Эгилиш ва чўзилиш (сиқилиш) нинг биргаликдаги таъсири



Download 119,51 Kb.
bet2/2
Sana11.07.2022
Hajmi119,51 Kb.
#773859
1   2
Bog'liq
Egilis va cuzilis

Мх ёки Му нолга тенг бўлган ҳолда, яъни тўғри эгилиш ва бўйлама куч комбинациясида, нейтрал ўқ эгилишидаги нейтрал ўққа 11.8 расмдаги каби параллел бўлади.
Абсолют миқдор жиҳатидан энг катта кучланишлар нейтрал ўқдан энг узоқдаги кўндаланг кесим бурчак нуқталарида ҳосил бўлади, ҳамда улар бир хил ишорали ёки турли ишорали бўлиши мумкин. Энг катта сиқувчи кучланишлар миқдор жиҳатидан чўзувчи кучланишларга тенг эмас. Энг катта кучланишлар рухсат этилганига тенг ёки ундан кичик бўлиши керак, яъни
(11.10)
(11.10) ифода эгилиш ва чўзилиш биргаликда таъсирининг мустаҳкамлик шарти дейилади. Пластик материаллар учун энг катта кучланишнинг абсолют миқдорини топиб, уларни рухсат этилгани билан солиштириш кифоя.
Мўрт метериаллар учун энг катта сиқувчи ва чўзувчи кучланишларни аниқлаб, олинган натижани мустаҳкамлик шартига қўйиш керак.

11.9 Расм
Мисол тариқасида 11.9 расмда келтирилган балка кўндаланг кесимларида ҳосил бўлувчи энг катта кучланишларни аниқлашни кўрайлик. Балка юқори ярми эгилади, пастки ярми эса сиқилади. Эгилишни Рcos30о ли куч, сиқилишни эса РSin 30о ли куч ҳосил қилади. Энг катта эгувчи момент

Кесим қаршилик моменти ва кўндаланг кесим юзаси қуйидагига тенг:

Энг катта сиқувчи кучланишлар (балка юқори толаларида, кесимда кучдан чап томонда) қуйидагига тенг:

Энг катта чўзувчи кучланишлар

Эгувчи момент ва бўйлама куч биргаликда таъсири вақтида кўндаланг кесим ўлчамларини топишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, уларни мисолларда кўриб чиқамиз.
11.9 расмда келтирилган ёғоч балка кўндаланг кесим ўлчамларини мустаҳкамлик шартидан топинг. Томонлар нисбати h/b=2 га тенг. Ёғоч учун рухсат этилган кучланиш
Геометрик ҳарактеристикалар

Мустаҳкамлик шарти қуйидаги кўринишга эга бўлади;

Ҳосил қилинган куб тенгламани ечишнинг энг осон усули танлаш усулидир, яъни b ни қийматини бериб, унга мос кучланиш топилади.



Олинган нуқталар бўйича графикни чизамиз. (11.10 расм) ва ундан 100 кг/см2 рухсат этилган кучланишга мос келувчи b катталикни оламиз.

11.10 Расм


Рухсат этилган кучланишга b=14,7-14,8 см масофа мос келиши 11.11 расмда кўриниб турибди. Кўндаланг кесим ўлчамларини аниқлашда, уни ўсиш томонига аниқ сонгача яхлитланади. Шу сабабли тенглама ечими етарли даражади аниқ.
Шуни қайд этиш лозимки, юқоридаги фикрлаш катта бикрликка эга бўлган стерженлар учун ўринли. 11.11 расмда эгилиш ва сиқилиш биргаликда таъсир этаётган балка деформациясининг шартли схемаси тасвирланган.

11.11 Расм
Эгилиш деформациясидан балка ўқи Δ салқиликка эга бўлади ва у Р1 сиқувчи кучдаги қўшимча момент пайдо бўлишига сабаб бўлади. Қўшимча момент РΔ га тенг. Агар қўшимча момент катталиги га тенг (а схема) ва Р1Δ га тенг (б схема) асосий момент катталиги билан бир хил бўлса, у ҳолда стержен бикрлиги кичик дейилади. Бундай стерженлар ҳисоби учун кучлар таъсирини мустақиллик қонунини қўллаш мумкин эмас ва у «Материаллар қаршилиги» курсида кўрилмайдиган бошқа алоҳида усуллар билан ҳисобланади.
Download 119,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish