Экология ва табиатни мухофаза килиш


Э К О Л О Г И К Ф А Н Л А Р Т И З И М И



Download 4,1 Mb.
bet3/47
Sana16.04.2023
Hajmi4,1 Mb.
#928996
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Экология 2

Э К О Л О Г И К Ф А Н Л А Р Т И З И М И





Умумий экология

Геоэкология

Биоэкология

Амалий экология

Иқтисодий экология

Ҳуқуқий экология

Ижтимоий экология

  • Эксперимен-тал экология

  • Кимёвий экология

  • Инфор-

мацион экология

  • Аналитик экология

  • Функ

ционал экология

  • Экологик тизим ва жараёнларнимоделлаштириш ва .ҳ.к

  • Географик қобиқ экологияси

  • Ланд

шафтлар экологияси

  • Глобал экология

  • Миллий удудлар экологияси

  • Регионал экология

  • Маҳаллий (локал) экология

  • Табиий мажмуалар экологияси

  • Гидро

экология

  • Экзо

экология ва ҳ.к.



  • Зооэко-я

  • Фитоэко-

  • Аутэко-я

  • Педоэкология

  • Синеэкология

  • Популяциялар экологияси

  • Эволюцион экология

  • Биомажмуалар экологияси

  • Миркоорганизмлар экологияси

  • Наноэко-

  • Организм гуруҳлари экологияси ва ҳ.к




  • Саноат экологияси

  • Агроэко-гия

  • Комму

нал экология

  • Космос экологияси

  • Транспорт экологияси

  • Тиббиёт экологияси

  • Қурилиш экологияси

  • Биоресурслар экологияси

  • Мухандислик экология ва ҳ.к.




  • Экологик менежмент

  • Экологик маркетинг

  • Экологик аудит

  • Мақро

иқтисо-дий экология

  • Микроиқтисодий экология

  • Иқти

содий ҳудудлар экологияси

  • Минтақа

лар экологияси

  • Эркин иытисодий ҳудудлар экологияси

ва ҳ.к



  • Экология ҳуқуқи

  • Халқаро экология ҳуқуқи

  • Табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи

  • Табиатни муҳофаза қилиш ҳуқуқи

  • Миллий экологик ҳуқуқ

  • Экологик ҳавфсизликни таъминлаш ҳуқуқи

ва ҳ.к.



  • Инсон экологияси

  • Этник экология

  • Оила экологияси

  • Маҳалла экологияси

  • Социал гуруҳлар экологияси

  • Истеъмол экологияси

  • Урбоэкология

  • Тарихий экология

  • Демоэкология

  • Рекреациявий экология

  • Жамоат эколо-гияси ва ҳ.к.

ҳодисаларни талқин қилади. Атроф табиий муҳит эса фақатгина ташқи омил сифатида қаралади ва бир томонлама тадқиқ қилинади. Уларнинг морфологик, морфогенетик, морфометрик кўрсатгичларини табиатга боғлаган тарзда очиб берилиши ҳам мумкин. Лекин биологик фанлар бевосита, тадқиқот предмети сифатида, организм ва атроф табиий муҳитнинг бир-бирига «акс садоси»ни, яъни икки томонлама ўзаро таъсирини бевосита ўрганмайди.
Медицина, социология, ижтимоий фанлар ҳам тирик организмлардан бўлмиш инсонларнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланиш ва тараққиёт босқичлари, ҳаракат қилиш ва уюшиш қонуниятларини атроф табиий муҳитга боғлиқ равишда бир томонлама ўрганади.
Ер ҳақидаги фанлар (география, умумий Ер билими, тупроқшунослик, геология, гидрология, климатология кабилар) Ер усти ва ер остида организмларнинг келиб чиқиши, тарқалиши, ривожланиши қонуниятларини атроф табиий муҳит билан боғлиқ ҳолда бир томонлама тадқиқ қилади.
Иқтисод, информатика ва математикага оид фанлар табиат ва жамият ўртасидаги муносабатларни сон ва сифат жиҳатидан баҳолайди, моделлаштиради. Физика ва кимё фанлари ушбу жараёнларнинг мазмун ва моҳиятини аниқ қонуниятлар асосида очиб беради.
Умуман олганда, экология фани юзага келгунига қадар юқорида номлари тилга олинган фанлар табиат ва инсон ўртасидаги барча муносабатларни очиб бергандек туюлади. Шунинг учун ҳам кенг қамровли фанлар орасида экологияга ўрин бормикан, деган ўринли савол туғилади.
Бизга маълумки, замон тараққиёти (айниқса XX ва XXI асрларда) фанларни тармоқлашувга олиб келмоқда. Айнан энг оммавий тус олаётган фан соҳаси икки ёки бир неча фанлар «чорраҳасида униб чиқмоқ»да. Бу табиий ва объектив жараёндир. Физика, математика, кимё, фалсафа, география, биология каби «соф фанлар»га амалий эҳтиёж камая бормоқда. Чунки, бир томондан, улар ўз имкониятларини камайтирган бўлсалар, иккинчи томондан, жамиятда ва, айниқса, табиатда бир-бири билан боғланмаган, бири иккинчисидан келиб чиқмайдиган ҳодиса ва жараёнлар йўқ. Ҳамма жараён ва ҳодисалар узвий боғлиқликда ва ўзаро алоқадорликдадир. Экология эса инсон ва табиатни ҳар томонлама, узвий боғланган ва акс садоли, ҳодиса ва жараён сифатида ўрганади ҳамда уларга оид аниқ бир амалий тавсиялар бера олади.
Ҳар бир фан мустақил равишда «оёққа»туриши учун унинг мустақил ўрганиш ёки тадқиқ қилиш объекти, предмети, ўзига хос усуллари, манбалари ва олинган натижаларни тадбиқ қилиш жойлари бўлиши керак. Акс ҳолда бу фан, айниқса янгиси, мустақил фан тармоғи сифатида эътироф этилмайди.
Экологиянинг объекти – ноэволюцион тарзда ривожланувчи тирик организмлар ва уларнинг атроф табиий муҳити. Агарда организмлар ва уларнинг атроф табиий муҳити эволюцион, яъни табиий тарзда ривожланиш жараёнини ўтаётган бўлса, у ҳолда экологик муаммолар юзага келмайди ва шунинг учун ҳам экологик тадқиқотларга ўрин қолмайди. Мазкур объектлар биология, география, геология, гидрология, океанография каби фанларнинг объекти бўлиб келган. Географиядан фарқли Экологик фанлар тизимига кирувчи Геоэкология (Географик экология) учун ўрганиш объети бўлиб географик қобиқ доирасидаги организмлар ва уларнинг атроф табиий муҳити. Биологиядан фарқли равишда Биоэкология учун тадқиқот объекти бўлиб биосферадаги организмлар ва уларнинг атроф табиий муҳити чиқса, Ижтимоий экологияда-кишилар ва улар яшайдиган Ер юзасидаги атроф муҳит бўла олади ва ҳ.к.
Экологиянинг объекти доимо ноэволюцион тарзда ривожланувчи, ноанъанавий ўзгарувчан бўлади. Агарда у ноанъанавий ўзгарувчан бўлмаса экология фанига ҳочат қолмаган бўлар эди. Нима учун «ноанъанавий ўзгарувчан»? Чунки атроф табиий муҳит ноэволюцион тарзда ўзгармаса, организмлар ҳам ноанъанавий тарзда ўзгармайдилар ёки бирон-бир организмнинг ўзгариши иккинчи турдаги организмнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Буларнинг ҳаммаси экологик муносабатларни юзага келтиради. Ноанъанавий тарзда ўзгармайдиган муҳитда эса экологик муносабатлар ўрнини табиий ёки антропоген муносабатлар эгаллайди.
Масалан, тўртламчи даврнинг охирини геологлар антропоген давр, деб ҳам атайдилар. Ушбу кичик геологик даврнинг ўзидаёқ катта атроф табиий муҳит ўзгаришлари содир бўлди. Иқлимнинг қуриб бориши Ер куррасининг шимолий ярим палласида доимий музликларни чекинишига олиб келди. Яшил ўрмонлар ўрнини дашт ва чўллар эгаллай бошлади. Жуда кўп биологик масса истеъмол қиладиган йирик ҳайвонлар (динозавр, эхтиозавр кабилар) ўрнини камроқ озиқландиган майдароқ ҳайвонлар эгаллай бошлади. Инсонларнинг пайдо бўлиши эса қулай иқлим шароитларида яшовчи барча «нозик» табиий (муҳитга итоатгўй) турдаги ҳайвон ва ўсимликларни йўқ бўлиб кетишига сабаб бўлди. Ёввойи турдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг ўрнини маданийлашган турлари эгаллади. Хуллас, геологик нуқтаи назардан кичик бўлган 1–5 миллион йиллар мобайнида организмлар ноэкологик, табиий- эволюцион тарзда ўзгарди.
XVIII-XX асрларга келиб эса жамият ва табиатда ҳақиқий революцион, яъни ноэволюцион ўзгаришлар содир бўлди (3-расм). Бу ҳолат албатта илмий техника революциясининг натижаси, деб олимлар томонидан хулосаланмоқда. Чунки инсоният бу даврда илм ва фан ютуқларини, аксарият ҳолларда, табиат устидан «ҳукмронлигини ўрнатиш» учун хизмат қилдирди. Табиат ва атроф муҳитнинг ҳозирги экологик ҳолати XXI асрда унинг аксини қилишга, яъни инсон тафаккури ютуқларини табиий объектларни тиклаш, сақлаш ва муҳофаза қилишга қаратмоқни тақазо қилади. Бу эса экологик муносабатларни юзага келишига сабаб бўлди. Инсонларни ўраб турган атроф муҳит ҳолатини соғломлаштириш давр талабидир. Акс ҳолда табиат, акс садо тариқасида, биздан ўчини олмасдан қўймайди.
Инсонларнинг табиатга нисбатан (хоҳ у ижобий, хоҳ у салбий бўлсин) барча ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари атроф муҳитни тез ўзгарувчан қилиб юбормоқда. Ана шу ўзгарувчанлик табиий хусусияти нафақат табиатда, балки тирик организмлар, хусусан инсонларда ҳам ўз аксини топмоқда.
Экологиянинг предмети – муайян бир экологик тизим (экотизим)даги организмлар ўзаро ва уларнинг атроф табиий муҳити билан бўладиган ноэволюцион кўринишдаги муносабатлар. Бу ерда ҳам эволюцион тарздаги муносабатлар бошқа ноэкологик фанлар предметига киради. 1866 йилда Э.Геккель томонидан фанга олиб кирилган «Экология»нинг айнан XIX аср ўрталарида Марказий Европада юзага келиши ҳам бежиз бўлмаса керак. Чунки ўша даврда саноат ривожланган Германиянинг Силезия ва Рур ҳавзаларида табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатнинг кескин равишда бузилиши ноэволюцион тарзда ривожланувчи экологик объектларни юзага келтирди ҳамда ноэволюцион кўринишдаги экологик муносабатларни шакллантирди1.
Экологиянинг объекти ва предметига изоҳ беришда алоҳида урғу берилган «ноэволюцион тарздаги ва кўринишда»ги сўзларнинг қўлланиши асло илмий тадқиқотларни эволюцион тарзда, яъни табиий ривожланиш тарздаги ёки кўринишдаги жойлар ва ундаги жараёнларга экологик нуқтаи назардан қараш керак эмас, деган фикрни ифодаламайди. Чунки экологик муаммо бўлмаган жойда ҳам, уни йўқлигини исботлаш ёки олдини олиш мақсадида экологик тадқиқотларни ўтказиш мумкин. Ер куррасида эса, XXI асрга келиб, экологик муаммолар етиб бормаган на бир қуруқлик ва на бир сув ҳавзаси қолмаган бўлса керак.
Экологик муносабат табиий, ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, сиёсий, умумий ва шунга ўхшаш кўп қиррали характерга(кўринишга) эга бўлиши мумкин. Ушбу характерларга, яъни фан предметига қараб экология турли фан тармоқларига бўлиниб кетади. Масалан, табиий характерда–геоэкология, биоэкология, зооэкология, ихтиоэкология, фитоэкология ва ҳ.к. Ижтимоий характерда–ижтимоий экология, инсон экологияси, рекреацион экология ва ҳ.к. Иқтисодий характерда–амалий экология, саноат экологияси, ресурслар экологияси, агроэкология ва ҳ.к. Ҳуқуқий характерда–экология ҳуқуқи, халқаро экология ҳуқуқи, табиатни муҳофаза қилиш ҳуқуқи, табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи ва ҳ.к. Сиёсий характерда–политэкология, халқаро экология ва ҳ.к. Умумий характерда–умумий экология, регионал экология, космик экология ва ҳ.к.
Юқорида санаб ўтилган барча экологик фан тармоқлари (2-расмга қаранг) ҳам ўзининг мустақил ўрганиш объекти, предмети, манбалари, усуллари, тадбиқ қилиш объектларига эга. Уларнинг мустақил предмети–муайян экологик тизимдаги ноанъанавий тарзда ўзгарувчан организмлар ва ноанъанавий тарзда ўзгарувчан атроф табиий муҳит ўртасидаги аниқ бир муносабат туридир. Масалан, экология ҳуқуқининг предмети–экологик ҳуқуқий муносабат, яъни инсонлар томонидан табиатни тиклаш, соғломлаштириш ва муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланишда келиб чиқадиган шахс-жамият-давлат ўртасидаги юридик характердаги муносабатдир. Лекин кейинги пайтда олимлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланишда юзага келадиган ижтимоий муносабатларни экология ҳуқуқининг предмети эмас, балки Сув, Ер, Ўрмон ҳуқуқлари каби фанларнинг предмети қилиб кўрсатмоқдалар. Аммо табиий ресурслардан комплекс фойдаланиш ҳуқуқини маълум бир ҳуқуқ тармоғи билан тартибга солиниши мақсадга мувофиқ бўлмайди. Ундан ташқари, экологик муносабат деганда биз фақатгина инсонларнинг табиатни тиклашдаги ижобий фаолиятларини тушунмаймиз. Инсон яшар экан, у хоҳлайдими ёки йўқми, албатта маълум бир даражада табиат объектларидан фойдаланади. Бундай фойдаланиш ҳуқуқшуносликда табиий ҳуқуқлар тоифасига киритилади. Мисол учун, инсонларни атмосфера ҳавосидан нафас олиши ва нафас чиқариши, сув ичиши ва табиат неъматларини истеъмол қилиши, ерда юриши, сувда чўмилиши ва ҳ.к. қарангки, инсон туғилиши билан пайдо бўладиган ҳамма ҳуқуқлар маълум даражада атроф табиий муҳитни ифлослантиради. Шунинг учун ҳам Ижтимоий экологияда «табиат сиғими», яъни Ер куррасида табиий ресурс имкониятларига кўра, инсонларнинг сонини меъёрлаш муаммоси туради. Ундан ташқари, табиий ресурслардан оқилона ва ўта самарадорлик билан илмий асосланган тарзда фойдаланиш атроф табиий муҳитни бузмаслигини Швейцария, Япония, Канада, Финляндия каби «экологиялаштирилган мамлакатлар» тажрибасида кўриш мумкин.
Хуллас, Экология ҳуқуқининг предмети деганда, муайян бир экологик тизим(экотизим)да атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва бузилган табиат комплексларини қайта тиклашдаги ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий томонларини тушуниш лозим. Атроф табиий муҳитни «қайта тиклаш», «соғломлаштириш», «қайта ишлаб чиқариш» каби уччала иборанинг барчасини умумлаштирган тарзда «муҳофаза қилиш» деган ягона ибора билан ифода этиш хато бўлмайди, деб ўйлаймиз.
Экологиянинг мустақил фан сифатида шаклланишининг яна бир талаби ўзига хос ўрганиш, изланиш ва тадқиқ қилиш методлар (усуллари)ни бўлишидадир. Бу усуллар бошқа табиий, гуманитар ёки ижтимоий фан соҳаларида ҳам бор, лекин экология ўзининг қонуниятларидан, мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда уларни умумлаштирган. Экологик усуллар сифатида ягона тизимдаги ўзгарувчан организмлар ва ўзгарувчан атроф табиий муҳит ўртасидаги муносабатларни тадқиқ қилишда тизимли ёндашиш; кузатиш; тажриба (эксперимент) ўтказиш ва моделлаштириш амалга оширилади.
Тизимли ёндашиш усули–экологик муносабатларни муайян экологик объектларда узвий боғланганлигини инобатга олган тарзда турли гуруҳдаги тадқиқот усулларини маълум бир кетма- кетликда олиб бориш тартиби. Уларга тирик организмлар ва уларни яшаш муҳитини ҳисобга олиш ҳамда баҳолаш усули киради. Ҳисобга олиш ва баҳолаш табиий объектларга, организмларга, таъсир этувчи омилларга нисбатан қаратилган бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари тўғрисидаги қонунга мувофиқ бутун объектлар бўйича ҳужжатлар ва маълумотлар йиғилади ҳамда тегишли давлат идоралари ва бошқарув органларига топширилади. Ундан, ҳақ эвазига, ҳар қандай ташкилот ёки бирон бир шахс ўзининг экологик тадбири, изланиши ва бошқа ҳаётий фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқига эгадир. Албатта, ҳар бир табиий ва ижтимоий объектларни ёки омилларни ҳисобга олиш ва баҳолашнинг турли хил ўзига хос усуллари мавжуд. Экологик усулда улар бирон-бир кетма-кетлик ва ягона тизим асосида олиб борилади. Акс ҳолда комплекс экологик баҳолашни ва ҳисобга олишни иложи бўлмайди.

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish