Ҳ а р о р а т. Ер юзида организмларни ўсиши. кўпайиши, ривожланиши ва тарқалиши асосий экологик омиллардан бири бўлмиш ҳароратга, унннг иссиқлик микдорига ҳамда турли табиий зоналарда вақт бўйича ўзгариб турншига боғлиқдир. Коинотда ҳарорат жуда катта даражада ўзгариб туради. Масалан, .Антарктиканинг музли чўлларида ҳарорат -88°С га пасайса, Ер юзининг сувсиз чўлларида ёз фаслида сояда 58°С га кўтарилади. Ҳаттоки Марказий Европонинг ихотазорлари ўрталарида ёзнинг иссиқ кунлари кун ўртасида ҳарорат 40°С гача кўтарилса, Ўрта Осиёда сояда 40—44°С, унинг жанубий районларида +50—54°С (60°) га етади. Бир яшаш шароитида қишки ва ёзги ҳарорат ўртасидаги экстре-мал ҳарорат 80°С ни ташкил қилиши мумкин. Ўрта Осиёда Саҳрои Кабир чўлида ҳароратнинг кунлик тебраниши 50°С га боради. Экватор чизиғидаги Галапагос оролларида ҳар қандай ойнинг ўртача ҳарорати 27°С га тенг.
Ер шаридаги организмларнинг тарқалиши, кўпайиши ва бошқа ҳаёт жараёнларини белгилайдиган омиллардан бири ҳарорат ҳисобланади. Экваторда ҳарорат йил давомида ва бир сутка давомида унча кескин ўзгармайди. Аммо экватордан шимолга ёки жанубга йўналган сари теқислик жойларда ҳар 100 км га ҳарорат 0,5°—0,6°С га ўзгара боради. Бундай ўзгаришлар Ер шарининг тоғли қисмида ҳам ҳар 100 метр баландликка кўтарилганда юз беради. Демак, барча ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёт жараёнлари шу хилдаги ўзгаришлар билан боғлиқ ҳолда ўтади. Айниқса, ўсимликларнинг тарқалишида бундай ўзгаришлар алоҳида роль ўйнайди. Шу сабабли ҳам Ер шарининг текислик қисмида учрайдиган ўсимликлар ва улар ҳосил қиладиган қоплам ўрганилганда бир неча иқлим зонасига, чунончи; Шимолий қутб, тундра, ўрмон, дашт, чўл, субтропик ва тропик каби географик зоналарга бўлиб ўрганилади.
Ўсимликлар паст ёки юқори ҳарорат таъсирида яшаши ва унга мосланишига кўра иккита катта экологик гуруҳга бўлиб ўрганилади. Бу ҳақда кейин батафсилроқ гапирилади. Ҳарорат одатда Ер шарининг қуруқлик қисмида бирмунча тез ўзгариб туради. Сув муҳитида эса бундай ўзгаришлар, айниқса, бир сутка давомида жуда секин ўзгаради. Умуман олганда, кўпчилик тирик организмлар ҳаёти О° билан 50сС ўртасида ўтади. Ҳарорат О° дан паст ёки 50°С дан юқори бўлганда барча ҳаёт жараёнлари мутлақо тўхтайди ёки кескин даражада секинлашиб қолади. Демак, тирик организмлар ҳаётига ҳарорат оптимум, минимум ва максимум даражада таъсир этади. Айрим сувўтлар ва умуртқасиз ҳайвонларнинг ҳаёти О°С дан паст бўлган ҳарорат таъсирида нормал ўтади. Баъзи бактериялар ва замбуруғларнинг споралари ҳамда баъзи умуртқасиз ҳайвонлар (коловратка, тихоходка ва неъматодлар (ҳашаротлар) танаси сувсизлантирилгач, уларга -190° -273°С ли паст ҳарорат таъсир эттирилганда ҳам ҳаётчанлиги сақланиб қолган. Ёки кўк-яшил, диатом ва яшил сув ўтлар айрим вакилларининг -73° -93°С ли қайнар булоқларда нормал ўсиши аниқланган. Шимолий қутбда сувнинг ҳарорати 0°Сга тенг бўлганда ҳам кўпгина сув ҳайвонлари нормал яшаб сувўтлар билан овқатланади. Шимол буғуси, оқ айиқ, тюлень ва пингвинлар ҳаёти ҳам паст ҳароратда нормал кечади. Шундай қилиб ўсимликлар ҳаёти учун йилнинг энг иссиқ ва энг совуқ ойларидаги ўртача ҳароратнинг умумий миқдори, йиллик ҳароратнинг ўртача миқдори муҳим роль ўйнайди. Бундай йиллик ҳарорат йиғиндиси (миқдори) Ер шарининг турли нуқталарида турличадир. Масалан, Малай архипелагида -9500°С, Тошкентда — 5000°С, Астраханда -4000°С, Одессада -3500°С, Санкт-Петрбургда -2000°С, Янги Ер оролида -400°С ни ташкил этади. Шунга кўра ҳар қандай ўсимлик тури (ёввойи ҳолдагисими, маданий ҳолдагисими) ҳамма жойда ҳам учрайвермайди. Демак, ҳар қандай ўсимлик тури ўз ҳаёт жараёнини тўлиқ ўтиб насл қолдириши учун йил давомидаги фойдали ҳарорат миқдорига муҳтождир. Шундагина, у нормал ўсиб ривожланади ва уруғ мева ҳосил қилиб бир йиллик ҳаётини тугаллайди.
Ер шарининг бирор жойидан иккинчи бир жойига қандайдир маданий ўсимликни олиб келиш, уни ўстириб кўриш ва ундан ҳосил олиш учун шу ўсимликнинг йиллик фойдали ҳарорат миқдори неча даража эканлиги ҳисобга олиниши керак бўлади. Ўзбекистонда ўстирилаётган ғўза ўсимлиги вегетацияси учун мавсум давомида 3500°С ҳарорат зарур эканлигини ҳисобга олганда уни Москва ёки Санкт-Петербург вилоятлари шароитида экиш ва ундан ҳосил олиш мумкин эмаслиги аён бўлади. Ҳайвонлар ҳаётида ҳам ҳарорат муҳим аҳамият касб этади. Кўпчилик ҳайвонлар ўзининг доимий тана ҳароратига эга. Бундай ҳайвонлар гомойотерм ҳайвонлар дейилади. Ташқи муҳитнинг таъсирига кўра тана ҳароратини ўзгартирувчи ҳайвонлар ёки бошқача айтганда, доимий қатъий тана ҳароратига эга бўлмаган ҳайвонлар пойкилотерм ҳайвонлар дейилади. Оралиқ гуруҳга кирувчи ҳайвонлар эса гетеротермлар дейилади. Бу гуруҳга кирувчи ҳайвонларнинг танаси актив ҳаракатда бўлганда гомойтерм ҳисобланади. Уйқуга кетган вақтда эса уларнинг тана ҳарорати пасаяди ва танани термик идора қилиш қобилияти йўқолади. Бундай ҳайвонларга юмронқозиқлар, типратиканлар, кўршапалаклар, колибрилар, олмахонлар ҳамда шунга ўхшаш бошқалар киради.
Ўсимликларда борадиган ҳаётий жараёнлар ҳароратнинг минимал, оптимал ва максимал кўрсаткичларига боғлиқ. Масалан, фотосинтез жараёни ҳарорат ҳар 10°С кўтарилганда икки марта ортади. Оптимал ҳарорат эса 30—35°С атрофида бўлади. Худди шунингдек, нафас олиш ҳам ўзгаради. Ҳарорат ўсимликнинг илдиз орқали озиқлацишига таъсир этади. Ўсимликнинг барча ривожланиш босқичлари ҳам маълум даражадаги ҳарорат омили билан боғлиқдир. Юқорида таъкидланганидек, барча ўсимликларни ҳароратга бўлган муносабатига кўра иккита экологик гуруҳга ажратиш мумкин: юқори ҳарорат таъсирида яхши ўсиб ривожланадиган термофил ўсимликлар ва паст ҳарорат таъсирида яшовчи психрофил ўсимликлар. Ҳар икки гуруҳга мансуб ўсимлик турлари ўзига хос мосланиш хусусиятларига эга. Термофил ўсимликлар ҳужайраси иссиқликка чидамлилиги, органлар юзасининг кичрайиши, тукларнинг яхши ривожланганлиги, эфир мойларига эга бўлиши, ўзидан ортиқча тузларни ажратиб чиқариши, узоқ муддат давомида тиним даврини ўтказиши ва бошқа хусусиятлари билан тавсифланади. Психрофил ўсимликлар совуқ шароитни ҳар хил ҳолатларда (яъни тиним ёки вегетация даврида) анатомо-морфологик мосланиш орқали ўтказади. Бундай, мосланишларга поясининг ер бағирлаб ўсиши, новданинг ётиқ йўналиши, тупланиш бўғими ва илдиз бўйнининг ер остида жойланиши, хазонрезгилик, пўкак I қаватнинг яхши ривожланиши, оқ танага эга бўлиш кабиларни кўрсатиш мумкин.
Н а м л и к. Намликнинг асосий манбаи атмоферадан тушадиган (ёмғир, қор, дўл, туман) бўлиб, унинг кўп қисми тропик зонага хосдир. Масалан, Амзонка водийси, Африканинг айрим жойларига бтр йилда 2000 мм намлик тушади. Тропик зонанинг айрим ҳудудларлари қурғоқ районлар ҳисобланади, жумладан Саҳрои Кабир, Чилининг шимолий қисмлари; ҳаттоки Африканинг баъзи районларига 10 йиллар давомида 1,8 мм намлик тушади, холос. Лекин, тоғлик районлар — Альп, Пиреней, Скандинавия тоғлари, Ҳимолай, По-мир, Тянь-Шань тоғ тизмалари, Анд, Урал, Саян, Кавказ тоғлари бундай ҳолдан холи бўлиб, улар намликка бой тоғлар ҳисобланади. Масалан, Британия ва Скандинавия тоғларига йил давомида 2500 мм, ҳаттоки айрим ҳолларда 4000 мм дан ортиқ намлик тушади. Осиёда, Каспий денгизидан Шарқий Хитой, ҳамда Шимолий Америка ва Осиё ўрталигидаги ерларга бир йилда ҳаммаси бўлиб ўртача 250 мм намлик тушади. Лекин Осиёнинг турли районларига турли-ча намлик тушади. Масалан, Саҳрои Кабир чўлига йил давомида 100 мм дан кам тушса, Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиё ерлари йил давомида 2000—4000 мм, 1300 м баландликдаги Шиллонг платоси эса 12000 мм дан ортиқнамлик қабул қилади. Осиёнинг жанубий ва жануби-шарқий районларига ёзда йиллик намнинг 95% и тушади. Осиё намликнингтушиши ва унингтақсимланиши бўйича жуда контрастли минтақа бўлиб, унинг қурғоқ жойларига намлик кўп тушадиган районга нисбатан 220 марта кам нам тушади. Чўл, дашт ва жуда қурғоқ районларда намлик 50% дан кам бўлади. Йил давомидаги қуруқ кунлар Валенсия учун 7 кун бўлса, Эль-Кантара учун — 206, Шимолий Африканинг нотекис районларида 100 дан 300 кунгача бўлса, Саҳрои Кабирга 300 қуруқ кун тўғри келади. Бундай ҳолат Туронни Қизилқум, Қорақум чўлларига ҳам тўғри келади. Тоғли районлардаги намликнинг асосий манбаи қор бўлиб, у ўзига хос экологик омилдир. Қор тупроқни ва ундаги организмларни (ҳайвонлар, ўсимликлар илдизини) музлаб қолишдан сақлайди. Қишда 1 м ли қор тагида ҳарорат — 0,6°С, қорнинг устида эса — 33,7°С. Ундан ташқари, қор эриб тупроқ намлигини оширади. Шундай қилиб, намлик (сув) тирик материянинг асосий таркибий қисми ҳисобланади ва организмлар намликнинг манбаи ва тақсимланишига қараб табиатда экологик мослашадилар ва географик нуқтаи назардан зоналар бўйича тарқаладилар. Ер юзидаги организмлар учун сув асосий экологик омиллардан бири ҳисобланади. Ҳар йили Ер юзида учрайдиган ўсимликлар оламининг вакил-лари 600—700 триллион т. сувни сув буғлари ҳолида атмосферага чиқаради; 1 м3 ҳавода 1 г дан 25 г гача сув буғлари бўлади. Шу буғлар ҳисобига ҳар йили 40 дан 100 мм гача намлик тўпланади.
Ўсимлик танасидаги моддаларнинг 0-98% ини сув ташкил этади. Ҳужайраларда борадиган барча биокимёвий реакциялар сув иштирокида бўлади. Сувда яшайдиган организмлар учун сув муҳит бўлиб ҳам ҳисобланади. Ер юзида ёғингарчилик кўп тушадиган жойларда суткалик ёғингарчилик энг кўп миқдорца 1000 мм га борса (Черапунджи), Синай чўлида эса атиги 10—15 мм га тенг. Перуан ва Асуан чўлларида ёғингарчилик кузатилмайди. Намликнинг етишмаслиги қуруқликдаги ҳаётнинг энг муҳим хусусиятларидан биридир. Ксерофил ўсимлик ва ҳайвонлар қурғоқчил муҳитдаги экологик гуруҳни ташкил этади. Ўртача намлик шароитида мезофил, ортиқча намликда эса гидрофил организмлар яшайди. Барча ўсимликлар сув билан таъминланиши ёки намлик шароитига мосланишига кўра 5та экологик гуруҳга ажратилади: гидатофитлар, гидрофитлар, гигрофитлар, мезофитлар, ксерофитлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |