Чўлланиш. Осиё ҳудудининг 1977 млн га қуруқ ерларининг ярмидан кўпи чўлланишга учраган. Чўлланиш жараёнига кўпроқ дучор бўлган ҳудуд Марказий Осиё (60 %дан кўп қирғоқ ерлар), сўнг Жанубий Осиё (50 %дан ортиқ) ва Шимоли-Жанубий Осиё (таҳминан 30 %) ҳудудлари1.
Чўлланишга қарши кураш бўйича чораларга сув тўплайдиган гидротехник иншоотларнинг бошқаруви, тупроқ ва сув ресурслари муҳофазаси, қумтепаликларни турғунлаштириш, шўрланган ва ботқоққа айланган ерларни унумлаштириш ва мелиорация қилиш (ерларни тубдан яхшилаш, қишлоқ хўжалиги учун яроқли қилиш) ўрмон ва яйловларни бошқариш, тупроқ унумдорлигини тиклаш кабилар киради. Ҳиндистонда 1990 йилдан бошлаб дарахтзор барпо этиш дастури, қурғоқчиликка учраган ҳудудлар учун Дастур (1994/1995), чўлларни ривожлантириш, суғорилмайдиган ер ҳудудларида сув тўплайдиган гидротехник иншоотларни мелиорация қилиш бўйича миллий лойиҳа (1990/1991), Индира Ганди номидаги канал лойиҳаси (маҳаллий жамоани жалб этиш билан боғлиқ) ва атроф-муҳит соҳаси бўйича иш дастурлари (1993) амалга оширилиб келинмоқда.
Ер ресурслари: Европа. Европа ер ресурслари билан боғлиқ муаммоларга қишлоқ хўжалиги ҳудудларини шаҳар қурилиш ишларига топширишни режалаштириш, шунингдек, тупроқнинг ифлосланиши ва эрозияга юз тутиши сабабли деградацияга дучор бўлиши кабилар киради.
Охирги 30 йил ичидаги аҳоли сонининг узлуксиз ўсиши, иқтисодий ўзгаришлар ерларнинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилишидаги зиддиятларнинг ва атроф-муҳит муҳофазасининг кучайишига олиб келди. Ғарбий Европада ерлардан фойдаланиш структураси ўзгаришининг ўртача йиллик темпи жуда ҳам паст даражада, лекин бу ўзгаришлар аҳоли зич жойлашган минтақаларда жуда ҳам аҳамиятли кечиши мумкин:
Европа аҳолисининг 74 %и унинг 15 % ҳудудига1 тупланган. Шу ўринда, айнан мана шу ҳудудлар ишлаб чиқариш, транспорт, хизмат кўрсатиш соҳаси ва фаолиятнинг бошқа турлари таъсирига йўлиққан, бу эса кўпгина экологик муаммоларни келтириб чиқаради.
Ер ресурслари: Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатлари. Лотин Америкаси ва кариб денгизи ҳавзаси давлатлари ҳайдаладиган ерларнинг энг катта ғамланмасига эга. Бу ерлар 576 млн. га ерини, яъни минтақанинг 30 %ини ташкил этади. Минтақа, шунингдек, деградацияга юз тутган ер ҳудудлари бўйича 3-ўринни эгаллайди (Осиё-Тинч океани минтақаси ва Африкадан сўнг). Деградацияга юз тутган ерлар дунёда шундай ҳудудларнинг 16 %ини ташкил этади (1900 млн. га)2.
Минтақадаги асосий муаммолар қуйидагилар: Эрозия, ердан фойдаланиш хилининг ўзгариши, урбанизация натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йўқ бўлиши, тупроқнинг зичланиши, ифлосланиши ва биогенларнинг олиб чиқилиши билан деградацияга юз тутиши; ерга эгалик қилиш (ернинг нотўғри ва адолатсиз тақсимланиши, шунингдек, ерга бўлган ҳуқуқнинг йўқлиги).
Ерларнинг деградацияси. Лотин Америкасида ерларнинг деградациясининг асосий омили бу уларнинг Эрозияга юз тутишидир. Унга Жанубий Американинг 14,3 % ҳудуди ва Марказий Американинг 26 % ҳудуди дучор бўлган. Қишлоқ хўжалигини жадаллаштириш (интенсификация) ҳам биоген моддаларининг йўқ бўлишига олиб келади. 1980 йилдан Жанубий Американинг 68,2 млн. га ери3 ўз маҳсулдорлигини йўқота бошлади. Буларнинг барчаси қашшоқлик муаммосининг кучайишига ва шу ўринда, атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашуви ва ер деградациясига олиб келади.
30 йил ичида қишлоқ хўжалигини жадаллаштириш ва пестицидлардан фойдаланиш натижасида тупроқнинг кимёвий ифлосланиши кучайиб кетди. Қишлоқ хўжалигида янги технологияларни қўллаш маҳсулот ҳажмининг ўсишига замин яратди, бироқ шу ўринда, бу атроф-муҳит ҳолатининг ёмонлашувига олиб келди. Бундай ҳолатга тупроққа, сувга агрокимёвий ифлосланишни таъсир эттириш сабаб бўлади. Тупроқ ва сувда азот бирикмалари миқдорининг ортиши кимёвий ўғитлардан фойдаланиш билан боғлиқ. Кимёвий ўғитлардан фойдаланиш 1972-1997 йилларда йилига 3,7 млн. тоннадан 10,9 млн. тоннагача ортган эди4.
Тупроқнинг шўрланиши ер деградациясининг ўзига хос шаклига киради, чунки у билан курашиш жуда мушкул ва охир оқибат у чўлланишга олиб келиши мумкин. Суғориш оқибатида шўрланишга юз тутган ҳудудлар минтақада 18,4 млн. га ерга тенг, айниқса, Аргентина, Бразилия, Чили, Мексика ва Перуда.
Ерларнинг деградацияси муаммолари минтақавий ва халқаро форумларда 70 йил давомида муҳокама қилинган. Атроф-муҳит ва уни ривожлантириш бўйича БМТ Конференцияси тугаганидан сўнг регионал ва субрегионал даражада муаммоларни ҳал қилиш бўйича янги конвенция ва келишувларни амалга ошириш борасида ишлар бошлаб юборилди. ЧҚК секритариати ЮНЕП ва мексика ҳукумати билан ҳамкорликда Лотин Америкаси ва Кариб денгизи ҳавзаси давлатлари учун минтақавий координацион кенгаш ташкил этди. Бу кенгаш миллий ҳаракат дастурларини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиришга қаратилган. Бир қатор давлатлар шунга ўхшаш дастурларни ишлаб чиқишни, шунингдек, мониторинг тизимларини яратишни бошлаб юбордилар.
Ер ресурслари: Шимолий Америка. Ер ресурсларининг деградацияга учрашига қишлоқ хўжалиги майдонларининг кенгайтирилиши, ишлаб чиқаришнинг жадаллашуви сабаб бўлиши мумкин. Бу омиллар Эрозия ап дефляция, шунингдек, тупроқнинг кимёвий ва физик деградациясининг пайдо бўлишига олиб келади. Ер деградациясининг ижтимоий-иқтисодий омилларига йирик федерал субсидиялар дунёда қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларига эҳтиёжнинг ортиши ва савдонинг либерализациялашуви кабилар киради. 70 йилларнинг охири 80 йилларнинг бошларида Шимолий Америкада тупроқнинг ҳолати ҳақида докладлар тайёрланган эди. Бу докладларнинг нашр этилиши ва муҳокама қилиниши 1977 йилда АҚШда “Тупроқ ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш ҳақида” Қонун, 1989 йил Канадада тупроқ муҳофазаси бўйича миллий дастурнинг қабул қилинишига замин яратди.
Охирги 30 йил ичида табиатни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган чоралар эрозиянинг сезиларли даражада камайишига олиб келди. 1992 йилда АҚШда эрозияга учраши мумкин бўлган хавфли ерлар шудгор ерларнинг 24 %ини ташкил этди, 1982 йилда эса бу кўрсаткич 30 %ни кўрсатган эди.
Охирги 30 йил давомида ўтлоқ ерларда ўсимлик қопламлари ҳолатининг яхшиланиши ботқоқланиш ва Эрозияга қарши қаратилган чораларнинг кучайтирилиши натижасида чўлланиш жараёни барқарорлашди. 80 йилнинг ўрталарида АҚШ суғорма ерларининг 25 %и шўрланишга юз тутган эди. Канадада шўрланишга юз тутаётган 15 % ердан 2 %и қишлоқ хўжалиги ери ҳисобланади1.
Дунё минтақаларида чўллашишнинг зарарли оқибатларига қарши курашишда БМТ томонидан қабул қилинган чора-тадбирлар давлтлврни мавжуд экологик муаммоларни сиёсий тус олишига йўл қўймасликка ундаш, ҳамда жаҳон халқларини бирдамликка чақиришдан иборат.
Мустақиллик халқимизнинг асрий орзуси сифатида тенглар ичида тенг бўлишга ва дунёда ўз сўзини айта олишга имкон берди
БМТ байроғи бутун дунёда тинчлик рамзига айланди
Мустақил Ўзбекистон байроғи Нью Йорк шаҳрида жойлашган БМТнинг бош қароргоҳи биноси ёнида хилпираб турибди
БМТнинг айни пайтдаги бош котиби Пан Ги Мун ва БМТдаги Ўзбекистон Республикасининг доимий вакили Дилёр Ҳакимов (2013 йил 28 март)
Тошкент шаҳридаги БМТ ваколатхонасиинг жойлашув харитаси
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Стефан Приснерни қабул қилмоқда
Стефан Приснер Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида расмий қабул жараёнида (2013 йил 9 февраль).
Фарғона давлат университетида БМТ билан ҳҳҳамкорликда ўтказилган тадбирдан лавҳалар
Фарғона давлат университетида БМТ билан ҳамкорликда ўтказилган
тадбирда ФарДУ профессорлари А. Ғофуров ва Т. Эгамбердиевалар
иштирок этишди.
Фарғона давлат университетида БМТ билан ҳҳҳамкорликда ўтказилган тадбирдан лавҳалар
Фарғона давлат университетида БМТ билан ҳҳҳамкорликда ўтказилган тадбирдан лавҳалар
Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги мамлакатимизда таълим сифатини янада яхшилашга ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келмоқда
Ўзбекистон ва БМТ алоқаларининг келгуси истиқболлари доимий муҳокамалар марказида
БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходимлари
Do'stlaringiz bilan baham: |