Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг ва Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари асосида таҳлил қилинг.
|
Р.Кенжаев
|
9.
|
Бухоро вилоятининг Олот туманида яшовчи фуқаро Х.Кароматов арча кўчатлари етиштириш фаолияти билан шуғулланиб келган. Фуқаро Х.Кароматов қўшимча даромад олиш мақсадида ёввойи ўсимликлардан экстракт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида кичик корхона очди. Унинг корхонаси ёввойи ўсимликлардан турли хил экстрактларни ишлаб чиқара бошлади. Фуқаро Х.Кароматовнинг қўшниси Н.Воҳидова Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси туман бўлими инспектори бўлиб ишлар эди. Маълум вақт ўтгандан сўнг, Н.Воҳидова Х.Ирисматовни йўлда кўриб унга бир неча танбехларни бериб ўтди, яъни арчаларни етиштириш ва кесишда уларни қайта тиклаш чораларини кўриши керак эканлиги, арчаларни кесишда йиллик белгиланган квоталарга амал қилиши кераклигини айтиб ўтди. Фуқаро Х.Ирисматов эса унинг гапларига парво қилмай ўтиб кетди. Н.Воҳидова қўшничилик хурмати юзасидан Х.Ирисматовга оғзаки танбеҳ берганлигига қармасдан у арчазорни юритишда юқорида айтилган талабларга амал қилмаётганлигини кўрди. Шундан сўнг, Х.Ирисматовнинг тадбиркорлик фаолияти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан текширилди. Текшириш натижасида Х.Ирисматов ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлардан экстракт тайёрловчи кичик корхонаси ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиққанлик учун белгиланган тўловларни 30 фоизини тўлаб келганлиги аниқланди.
Ушбу муаммоли вазиятни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинг.
|
Р.Кенжаев
|
10.
|
Фуқаро Ж.Аминов томонидан Наманган вилояти Чуст тумани прокуратурасига шикоят аризаси келиб тушган бўлиб, унга кўра фуқаро Ж.Аминов узоқ йиллар давомида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келишини, шу ўринда балиқчилик соҳасига ҳам қўл уриш мақсадида 2019 йилда Чуст туманига қарашли Оқар сув омборига “Чустбалиқ” МЧЖ томонидан 70000минг.дан ортиқ балиқ уруғи ташланганлигини, бироқ 2019 йил июнь-август ойларида сув омборига сув келмай, қурғоқчилик бўлганлиги сабабли тадбиркор Ж.Аминов туман ҳокимлиги, ва туман ирригация тизими ходимларига амалий ёрдам сўраб мурожаат қилганлигини аммо ижобий натижа бўлмаганлигини, бунинг оқибатида, 170 тонна балиғи нобуд бўлгани шу сабабли унга етказилган зарар юқоридаги мутасадди ташкилотлар томонидан қоплаб берилиши лозим эканлиги сўралган, бироқ суриштирув натижаларига кўра ушбу сув омборида ташкил этилган балиқчилик фермасининг ҳужжатлари амалдаги қонун талабларига жавоб бермаслиги, тегишли шартномалар имзоланмаганлиги ҳамда Оқар сув омборига балиқ чавақларини ташлаган “Чустбалиқ” МЧЖ раҳбарияти ўзбошимчалик билан ишни йўлга қўйган деган хулосага келтирилган.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |