Экологиянинг мақсади ҳозирги ва келажак авлодлар учун барча организмлар яшаш муҳити хавфсизлигини таъминлаш. Экологик хавфсиз яшаш муҳити – организмлар, жумладан инсонларнинг муайян экотизимларда нормал ҳолатда кўпайиши, ўсиши ва ривожланиши учун тоза, соғлом ва қулай атроф табиий муҳит ҳолати демакдир. Ушбу мақсад қуйидаги вазифаларни бажаришни талаб этади:
экологиянинг умумэътироф этилган назарий асослари ишлаб чиқиш;
унинг тарихи, ҳозирги ҳолати ва келажак истиқболларини белгилаш;
Ер планетаси табиий ресурслари ва бойликларини ҳисобга олиш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш;
давлатларнинг экологик бошқарув талабларини кенг жорий қилиш;
локал (маҳаллий), миллий, регионал (минтақавий), глобал (курравий) миқёсда экологик хавфсизлик мониторингни олиб бориш;
давлат, давлатлар ва халқаро ҳамжамият томонидан экологик назоратни ташкил этиш ва уларни ишлаш механизмини яратиш;
атроф-муҳит муҳофазасида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини йўлга қўйиш, нодавлат ташкилотлари ва жамоат уюшмалари назоратини ўрнатиш ва уларни тавсия кучидаги маълумотларидан экологик бошқарувда кенг фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш;
истиқболга йўналтирилган экологик режа ва дастурларни мамлакат, минтақа ва глобал миқёсда ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва амалга тадбиқ этиш;
маҳаллий, миллий ва халқаро миқёсда экологик-ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва ишлаш механизмини яратиш
экологик ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг жавобгарлигини белгиловчи регионал ва глобал миқёсдаги ихтисослашган тергов, прокуратура ва суд органларини тизимини яратиш;
маҳаллий, миллий, регионал ва глобал миқёсда фаолият юритувчи «экологик тез ёрдам» ташкилотлари, жамғармалари, гуруҳларини тузиш ёки улар фаолиятини фаоллаштириш;
экологик тангликдаги қуруқлик ҳудудлари (Оролбўйи, Чернобил, Марказий Африка...) ва сув акваторияларини (Орол денгизи, Балхаш ва Чад кўллари...) инсонларнинг биргаликдаги ҳаракатлари орқали ҳал қилиш;
экологик терроризмни олдини олиш йўлларини ишлаб чиқиш;
жамиятни табиатга нисбатан экологик ёинки экологик-иқтисодий муносабат шаклларини ўрнатиш ва ҳоказо.
Ҳамма жумбоқ шундаки, биз Сизлар билан ушбу рисолада экологияни бошқа фанлар ўртасида тутган ўрнини аниқлаштириб олишимиз керак бўлади. Чунки, биз таниқли Америка эколог олими Э.Макфедьенни фикрига қўшилган ҳолда, экологияни бошқа фанлар ва айниқса биологиядан ажратиб олишимиз, жумбоқни «калаваси»ни топиш билан тенгдир.
Ҳаммамизга маълумки, биологик фанлар–зоология, ботаника, цитология, биохимия, генетика, морфология, эмбриология, физиология кабилар асосан тирик организмларга тегишли бўлган ҳолат, жараён ва
2-расм. Ҳозирги замон экологик фанлар тизими
Do'stlaringiz bilan baham: |