвий, физик, акустик (шовқин), иссиқлик, электромагнит ифлосланиши йирик шаҳарлар ва саноат районларида юқори даражага етган.
Атмосферанинг энг хавфли ифлосланиши радиоактив ифлосланишдир. Радиоактив ифлосланишнинг асосий манбалари ядро қуролининг синовлари, атом эектростанцияларидаги фалокатлар ҳисобланади. Радиоактив ифлосланиш рак ва бошқа касалликларнинг ортишига олиб келади. Ҳавонинг кучли ифлосланиши инсон соғлиғига, барча жонзотларга салбий таъсир кўрсатади.
Шаҳарлар ва саноат районларида кишилар ўртасида асаб, юрак-қон томир, сурункали бронхит, эмфизема, нафас қисиши ва ўпка раки касалликларининг кўпайиши кузатилади. Кўз касалликлари ва болалар касалликларининг ортиши қайд қилинган. Шаҳар ҳавосида саноат корхоналари ва автотранспорт чиқиндиларида канцероген моддалар бўлиб (бенз(а)пирен, ароматик углеводородлар), уларнинг сурункали таъсири натижасида рак касалликлари келиб чиқади. Автотранспортнинг чиқинди газларидаги қўрғошин бирикмалари ҳам инсон соғлиғи учун айниқса ҳавфли ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |