4.2. БМТнинг халқаро террорчиликка қарши кураш борасидаги чора тадбирлари
Статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда Ер юзида 500 дан ортиқ террорчилик гуруҳлари мавжуд. Халқаро терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бутун жаҳон афкор оммасининг, давлатлар, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг муҳим вазифаси бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вазиятда дунё мамлакатлари, уларнинг айримлари сиёсий-иқтисодий, ҳарбий, илм-фан соҳасида қанчалик тараққий этган бўлишига қарамай, халқаро террорчилик билан ҳисоблашишга мажбурдирлар. Мазкур муаммо давлатларнинг халқаро, минтақалараро ва айрим давлатлараро терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашда интеграция жараёнларини тақозо этади.
Терроризм билан кураш тўғрисидаги биринчи ҳужжат 1937 йилда Женевада Миллатлар лигаси томонидан терроризмнинг олдини олиш учун жазолаш тўғрисида конвенция қабул қилинган. Унга кўра, одам ўлдириш, инсон ҳаётига, унинг дахлсизлигига ёки давлат бошлиқлари ва давлат арбобларига тажовуз қилиш; давлат мулкини йўқ қилиш ёки унга зарар етказиш; портловчи ва ёнувчи моддаларни ишлатиш кабилар терроризм ҳисобланади. Битимга террор ҳаракатини содир этиш пайтида бўлган уюшмаларни жиноий гуруҳлар деб топилади.
1963 йил Токио конвенциясига мувофиқ ҳаво кемалари бортида содир этиладиган жиноятлар кўп томонлама ҳаракат қилишни талаб қилади. Токио конвенцияси кейинги Гаага (1970 й.) ва Монреалъ (1971 й.) конвенциялари билан тўлдирилган. Бу конвенциялар биринчи навбатда, икки ёки бир неча давлатлар манфаатларига зид, халқаро хусусиятларга эга бўлган жиноятларни жиловлаш ва огоҳлантириш борасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
1976 йилда Европа Кенгаши аъзоси бўлган ташкилотлар терроризмга қарши кураш тўғрисида битим туздилар. Мазкур битимга кўра, “террорчилик ҳаракати” тушунчасига амалда ҳар қандай зўравонлик ҳаракатлари киради, деб белгилаб қўйилди. 1978 йилда конвенция кучга кирган. Бу конвенция ёпиқ битим ҳисобланади, чунки унинг амал қилиш доираси Европа Кенгашига аъзо давлатларнинг ҳудуди билан чекланган. Бу ҳужжат Европа Кенгашига аъзо давлатлар Адлия вазирлигининг халқаро зўравонлик шаклларини ўрганиш билан боғлиқ муаммоларни ўрганиши ҳақидаги таклифга кўра, жиноятчилик муаммолари бўйича Европа Кенгаши қўмитаси томонидан тайёрланган эди.
Халқаро терроризм билан курашишдаги халқаро ҳуқуқий ҳамкорлик кенг миқёсдаги муаммоларни қамраб олади. Бу масъулиятли долзарб масалани ҳал этишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳал қилувчи рол ўйнамоқда ва давлатларнинг бу инсоният тақдирини ҳал қилувчи муаммосига эътиборини жалб этмоқда. Қабул қилинаётган резолюциялар ва қарорлар бунинг ёрқин далилидир.
Юқорида таъкидлаганимиздек, халқаро терроризмга қарши кучларни бирлаштириш ва курашда БМТ раҳнамолик қилмоқда. Буни бевосита БМТ томонидан қабул қилинган конвенция1 ва протоколларда кўришимиз мумкин.
Айниқса, террорчилар томонидан халқаро йўналишлар бўйича учадиган самолётларни эгаллаб олиш ва олиб қочиш ҳаракатлари кўп содир этилади. Одатда, террорчилар ўз талабларини ижро этишга интиладилар, акс ҳолда йўловчилар ва экипаж аъзоларини ўлдириш билан таҳдид соладилар. Мана шундай хатти-ҳаракатларни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида БМТ томонидан 1971 йилда фуқаро авиациясининг ҳавфсизлигига таҳдид соладиган ноқонуний актларга қарши кураш тўғрисида конвенция қабул қилинди.
1973 йилдаги халқаро ҳимоядан фойдаланувчи шахслар, шу жумладан дипломатик агентларга қарши жиноятлар учун жазолаш ва уларни бартараф этиш тўғрисида;
Халқаро терроризм амалий ҳаракатларининг кўринишларидан бири – гаровга олишдир. БМТ томонидан 1979 йилда гаровга олиш харакатларига қарши кураш тўғрисида халқаро конвенция қабул қилинган эди. Гаровга олинган шахс ёки шахслар террорчилар гуруҳи томонидан ҳаётига қасд қилиш ёки зиён етказиш, қўрқитиш остида давлат, халқаро ташкилот ёки бошқа ҳуқуқий ва бошқа жисмоний шахсларни муайян талабларини бажаришга мажбур этиш учун зўрлаб ушлаб турилган шахслардир.
1980 йилдаги ядровий материалларнинг ҳимояси тўғрисида;
1988 йилдаги денгиз кемалари харакати ҳавфсизлигига таҳдид соладиган ноқонуний актларга қарши кураш тўғрисида;
1997 йилдаги бомбавий терроризмга қарши кураш тўғрисида;
1999 йилдаги терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциялари у ёки бу маънода террорчилик ҳаракатларини олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган ҳуқуқий нормаларди. Бундан ташқари, 2001 йил 28-сентябрда БМТнинг Ҳавфсизлик Кенгаши 1373-сонли резолюцясида қабул қилинган халқаро терроризм бўйича махсус қўмита ишлаб турибди.
1995 йил Оттава (Канада)даги “Катта еттилик” ва Россия Адлия вазирлари учрашуви қатнашувчиларнинг халқаро терроризмга қарши курашиш қоида ва тамойилларини ишлаб чиқиш тўғрисидаги даъвати бу йўлдаги амалий қадамлар бўлди:
барча давлатларни терроризм билан кузатиш бўйича амалдаги конвенцияга 2000 йилгача қўшилишга чақириш;
жиноятчиларни эстрадиция қилиш бўйича юзага келган ҳуқуқий муаммолар борасида ўзаро ёрдам кўрсатиш;
терроризм бўйича оддий ва разведка ахборотларини алмаштириш ва жонлантириш;
барча давлатларнинг одамларини гаровга олгач, босқинчиларга кўп ён бермасликка ва бунга алоқаси бор шахсларни жавобгарликка тортишни қатъий кафолатлашга чақириш;
террорчиларнингҳаракатларига тўсқинлик қилиш;
террорчиларни уларнинг молиявий жамғармаларига “яқинлаштирмаслик” ва ҳоказо1.
Жумладан, халқаро ҳамжамият даврнинг ушбу ўткир муаммосини тўғри илғаб, уни ҳар бир форум, конференция ва саммитда кўтариб чиқиб, унга тобора жиддий эътибор қаратмоқда. Бу учрашувлар расмий тинчликпарварлик мақоми билан белгиланмоқда. Кейинги йилларда Галифакс (Канада), Шарм-аш Шайх (Миср), Лиссабон (Португалия), Истамбул (Туркия), Тошкент (Ўзбекистон), Шанхай (Хитой)да олий даражадаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Халқаро терроризмнинг ядровий, кимёвий, бактериологик ва бошқа турдаги кимёвий қуроллардан фойдаланиш мумкинлиги хавфи кучайишини инобатга олиш жаҳон ҳамжамияти олдига давлатлараро ва миллий чораларни ўзаро уйғунлаштириб, самарали курашиш масаласини кўндаланг қўймоқда.
Мазкур иллатлардан тезроқ воз кечилмаса, вазият янада мураккаблашиб кетиши мумкин. Бунинг ёрқин далили 2001 йил 11 сентябръ АҚШдаги, 2005 йил 7 июлъ Лондондаги, 2005 йил 13 май Андижондаги воқеалардир.
Халқаро майдонга илдизлари ёйилган терроризм, сепаратизм янги аср бошида ўзининг ёвуз қиёфасини яна бир бор намойиш этди. Инсоният янги минг йиллика катта умид ва ишонч билан қадам қўйиб, келажакка дадил кўз ташлаб турган бир пайтда эзгулик ва тараққиёт душманлари ўзларининг ғаразли ниятлари йўлида ўзига хос жипсланишнинг мураккаб йўлларини изламоқдалар.
Зўравонликдан чарчаган халқаро ҳамжамият террорнинг ҳар қандай кўринишини таг-томирлари билан суғириб ташлаш йўлида бирлашаётган бир пайтда террорчилар айнан ана шундай ашаддийлик позициясини маҳкам эгаллаб турибди. Улар бутун дунёга уриш эълон қилмоқдалар. АҚШ халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, ҳар бир мамлакатдан террорга муносабатни белгилашни унга эълон қилишни сўради. Ушбу масала “сиз ё биз билан, ёки биз билан эмассиз” деган қатъий, хатто улътиматум тарзида қўйилди. Бугунги халқаро ҳамжамиятнинг мутлоқ аксариятини ташкил қилувчи мамлакатлар ушбу бироз кескинроқ қўйилган талабга ижобий жавоб берганининг сабаби, айрим ғаразгўй сиёсатчилар талқин қилганидек, “Америкага қуллуқ қилиш истаги билан эмас, балки террорнинг дарҳақиқат энг қўрқинчли кўламлар касб этаётгандир. Шундай қилиб, терроризм балосига чек қўйишга қаратилган умумдунё якдиллиги бугунги халқаро ҳамжамият фаолиятининг беш йўналишга ва халқаро ҳаётни мувофиқлаштирувчи энг нуфузли ташкилотларнинг ҳақиқий ташвишига айланди. Европа, Осиё, Африка, Лотин Америкаси давлатлари ҳам терроризм муаммосини ўзининг асосий ташвиши деб қабул қилди. Терроризмга қарши барча саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишга тайёр эканлигини баён қилди. Бир сўз билан айтганда, дунё барча сиёсий механизмларини ишга солиб юборди”.
Умуман олганда, терроризм билан курашдаги халқаро ҳамкорликнинг асосий қоидалари, принциплари ва тамойиллари ишлаб чиқилди. Терроризмга қарши курашнинг халқаро сиёсий, ҳуқуқий асослари қуйидагилар эканлигини барча давлатлар томонидан ишлаб чиқилди ва амал қилиш зарурлигини қатъий талаб қилинди.
У тамойиллар қуйидагича:
ҳамжамият томонидан терроризмни ноқонуний ва жазога лойиқ деб тан олиш;
мажбурий деб тан олинувчи мувофиқлаштирилган халқаро ҳамкорлик;
терроризмнинг замирида ётган сабабларни бартараф этишга фаол кўмаклашиш;
ижтимоий зиддиятлар ўчоғини бартараф этишда давлатларнинг ҳамкорликда ҳаракат қилишлари;
низоларни ҳал этишда асосий восита сифатида куч ишлатишдан воз кечиш;
ҳамкорликдаги давлатларнинг ахборот алмашинуви ва ҳаракатларини мувофиқлаштириш борасида ўзаро ишончни мустаҳкамлаш;
терроризмни айрим давлатларнинг сиёсатига тенглаштиришдан воз кечиш ва терроризм миллий, диний, ирқий ёки бошқа ҳодиса эмаслигини тан олиш ва бошқалар;
террорчиларнинг ҳар доим ва ҳар қандай давлатда, жиноят содир этган вақтда ва жойидан қатъий назар, ўз давлатлари ҳукуматлари томонидан хайрихоҳлик кўрмаслигини тан олиш;
ҳамкорлик тамойилларини мафкурадан ҳоли қилиш, яъни бу жараёнга мафкуравий жиҳатларни киритишдан воз кечиш1.
Юқорида санаб ўтилган тамойиллар, гарчи уларни ҳаётга тадбиқ этиш учун аксарият ўзида маънавий масъулият ва мажбуриятни ҳис қилиб турган бўлсада, халқаро ҳуқуқнинг меъёрларига айлангани йўқ.
Шуни назарда тутиш керакки, халқаро терроризм субъектлари муайян давлатнинг миллий қонунчилиги меъёрларига амал қилинган ҳолда таъқиб қилинади. Халқаро террорчилик ҳаракатларининг олдини олишнинг самарали тамойили жиноят содир этган шахс қўлга олинган давлатда ёки жиноятни содир этган давлатда ёхуд террорчилик ҳаракатидан энг кўп жабрланган давлатда жазони ўташи керак. Жиноятчини беришининг асоси бўлиб конвенциялар, икки ва кўп томонлама шартномалар, жиноятчи ҳақида миллий қонунлар хизмат қилиши мумкин. Жиноятчини бериш институти халқаро терроризм билан курашишдаги энг самарали восита ҳисобланади.
Шуни эътироф этиш керакки, терроризм аллақачон миллий чегаралардан чиқиб, халқаро ҳодисага айланди. Олимларнинг фикрича жаҳонда 500 дан зиёд террорчилик ташкилотлари ва гуруҳлари бор. Мавжуд расмий маълумотларга кўра, 1975 йилдан то 1994 йилгача бўлган давр мобайнида улар томонидан 9000 дан зиёд террорчилик ҳаракатлари содир этилган. Бунда кўплаб ҳукумат вакиллари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимлари, дипломатлар, бизнесменлар, шунингдек террорчилар фаолият кўрсатаётган ҳудудларда тасодифан ҳозир бўлган кўп сонли фуқаролар жиноий тажовузларнинг объекти ҳамда қурбони бўлдилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Кофи Ананнинг таъкидлашича, халқаро ҳамжамият ҳанузгача икки қутубли тизим емирилишининг салбий асоратларини енга олгани йўқ. Кўпмиллатли мамлкатларда хоҳ у Марказий Осиёда, хоҳ собиқ Югославияда бўлсин, аланга олган этник зиддиятлар бунинг фожеали далили бўлади.
ХХ асрнинг охирларига келиб, жаҳон ҳамжамиятида минтақавий, миллатлараро, иқтисодий, сиёсий, маданий, маънавий алоқалар кучайиб, глобаллашув даражасига етишди. Глобаллашув фақат иқтисодий интеграцияга тааллуқли бўлибгина қолмай, балки ўзга соҳаларни ҳам қамраб олмоқда. Баъзи ҳолларда эса, улар устиворлик ҳам қилмоқда. Халқаро терроризм ҳам глобаллашувдан четда қолмаяпти. Масалан бу жараёнга “Ал-Қоида”нинг раҳнамоси Бен Ладеннинг фаолиятини олишимиз мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, “Ал-Қоида”нинг тузилганлигига 10 йил бўлганда, яъни 1998 йил февралъ ойида Бен Ладен “Яҳудий ва салибчиларга қарши кураш Жаҳон Ислом Фронти” террорчиларнинг бирлашган ташкилотини тузганлигини эълон қилганда, унинг таркибига Завҳарий (Жиҳат, Миср), Рафан Аҳмад Тоха (Жамоа ал Исломия, Миср), “Уламолар жамияти” (Покистон), “Кашмир Исёнчилик ҳаракати”, “Жиҳод террорчилик ҳаракати” (Бангладеш), “Шўро ва ислоҳот” (Афғонистон) ва бошқа баъзи экстремистик гуруҳлар вакиллари кирган. Унинг жангарилари эндиликда Ҳиндистон, Осиё, Тинч океани ҳавзаси минтақасида, МДҲ давлатларида ва собиқ Югославиядаги урушларда иштирок этишарди. Ладеннинг шахсан ўзи Афғонистон, Жазоир, Босния, Чеченистон, Эритрея, Косово, Покистон, Сомали, Тожикистон ва Ямандаги жангариларни пул билан таъминлар, бутун дунё бўйлаб радикал Ислом гуруҳларини тузишга интиларди.
Терроризмнинг глобаллашувида, аксарият ҳолларда, террорчилар ҳаракатининг тактикаси билан белгиланувчи ҳар хил аҳамиятга эга бўлган жараёнлар кечади. Терроризмнинг глобаллашуви мамлакат ва минтақаларни қамраб олмаган ва тўла маънода глобал эмас.
Глобаллашув ҳудди кенг тарқаладиган юқумли касаллик каби вужудга келиб, унга қарши чора кўрилмаган тақдирдагина авж олади, ёйилади. Терроризмнинг глобаллашуви зиддиятли кечади. Халқаро террорчилик ташкилотлари терроризм глобаллашувининг асосий манбалари бўлиб хизмат қилмоқда, бироқ, таҳдидга қарши қўлланилаётган чоралар даражасига боғлиқ равишда ўсиш ёки пасайиш йўналишига эга бўлиши мумкинлиги билан бу жараён табиатан зиддиятлидир.
Терроризм ҳодиса сифатида ижтимоий-сиёсий воқеликда айрим ҳолда мавжуд бўла олмайди. У умумий қилиб айтганда, зиддиятлар, шунингдек, наркобизнес, уюшган жиноят каби ноқонуний ҳодисаларнинг йўлдоши бўлиб хизмат қилади. Терроризм асосида ижтимоий ҳаётда вужудга келадиган алоҳида гуруҳлар (етник ва ижтимоий гуруҳлар) орасидаги қарама-қаршилик ва зиддиятлар давлатлар орасидаги ҳудудий келишмовчиликлар ҳам шунга ўхшаш нарсалар ҳам ётади. Кўп қутбли дунё тузилишга ўтиш мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий, маданий ривожланишида турли-туманликларнинг кучайиши билан кечмоқда, жаҳонда янги хил таъсир марказлари шаклланмоқда. Айни вақтнинг ўзида турли давлатлар ва халқлар манфаатларини ўзаро муштаракалиги билан бир қаторда қарама-қаршиликлар, зиддиятларни келтириб чиқарувчи шароитлар вужудга келиб, улар минтақавий, миллий ва глобал даражадаги беқарорлик омилига айланмоқда. Бу зиддиятлар халкаро ҳавфсизликка бўлган тахдидни кучайтириши тенгликни келтириб чиқариш мумкин. Таникли шархшунос ва давлат арбоби Е.М.Тримаковнинг таъкидлашича, эътиборни минтақавий зиддиятларнинг террорчилик тўлқинига қаратиб, кези келганда, унинг ўз чегараларидан узоққа улоқтириб ташлайдиган хавфли жойларга қаратиш керак. Масалан, бир қатор мамлакатларда қонли террор уюштирган кўпчилик жангарилар Афғонистонда узоқ вақт давом этган қуролли тўқнашувлар замирида “улғайган”.
Аслида бу фикр И.А.Каримов томонидан анча аввал берилган эди. Барқарорлик ва қарама-қаршиликлар дарди ички сиёсий, минтақавий ҳамда ҳалқаро даражадаги инқирозлар билан алоқада кечади. Бундай инқироз шаклларидан бири махаллий (локал) уришлар бўлиб, улар терроризм манбаларидан бири ҳисобланади. Маҳаллий урушлар ва зиддиятлар халқаро хусусият касб этиб, терроризмга глобаллик хусусиятини бериб, кўп мамлакатлар ҳамда халқлар манфаатларига зарар келтирмоқда.
Терроризмнинг глобаллашувининг замонавий босқичи:
Дунё миқиёсида можаро ва зиддиятларни кучаяётганлиги;
Халқаро жиноятчиликнинг ўсиши;
Диний экстремизмнинг ўсиши;
Наркотикларнинг ноқонуний айланиши;
Қурол-аслаҳаларнинг тарқалиши;
Айрим давлатлардаги сиёсий барқарорлик.
Терроризм билан самарали курашни ташкил этиш масаласи кўп жиҳатдан давлатларнинг халқаро терроризм таҳдидга барҳам беришга йўналтирилган ҳаракатларига боғлиқ.
Шуни таъкидлаш лозимки, бу йўналтирган ҳаракатлар терроризм глобаллашувининг оқибатларини имкон қадар камайтиришга йўналтирган бўлиши керак. Шу билан бирга бу ҳаракатлар терроризм пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни чеклаш йўлидан бориш керак, яъни гап сиёсий кураш орқали объектив шартланган терроризм хавфининг ўз билан эмас, балки маданий-маърифий шакл ва усулларини киритиш йўли билан бу курашнинг моҳиятига таъсир этиши лозим. Бироқ терроризмнинг глобаллашувига қарши курашда мувоффақиятга эришиш ўзаро ҳамкорликка боғлиқ. Улардан бири аниқлаш, фош қилиш, чек қўйиш, ўта мураккаб террорчилик фаолиятини молиялашни тўхтатиш омили ҳисобланади. Глобаллашув байналминаллашув ҳамда интернационаллашув тенденцияси жаҳон ҳамжамиятини, соғлом мақсадларда, яхлит ёки умумий бирликни яратиш заруратига олиб келмоқда.
БМТнинг собиқ бош секретари Кофи Ананнинг таъкидлаганидек, терроризм ва унинг виртуал шакл ўзгартиришлари давлатлар хавфсизлигига ҳақиқий хавф туғдираётган глобал кўриниши эканлиги, хатто, “енг қудратли давлат” хавфсизлиги учун ҳам таҳдид солаётганлиги тасодифий ҳол эмас.
БМТнинг Бош Ассамблеяси 34-сессиясининг резолюцияси ҳам “мустақил давлатларда давлат терроризми ва ижтимоий-сиёсий тизимни бузишга йўналтирилган ҳар қандай ҳаракатга йўл қўймаслик тўғрисида” деб номланади.
Давлатларнинг биргаликда ҳаракат қилиши БМТ Низомида белгилаб қўйилган халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида давлатларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш мажбуриятини олганлиги тўғрисида халқаро ҳуқуқий тамойилга тўлиқ мос келади ва унинг талабларига жавоб беради.
1985 йилда БМТнинг Бош Ассамблеяси “Қаерда ва ким томонидан содир этилишидан қатъий назар терроризмнинг барча усул, амалиёти ва барча жиноий ҳаракатлар сўзсиз жазоланади” деган резолюцияни бир овоздан қабул қилган эди.
Орадан олти йил ўтиб, бу қоида БМТнинг Бош Ассамблеяси сессияларидан бирида халқаро терроризмни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги Декларация қабул қилинганда, янада тўлиқроқ маънога эга бўлди. Унда, хусусан, шундай дейилган эди: “Кенг жамоатчилик орасида террор ҳолатини юзага келтиришни ҳисобга олган ёки шунга йўналтирилган террорнинг жиноий хатти-ҳаракатларини хоҳ у сиёсий, фалсафий, хоҳ ғоявий, ирқий этник, диний ёки бошқа шунга ўхшаш хусусиятлардан келиб чиққан бўлса ҳам, уларни оқлаш мумкин эмас”.
Гиёҳвандлик ва уюшган жиноятчилик бир-бири билан кўпинча бирикиб кетганлиги учун БМТнинг унга қарши ишлари 1997 йили мустаҳкамланди. Бош қароргоҳи Венада жойлашган БМТнинг “Гиёҳванд моддалар устидан назорат ўрнатиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бошқармаси” ташкил этилди1. Бошқарма гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик, халқаро терроризм ва жамиятдаги “фуқароликка қарши унсур” деб аталган бундай ҳолатлар билан глобал миқёсда кураш олиб бориш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Бошқарма БМТнинг гиёҳванд воситалар устидан назорати бўйича халқаро дастури ЮНДКП (Унатед Натионс Интернатионал Друг Cонтрол Программе - ЮНДCП)ни ва бутун жаҳонда жиноятчиликни бартараф этиш маркази ҳаракатларини ўз ичига олади2.
Гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш АҚШ федерал бош бошқармаси раиси Аса Хаткинсон CНН телекомпанияси дастурида чиқиш қилиб, “гиёҳванд моддалар ва терроризм ўзаро боғлиқ”, - дейди. Афғонистон жаҳондаги энг йирик наша, афюн ва героин етиштирувчисидир... Терроризмнинг устидан тўлиқ ғалаба қозониш гиёҳванд моддалар етиштириш ва уларни сотишга қарши курашсиз эришиб бўлмайди3.
Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш суратининг кескин ошиб кетиши бу мамлакатда “Толибон” ҳаракатининг ҳокимиятга келиши, “Ал-Қоида” халқаро террорчилик жамияти ва унинг раҳбари Усама бин Ладеннинг қўним топиши билан чамбарчас боғлиқ. Зеро, айнан “Толибон” ҳаракати ўз таъсирини афғон ҳудудига ёйган даврдан бошлаб Афғонистон Европа бозорига гиёҳванд моддалар етказиш бўйича етакчига айланди. Буни қуйидаги далилардан билиш мумкин: агар 1989 йил Афғонистонда 650 тонна қора дори етиштирилган бўлса, 1996 йилга келиб бу кўрсаткич 2300 тоннани ташкил этди, 1997 йилда эса 2800 тоннага етди1.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, халқаро терроризмнинг бугунги кўлами маълум бир давлат ёки ҳудуд доирасидан чиқиб, Ер юзини, инсониятни ларзага солаётган умумбашарий муаммога айланди. Айниқса, бу муаммо ХХИ аср бошларида дунёда глобаллашув жараёнинг кучайиши муносабати билан халқаро терроризм ҳам “Аср вабоси” сифатида бу жараёндан четда қолмаяпти. Ўз навбатида бу ҳодисанинг салбий оқибатларини бироз кеч бўлса-да, кўплаб ривожланган давлатлар, дунёнинг нуфузли халқаро ва минтақавий ҳамжамиятлари тушуниб етди. Жаҳон ҳамжамияти халқаро терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши кураш жараёнини кенгайтириб, глобал фаолиятга айлантиришга, бу фаолиятга бутун жаҳон афкор оммасини жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |