Эгамбердиева Т


-БОБ. БМТ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ



Download 4,72 Mb.
bet44/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

6-БОБ. БМТ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОННИНГ МУСТАҚИЛ ЙИЛЛАРИДАГИ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ СИЁСИЙ АҲАМИЯТИ


6.1. Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлик алоқаларини ривожланиши ва асосий йўналишлари

Бугунги кунда 192 давлат аъзо бўлган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёдаги энг йирик ва таъсири кучли тузилмага айланди.1 Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларнинг, минтақаларнинг, бутун жаҳон хамжамиятининг энг муҳим муаммоларини муҳокама қилиш ва ҳал этиш учун тузилган ноёб ташкилотдир. БМТ халқларнинг тинч-тотув яшашига бўлган эзгу иродасининг буюк разми, инсоният маънавий тараққиётининг ёрқин нишонасидир».2


Ўзбекистон 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлгандан буён унинг тузилмалари, ихтисослашган ташкилотлари билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилмоқда.
1993 йил 24 октябрда Тошкентда Холид Малик бошчилигида БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фаолият кўрсата бошлади.3 Ваколатхона таркибига БМТ нинг тараққиёт дастури (ПРООН) ахборот ва ижтимоий алоқалар бўйича бўлими, гиёхвандлик моддаларига қарши кураш бўйича бўлими, (ЮНДКП) фан, маданият ва таълим масалалари бўйича бўлими (ЮНЭСКО) қочоқлар ишлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, ҳалқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), саноат тараққиёти ташкилоти (ЮНИДО), жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқ-ахоли жамғармаси (ЮНФПА) ва БМТ нинг кўнгиллилар дастури (ДООН) киради.
БМТ ташаббуси ва хомийлигида ҳамда юқорида санаб ўтилган бўлинмалар иштирокида Ўзбекистонда сиёсий-ижтимоий иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлатнинг янги тузилмаларига асос солиш, фуқаролик жамиятини барпо этиш, табиатни муҳофаза қилиш, Оролбўйи минтақасидаги экологик носоз аҳволни бартараф этиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, Ўзбекистонга хорижий сармоялар ва ёрдам маблағларини йўналтириш, халқ хунармандчилигини тиклаш, иш билан бандлик муаммоларини ечиш каби қатор лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда. 1993 йилдан бошлаб Ўзбекистонда амалга оширилаётган БМТнинг тараққиёт дастури лойиҳаларининг умумий қиймати 17,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.1
Ҳозирда Республикамизда 4 та асосий соҳалар бўйича БМТнинг узоқ муддатли дастурлари амалга оширилмоқда.
Биринчи соҳа, барқарор, мустаҳкам даромад манбаини ташкил қилиш билан боғлиқ. У кичик ва ўрта тадбиркорликни микрокредитлаш схемасини ривожлантириш учун қулай муҳит яратиш воситасида аҳолининг турмуш даражасини оширишга йўналтирилган.
Иккинчи соҳа, атроф-муҳитни мухофаза қилишга катта куч ва имкониятни сафарбар қилиш;
Учинчи устувор соҳа, бу ўзгаришлар учун инсон ресурсларини ривожлантириш. Бу дастур доирасида юқори билимга эга бўлган Ўзбекистон ёшларининг ахборот ва коммуникация технологияси ютуқларидан тўла фойдаланишга ёрдам бериш кўзда тутилган. Шу дастур доирасида ахборот технологиясидан кенг фойдаланиш учун кичик ва ўрта бизнесга ёрдам берилади;
Тўртинчи йўналиш, мамлакат тараққиётининг турли хил сохаларига доир ресурсларга йўл топишни таъминлашда ҳукуматга ёрдам бериш ҳамда бу масалалар бўйича маслаҳат хизмати кўрсатиш, ташқи ёрдамларни мувофиқлаштириш масалаларида ҳукуматни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган.2 Ўзбекистонда СПИД ва бошқа касалликларнинг ёйилишини бартараф этиш билан боғлиқ ишлар ҳам олиб борилмоқда. Узоқ муддатли лойиҳалардан ташқари БМТ фавқулодда ҳолатларда ҳам Ўзбекистонни қўллаб-қувватламоқда. Масалан: Қорақалпогистон ва Хоразмдаги қурғоқчилик оқибатларини бартараф этишда бу халқаро ташкилот яқиндан ёрдам бермоқда.
2003-2004 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига кўра, тараққиёт дастури турли лойиҳаларнинг ижроси учун 75 миллион 770 минг АҚШ доллари ажратилди. Хусусан, 2002 йилда бундай мақсад учун 14 миллион 497 минг доллар маблағ сарфланди. Экология муаммосини ҳал қилиш бўйича БМТ билан ҳамкорликда муайян ишлар амалга оширилди. БМТ раҳномолигида 1995 йил Нукусда Орол денгизи ҳалокатини бартараф этиш масаласига бағишланган халқаро семинар ўтказилди.3 Президентимиз И.А.Каримов айнан БМТ минбаридан туриб Марказий Осиё халқларининг дарди бўлмиш Орол денгизи тақдири бугунги кунда аллақачон минтақавий муаммо доирасидан чиқиб, ҳалқаро ахамият касб этганини таъкидлади. Жумладан, юртимиз рахбари Орол денгиз фожиасини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, халқаро молиявий тузилмалар, шунингдек ривожланган мамлакатлар кўмаги билангина бартараф этиш мумкинлигини айтган эди.
Халқаро тажрибалардан фойдаланиб ва БМТ нинг қўллаб қувватлаши асосида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қуйидаги институтлар ташкил қилинди ва улар самарали фаолият кўрсатмоқда. 1995 йилда Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман), 1996 йилда Олий Мажлис хузуридаги амалдаги қонунчилик мониторинги институти, 1996 йилда инсон ҳуқуқлари бўйича Республика миллий маркази, 1997 йилда жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ташкил қилинди.
БМТ ваколатхонаси фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар юзасидан маслаҳатлар ва амалий ёрдам беришдан иборатдир. БМТ нинг тараққиёт дастури томонидан чиқарилган «Ўзбекистонда ижтимоий сиёсат ва иқтисодий ўтиш» китобида қайд қилинишича гарчи Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар анча секинлик билан бошланган бўлсада лекин қисқа вақт ичида улар жадаллаштириб ва Ўзбекистон собиқ Шўро ҳудудида бўлган мустақил давлатларга нисбатан бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтишда, махсулот ишлаб чиқаришнинг кескин камайиб кетишининг олдини олишда, даромаднинг пасайиши ва камбағалликнинг кенг ёйилишига қарши чора тадбирлар кўришда катта муваффақиятларга эришди. Китобда БМТ экспертлари томонидан Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар батафсил таҳлил қилиб берилган.
Ҳозирги вақтда иқтисодий ислоҳотларни ривожлантиришнинг «Ўзбек модели» жаҳон ҳамжамиятининг катта эътиборига сазовор бўлмоқда. 1998 йил 7 октябрда Тошкентда бўлиб ўтган « Бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўзбекча модели» мавзуидаги халқаро илмий- амалий конференция бунинг далилидир.
Бу конференцияда БМТ Ваколатхонаси, Жаҳон банки, Ҳалқаро валюта жамғармаси вакиллари, Финляндия, Голландия, АҚШ, Япония, Россиядан келган мутахассислар иштирок этишди.1
Республикамиз бозор иқтисодиётига ўтишнинг босқичма-босқич, ижтимоий йўналтирилган йўлини танлади. Бунда унинг ҳар бир қадами кишиларнинг турмуш даражасида қандай акс этаётганлиги билан қиёсланади. Бинобарин бундай ёндашув БМТ, хусусан ПРООН эълон қилган инсоний тараққиёт концепциясига жуда яқин келади. Ҳар йили ПРООН хомийлигида инсоният таракқиёти йўлини акс эттирувчи глобал ва миллий маълумотномалар нашр этилмоқда. Буларда инсоннинг камолга етиши бутун ижтимоий тараққиётнинг ўзаги деб қаралади.
Ўзбекистонда инсоният тараққиёти тўғрисидаги маълумотномалар 1995 йилдан эътиборан ҳар йили тайёрлаб келинади. Маълумотноманинг асосий вазифалари - мамлакатда амалга ошириб келинаётган сиёсатни инсон тараққиёти нуқтаи назаридан туриб таҳлил қилиш, ҳар қандай жамиятда муқаррар равишда пайдо бўладиган муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этишнинг мумкин бўлган йўлларини топишдан иборат.
Бу республикамизнинг жаҳон тизимидаги ҳиссаси ва ўрнини аниқлаш имконини беради. Юртимизда болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳар томонлама алоқалар доирасида Ҳалқаро болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорлик ҳам самарали бўлмоқда.
1994 йил март ойида Ўзбекистонда ваколатхонасини очган ЮНИСЕФ ўз фаолиятини саккизта дастур бўйича амалга оширмоқда. ЮНИСЕФ шу дастурлар доирасида Ўзбекистонга сифатли овқатланиш, таълим, тоза ичимлик суви, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соғлиқни мустахкамлаш каби болаларга таалуқли муаммоларни ҳал этишга кўмаклашяпти. Айниқса Орол бўйи болаларига ёрдам бериш бўйича ЮНИСЕФ томонидан махсус дастур амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатининг асосий тамойилларига асосланиб, БМТ нинг Марказий Осиё минтақасида тинчлик ўрнатиш йўлидаги ишларида фаол қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг бу интилиши Президент И.А.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 48- (1993 йил 26-сентябр), 50- (1995 йил 24-октябр) сессияларида ва «Мингйиллик» Саммитида (2010 йил 20-21 сентябр) сўзлаган нутқларида якқол намаён бўлди.
Давлатимиз раҳбари ўз маърузаларида Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бир қатор таклифлар киритди. Булар: Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари юзасидан БМТ нинг семинарини чақириш; Марказий Осиёни ядросиз минтақа деб эълон қилиш; БМТ хавфсизлик кенгаши ҳузурида вужудга келиб турган халқаро низоларни таҳлил қилиш ва бунинг учун махсус гурух ташкил этиш; Марказий Осиёда Наркобизнесга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун БМТ нинг минтақавий комиссиясини ташкил этиш; Орол муаммоси бўйича БМТ нинг махсус комиссиясини тузиш масалаларидир.
Бу ташаббуслар Ўзбекистоннинг ҳалқаро миқёсда обрў эътибори ортишига сабаб бўлди. БМТ билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида «Марказий Осиёда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича» (1995 йил 15-16сентябр), «Марказий Осиё-ядро қуролидан ҳоли зона» (1997 йил 14-16 сентябр), «Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, наркотик моддалар, уюшган жиноятчилик ва терроризмга қарши курашга ҳамкорликда ёндашув» мавзуларида (2000 йил октябр) халқаро анжуманлар бўлиб ўтди.1
Президент И.А.Каримовнинг БМТ таркибида терроризмга қарши кураш бўйича халқаро марказ ташкил этиш таклифини эътиборга олиб, БМТ 2001 йил 28-сентябрда 1373- резолюциясига мувофиқ терроризмга қарши кураш бўйича қўмита ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилди.2
БМТ хавфсизлик кенгаши қошида терроризмга қарши кураш бўйича қўмита ташкил этилиши билан Ўзбекистон ташаббуси сиёсий жиҳатдан амалга ошди. Афғон можаросини ҳал қилиш ва Афғонистонда барқарорлик ўрнатиш масалалари бўйича Ўзбекистон билан БМТ ҳамкорликда жуда катта ишлар амалга оширилди. 2002 йил 18 октябрда БМТ Бош котибининг Ўзбекистонда бўлиши ва Президент И.А.Каримов билан учрашуви ҳамкорликни янада кенгайтиришга туртки бўлди.
Ўтган йиллар давомида БМТнинг Ўзбекистондаги вакили вазифасини бажарган катта обрўга эга бўлган Ҳолид Малик, Павел Крал, Ричард Конрай мамлакатимизнинг бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлигининг кенгайишига, Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish