Мазкур ҳолатни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида таҳлил қилиб ечим беринг.
Ҳ.Тўхташев
13.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Қўнғираткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида 2020 йил 3 август куни Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро Қ. Носиров ўзининг “ИЖ-58” русумли 12 калибрли 2 стволли ов милтиғи билан фуқаролар Ж.Тошев, Б.Солиев ва М.Холиқовлар билан бирга “Уаз-469” русумли автомашинада тунги вақтда ноқонуний равишда Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китобига” киритилган сут эмизувчилар турига мансуб бўлган 2 дона жайронларни овлаб, отиб ўлдирган вақтида мазкур ҳудудларни назорат қилувчи Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий инспекторлари томонидан аниқланиб, уларга нисбатан тегишли тартибда баённома тузилган ва ушбу фуқароларни табиий ресурсларга етказган зарари учун тегишли тартибда жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун Тўрткўл туман прокуратурасига маълумот берилган.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг. Экологик қонун талабларини бузган шахсларга нисбатан қандай жавобгарлик қўлланилади.
Ҳ.Тўхташев
14.
Зангота туманида яшовчи фуқаро Д.Алиев Зангота туманида экологик барқарорликни таъминлаш, атроф муҳитни янада ободонлаштириш мақсадида боғ ташкил этишни ният қилиб қўйган эди. Маълум вақт ўтгандан сўнг мақсадини амалга ошириш учун фуқаро Д.Алиев туман ҳокимиятига боғ ташкил этиш учун ер беришни сўраб мурожаат этди. Зангота тумани ҳокими шаҳарсозлик фаолиятини ривожлантиришга хисса қўшаётган фуқаро Д.Алиевга миннатдорчилик билдириб уни бу фаолиятини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтди. Д.Алиевга туман хокими ўз ваколатидан келиб чиқиб сув фонди ерларидан 14 га ер ажратиб берди. Боши осмонга етган Д.Алиев ушбу худудда чиройли, турли манзараларга эга кўркам боғ ташкил этди.
Маълум вақтдан сўнг, Д.Алиев Зангота туманида жойлашга обидаларни муҳофаза қилиш мақсадида, туманни тарихий-маданий жойларини янада ривожлантириш мақсадида тарихий-маданий жойлардан ер ажратиб беришни сўраб туман хокимига мурожаат этди. Туман хокими Д.Алиевнинг туман учун қилаётган ишларига алоҳида миннатдорчилик билдириб, унинг бу ҳаракати ҳам алоҳида таҳсинга сазоворлигини, аммо бундай жойлардан фуқароларга ер бериш вилоят ҳокимияти ваколатига киришини унга тушунтириб, вилоят хокимига мурожаат этишини маслаҳат берди. Тошкент вилояти хокими Д.Алиевга тарихий-маданий жойлардан ер ажратиб берди. Орадан икки йил ўтиб Тошкент вилояти хокими ва Зангота тумани хокими ўз лавозимларидан бўшатилди. Республика комиссияси хокимларнинг фаолиятларини текширганда Д.Алиевга чиқарилган қарорларнинг ноқонуний эканлигини аниқлади.