2- жадвал
Биотик алоқаларнинг турлари
Биотик алоқаларнинг
|
А организмга таъсир
|
Б организмга таъсир
|
турлари
|
натижаси
|
натижаси
|
Мутўализм
|
+
|
+
|
Комменсализм
|
+
|
0
|
Йиртқичлик
|
+
|
—
|
Паразитизм
|
+
|
—
|
Нейтрализм
|
0
|
0
|
Антибиоз
|
0
|
—
|
Рақобат
|
|
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, организмлар ўртасидаги алоқалар ҳар икки организм учун фойда келтирса мутуалистик муносабатлар келиб чиқади. Ҳар икки организм учун фойдали ҳисобланган бундай ўзаро муносабатлар симбиотик муносабатлар деб қаралади. Бундай алоқа турларига лишайниклар танасидаги сувўтлар билан замбуруғларни, дуккакли ўсимликлар илдизида яшовчи тугунак бактерияларни, гулли ўсимликлар билан замбуруғ гифаларининг биргаликдаги ҳаёти кабиларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Ҳайвонот оламида эса моллюска чиғаноғи ичига кириб яшовчи қисқичбақа билан актинийни, чумолилар инига кириб яшовчи баъзи қўнғизларни, чумолилар билан ўсимлик битларини, тимсоҳ билан трохилус деб аталган қуш кабилар ўртасидаги алоқаларни мисол сифатида келтириб ўтиш мумкин. Ҳайвонлар билан ўсимликлар ўртасида мутуалистик алоқага ҳайвонларнинг ўсимликларни чанглатишда иштирок этиши ва мева ҳамда уруғларни тарқатиши кабилар киради.
Организмлардан бири қандайдир фойда кўриб бу ҳол иккинчи организм учун унча зарар келтирмаса комменсализм туридаги алоқа келиб чиқади. Ўсимликларнинг эпифит ҳаёт кечириши, йирик сут эмизувчи ҳайвонлар томонидан махсус илашувчи ўсимталарга эга бўлган мева ва уруғларнинг тарқалиши, акулалар терисига ёпишиб олиб ундан қолган озуқа қолдиқлари билан озиқланиб ҳаёт кечирувчи прилипала балиғи, худди шунингдек балиқлар терисига ёпишиб яшовчи гидроид полиплар ва кўпчилик ҳайвон турлари ўртасидаги муносабатлар комменсализмнинг кўринишларидир. Организмлар ўртасида кенг тарқалган биотик муносабатларнинг муҳим тури йиртқичлик ҳисобланади. Бунда бир тур иккинчи бир турни йўқ қилади, яъни еб қўяди. Йиртқичлик фақат ҳайвонлар ўртасида кузатилиб қолмай, балки ўсимликларда ҳам содир бўлади. Бу ҳашаротхўр ўсимликлардан непентес, алдрованда, росянка ва бошқаларнинг ҳашаротларга бўлгав муносабатида яққол кўринади. Шунингдек, айрим замбуруғларнинг содда ҳайвонлар ва нематодларга бўлган муносабатларида намоён бўлади.
Бир тур (паразит) иккинчи организмдаги (хўжайин) озуқа моддалар ёки унинг тўқималари ҳисобига ҳаёт кечиради. Паразитнинг ташқи муҳит билан бўлган алоқаси асосан хўжайин орқали амалга ошади. Паразит тур хўжайин организмнинг махсус муҳитида яшайди. Шунинг учун ҳам у, бир томондан, экологик фойдали бўлса, иккинчи томондан, тараққиёт даврини ўтказишда қийинчилик туғдиради. Паразитлар учун қулайлик унинг доимо мўл озуқа билан таъминланганлигидадир. Бу ўз навбатида тез ўсишга ва кўпайишга сабаб бўлади. Бундан ташқари паразит тур ташқи муҳитнинг ҳар қандай ноқулай таъсирларидан ҳимояланади. Ташқарига чиқиш тараққиётнинг маълум бир босқичига тўғри келади. Унда ҳам махсус мосланишларга эга бўлади. Паразит учун экологик ноқулайлик сифатида яшаш жойнинг чекланганлиги, кислород билан таъминланишнинг мураккаблиги, бир хўжайиндан иккинчисига тарқалишнинг қийинлиги ҳамда хўжайин организмнинг паразитдан ҳимояланувчи жавоб реакцияларини бериши кабиларни санаб ўтиш мумкин.
Ўсимликлар орасида тўлиқ ва чала паразитлар ажратилади. Чирмовуқ ва шумғиялар тўлиқ паразитлар ҳисобланса, омела, погремок, очанкалар чала паразит, яъни ўзи мустақил ҳолда фотосинтез қила олади, аммо сув ва минерал моддаларни хўжайин ўсимликдан олади. Паразитлар ўзига хос ва ўзига хос бўлмаган гуруҳларга ҳам ажратилади. Биринчиси битта хўжайинга эга бўлади. Иккинчиси эса кўпгина турларни зарарлаши мумкин. Одам аскаридаси ва шохкуя замбуруғлари ўзига хос паразитларга мисол бўлса, иксодий канаси ва ун шудринг замбуруғи ўзига хос бўлмаган паразитлар ҳисобланади. Паразитлар бир, икки ва кўп хўжайинли бўлади. Масалан, занг замбуруғи, безгакни қўзғатувчи плазмодийлар икки хўжайинли паразитлардир.
Антибиоз ҳодисаси дейилганда бир организм ажратган заҳарли модданинг иккинчи организмга таъсир этиши тушунилади. Бунга мисол қилиб бактериялар, замбуруғлар ва актиномицетларнинг турли хил антибиотикларни, гулли ўсимликларнинг эса газсимон ва суюқ ҳолдаги (колин) антибиотик моддаларни ажратишини кўрсатиш мумкин. Бу моддалар таъсирида ўсиш тўхтайди. Бактерияларни қирадиган бундай моддалар фитонцидлар деб аталади. Антибиотик моддалар ўргимчакнинг ипларида, балиқлар икрасининг қобиқларида кўп бўлади. Нейтрал икки организмнинг биргаликда яшашидан уларнинг ҳар бири на фойда ёки на зарар кўради. Масалан, ўрмонда яшовчи қуёнлар билан лосларнинг бир-бирларига ҳеч қандай фойдали ёки зарарли томонларн йўқ рақобат озуқа, яшаш жойи яқин бўлган турлар ўртасидаги муносабатдир. Бундай муносабатлар ҳар икки турнинг зарар кўришига олиб келади. Рақобат турлар ичида ва турлараро бўлиши мумкин. Тур ичиаги кураш кучли бўлиб, унинг асосида табиий танлаш ва тур ҳосил бўлиш каби жараёнлар ётади.
Do'stlaringiz bilan baham: |