Бразилияда бу кўрсатгичлар мутоносиб равишда 4307 доллар ва 0,78 ни ташкил этади. Ривожланган Америка Қўшма Штатлари жон бошига тўғри келадиган даромад бўйича энг юқори ўринни эгалласа ҳам (бир йилда 17650 доллар), гуманитар ривожланиш индекси бўйича дунёда 19 – ўринда бўлиб, Австралия, Канада, Испания ва шу каби давлатлардан орқада туради. Бразилияда бу кўрсатгичлар мутоносиб равишда 4307 доллар ва 0,78 ни ташкил этади. Ривожланган Америка Қўшма Штатлари жон бошига тўғри келадиган даромад бўйича энг юқори ўринни эгалласа ҳам (бир йилда 17650 доллар), гуманитар ривожланиш индекси бўйича дунёда 19 – ўринда бўлиб, Австралия, Канада, Испания ва шу каби давлатлардан орқада туради. Атмосферадаги СО2 нинг эмиссиясини камайтиришга жуда катта эътибор берилмоқда. Л.Брауннинг фикрича яқин 30 йиллар орасида (бу максимал қабул қилинган муддат). Ҳозирги кунда бир йилда атмосферага ажралиб чиқаётган 6 миллиард тоннадан ортиқ СО2 нинг миқдорини 2 миллиард тоннага тушириш лозим. Ана шу муддатга бориб кўмир ва нефть маҳсулотлари ёқиш амалда тугатилиши керак. Унинг ўрнига қуёш, шамол, геотермал иссиқлик ва шу кабилардан энергия ажратиб олиниши мўлжалланмоқда. Бундан ташқари ташқи муҳитни ифлослантиришга қаратилган тадбирларга солиқ солиш кўзда тутилади. Инсоннинг талаб ва ҳохишларини узлуксиз қондириш соҳасида олиб борилиши лозим бўлган йўллар ҳозирги кунда иқтисодий, мафкуравий ва экологик нуқтаи назаридан ўзини оқламайди. Инсон учун бундай йўл банд (ёпиқ) ҳисобланади. Бундай йўл билан баъзи бир давлатлар бориши мумкин, бироқ барча инсониятнинг бу йўл билан ривожланиши ўлим билан тенгдир. Инсоннинг талаб ва ҳохишларини узлуксиз қондириш соҳасида олиб борилиши лозим бўлган йўллар ҳозирги кунда иқтисодий, мафкуравий ва экологик нуқтаи назаридан ўзини оқламайди. Инсон учун бундай йўл банд (ёпиқ) ҳисобланади. Бундай йўл билан баъзи бир давлатлар бориши мумкин, бироқ барча инсониятнинг бу йўл билан ривожланиши ўлим билан тенгдир. Америкалик олим Аллан Длорингнинг айтишича ривожланишнинг бу модели планетамизга ўлчаб бўлмайдиган даражада зарар келтириб бой яшайдиган 1 миллиард аҳолиси учун мақбулдир. Бироқ бу модел планетамиздаги барча аҳоли учун амалга ошириш мумкин эмас. Бордию, барча халқ ана шундай бой яшашга интилса унда улар мақсадга эришмасдан туриб планетамиз бўшаб қолиши ва унинг юқолиб кетиши турган гап. Шу боисдан қуйидагиларни эслатиб ўтиш ўринлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |