1997 йил 26 декабрда Республикада «Ўсимликлар дунёсини асраш ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳам қабул қилинган. Бу қонунда табиий шароитда ўсаётган ўсимликлар дунёсини асраш, улардан фойдаланиш, уларнинг генофондларини сақлаб қолиш ва қайта тиклаш каби масалалар ўзининг ҳуқуқий асосини топган. Қонунда айтилишича, ўсимликлар дунёси давлат мулки ҳисобланади ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади. Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунларни бузганлиги учун жиноий, маъмурий, моддий, интизомий ва мулкий жавобгарлик белгиланган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Ўзбекситон Республикасининг Жиноят Кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексида ва Фуқаролик ҳамда Меҳнат Кодексларида акс эттирилган. Эътиборингиз учун раҳмат!!!
Do'stlaringiz bilan baham: |