Ҳозирги кунда аҳолининг экологик хавфсизлиги Ўзбекистон Республиаси Конституцияси билан кафолатланган. Бундан ташқари, мустақиллик даврида табиатни муҳофаза қилиш ва экологик муаммоларни одилона ечишга бағишланган 100 дан ортиқ ҳужжатлар қабул қилинган. Экологик муносабатларни тартибга солиб турувчи асосий ҳужжатлардан бири – Республикамизда 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш Қонуни»дир. Бу қонун ташқи муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан тўғри (рационал) фойдаланиш, экологик системалар, табиий комплекслар ва айрим биологик объектларни асрашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий негизини аниқлаб беради. Инсон учун тоза ва қулай муҳит яратишни кафолатлайди. У ташқи муҳитни асраган ҳолда Республикамизни стабил ривожланишига қаратилган бўлиб, биологик турли-туманликни, инсон саломатлигини ва маданий меросимизни сақлаб қолишга имкон яратади. 1992 йил 3 июлда Республикамизда «Давлат санитар назорати тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун халқимизнинг экологик хавфсизлигини тартибга солиб, инсоннинг тоза ташқи муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини мустақкамлайди, ҳар қандай иқтисодий фаолиятнинг тоза (санитар ҳолати) бўлишини талаб этади, санитар стандартлар, меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишини ман этади. 1992 йил 3 июлда Республикамизда «Давлат санитар назорати тўғрисида» Қонун қабул қилинди. Мазкур қонун халқимизнинг экологик хавфсизлигини тартибга солиб, инсоннинг тоза ташқи муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини мустақкамлайди, ҳар қандай иқтисодий фаолиятнинг тоза (санитар ҳолати) бўлишини талаб этади, санитар стандартлар, меъёрлар ва қоидаларнинг бузилишини ман этади. 1993 йил 6 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни Республикамизнинг сувга бўлган муносабатларини тартибга солади, халқ хўжалиги, аҳоли эҳтиёжи учун зарур бўлган сувдан тўғри фойдаланишни таъминлайди, сувни ифлосланиши ва шўрланиш ҳолатларининг олдини олади ҳамда инсонларнинг сувга бўлган ҳуқуқларини кафолатлайди. 1996 йил 27 декабрда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида» Қонун қабул қилиниб, унда давлат ташкилотлари, корхоналар, муассасалар, жомоа бирлашмалари ва фуқароларнинг атмосферани асраш бўйича фаолиятларини тартибга солиш ҳуқуқлари берилган. Бу қонун атмосфера ҳавосини тоза табиий ҳолда сақлашга уни кимёвий, физикавий ва биологик хавфли чиқиндилардан асрашга йўналтирилган. Атмосфера ҳавосини асрашга қаратилган давлат стандартлари киритилган бўлиб, улар атмосферани ҳимоя қилиш режимини, унинг ҳолатини назорат қилиш усулларини ва шу каби бошқа талабларни ўз ичига олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |