Экология ва саломатлик
11-19 guruh
Xushmurodov Dilmurod
Атроф, муҳит ва соғлиқ - Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг илмий хулосаларига қараганда, инсонлар соғлиғининг 20 фоизи атроф муҳитга боғлиқ. Агар ҳозирги кунда ўртача умрни 70 йил десак, унинг 20 фоизи 14 – 15 йилни ташкил этади.
Атроф, муҳит ва соғлиқ Экология - юнонча сўз бўлиб, унинг маъноси тирик организмларнинг яшаш шароити ёки ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини билдиради. (Экология тушунчаси фанга биринчи бўлиб 1866 йилда немис биологи Э. Геккель томонидан киритилган). Атроф, муҳит ва соғлиқ Инсон экологияси – инсонни атроф - муҳитга ва аксинча, муҳитнинг инсонга таъсирини ўрганади. Экология бўйича қонунчилик асослари 17 та давлат қонунлари табиатни асраб ҳамда авайлашга қаратилган. Сув муқаддас унсурлардан биридир. “Сувга тупурма макруҳ бўлади” деган нақл оталаримиздан меросдир. Ерга, сувга, ҳайвонлар ва набобатга бўлган муносабатимизни тиклашимиз орқалигина Она табиатимизни асраб қолишимиз мумкин.
Атроф, муҳит ва соғлиқ
Атроф, муҳит ва соғлиқ - Ўрмонларни кесиш ва янги ерларни ўзлаштириш биринчи навбатда сув режимига таъсир кўрсатади.Натижада дарёлар саёзланиб қолиши, ботқоқланиш, ер ости сувлар захирасининг камайиши, ўт босиш, балиқлар сонининг камайиши кузатилади. Бу эса тупроққа салбий таъсир кўрсатади.
- Ерни суғориш. Суғориладиган ерларнинг кенгайиши, дарёлар сув режимининг ўзгаришига, баъзан дарёларнинг қуриб қолишига олиб келади.
Атроф, муҳит ва соғлиқ
3. Кимёвий ўғитлардан фойдаланиш – ичимлик сувларининг сифатини бузилишига, нитрат ва нитратларнинг сувда тўпланиши натижасида кансероген модда нитрозаминлар ҳосил бўлишига сабаб бўлади.
4. Инсоннинг биосферага кучли таъсирлардан бири – ўсимликлар касалликлари, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларга қарши курашда фойдаланадиган кимёвий воситаларидир.
Атроф, муҳит ва соғлиқ 5. Атом энергияси ва саноатнинг ривожланиши билан бирга радиоактив чиқиндиларнинг тўпланиши - экологияга радиоактив фон таъсирини оширмоқда. 6. Кенг кўламда ишлаб чиқарилаётган пласмассалар, синтетик толалар, бетонлар, резиналар ва бошқа моддалар тупроқни, сув, дарё ва денгизлар тубини қаттиқ чиқиндилар билан ифлослантирмоқда. Атроф, муҳит ва соғлиқ Ифлосланган ҳаво таркибида 100 дан ортиқ кимёвий моддалар мавжуд. Уларнинг инсон саломатлигига таъсири: кўз, бурун, ҳалқум яллиғланиши, бронхит, ўпка касалликлари, аллергия ва ўпка ракини келтириб чиқаради. Атроф, муҳит ва соғлиқ Она табиатнинг бебаҳо иноятларидан бири сув. Ифлосланган сув қуйидаги касалликларни келтириб чиқаради: - Қорин тифи
- Паратиф
- Ичак инфекцияси касалликлари
- Болалар диареяси, туляремия
- Лептоспероз
Атроф, муҳит ва соғлиқ Тупроқ – табиатдаги энг катта, мураккаб лаборатория, биологик,биохимик ва физикавий жараёнлар доимо мавжуд ва ҳаракатдадир. Тупроқ инсоннинг антропоген фаолияти оқибатида ифлосланиши ва юқумли касалликларни тарқатувчи омилга айланиши мумкин: - Куйдирги
- Қоқшол (столбняк)
- Ботулизм
- Газли гангрена
- Гельминтозлар
Атроф, муҳит ва соғлиқ - Ўсимлик дунёси экология нуқтаи назаридан олганда ташқи муҳитни ҳимоя қилувчи омилдир. Ўсимликлар дунёси шундай мўжиза яратадики, улар ҳаёт асоси бўлмиш кислородни танамизга етказиб беради.
(Йилига 150 – 250 миллиард тонна кислород) - Ўрмон табиатнинг узоқ яшайдиган кўркам мўжизаси. Ўрмон энг қиммат баҳо моддий ресурслар манбаи.
( 20000 минг хил кимёвий моддаларни беради) Атроф, муҳит ва соғлиқ Ҳайвонлар табиатда табиий воситаларнинг мувозанатини сақлаб туришда хизмат қилади. Ҳайвонларнинг ўзига хос фойдали хусусиятлари мавжуд жумладан: улардан доривор воситалар – озиқ - овқат маҳсулотлари, мўйналар, жунлар олинади. “Қизил китоб” га 79 та балиқ тури, 3 та амфибий, 57 та судралувчилар, 410 тур қушлар ва 99 та сут эмизувчилар киритилган. Атроф, муҳит ва соғлиқ “Йиғиштириб турилган жой эмас, ифлослантирилмаган жой тоза” “Биз ҳеч қачон қудуқдаги сув қуримагунча, сувнинг баҳоси қанчалигини билмаймиз” (инглиз мақоли) “Табиатнинг ҳам сабр – тоқат чегараси бор, инсонларнинг шавқатсизликлари меъёридан ошганда, у қасос олишни бошлайди” . (Махатма Ганди) Табиатни асраб авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Табиатни асраб авайлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Эътиборингиз учун раҳмат ! Эътиборингиз учун раҳмат !
Do'stlaringiz bilan baham: |