Эгамбердиева Т


-БОБ. БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ



Download 4,72 Mb.
bet3/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

1-БОБ. БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ


1.1. Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ташкил топиши

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ташқи сиёсатнинг мақсад ва вазифасини аниқ белгилаб олди, дунёнинг кўплаб давлатлари, жаҳондаги нуфузли халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли, тенг ҳуқуқли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди. 1992 йилнинг 2 мартида мамлакатимиз дунёнинг энг нуфузли ташкилоти бўлмиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлди. Мамлакатимиз тарихи, халқимиз ҳаётида муҳим воқеа сифатида қайд этилган ўша кундан бошлаб диёримиз байроғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳи олдида бошқа давлатлар байроқлари қаторидан жой олди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти – дунёдаги умуминсоний манфаатлар асосида фаолият олиб борадиган энг нуфузли халқаро ташкилот бўлиб, 1945 йил 24 октябрда ташкил топган. Унинг низомида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилашга хақли экани ҳақидаги умум эътироф этилган қоидага қатъий амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини қарор топтириш иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш заруратини назарда тутиб, ана шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган ташкилот ҳисобланади. БМТ мавқеи ва обруси йил сайин ошиб бормоқда. Унга аъзо бўлишни ҳар бир мустақил давлат ўзи учун тарихий ва фахрли бир масала деб билади. Чунки бундай воқеа ушбу давлат жаҳон демократик давлатлар ҳамжамиятига қабул қилинганидан, унинг сафидан муносиб жой эгаллаганидан далолат беради. БМТга ҳозирги вақтда 192та мамлакат аъзо.


Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) нинг тузилиши
инсоният тарихида рўй берган мухум сиёсий воқеадир. Бy оламшумул воқеа кейинчалик миллиионлаб халқларнинг тинч ва осойишта хаёт кечириши, уларнинг ўз тақдирини ўзлари белгилашларида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унинг изчил ва қатьий харакатлари натижасида жаҳоннинг айрим мамлакатлари ва минтақаларида рўй берган махаллий, фуқаролар урушига барҳам берилди ёки уларга йўл қўйилмади, айрим давлатлар ва халқлар ўртасида келиб чиққан турли хилдаги можаролар сиёсий йўл билан хал этилди, халқаро майдонда рўй бериши мумкин бўлган тангликлар, нохуш ҳолатларнинг олди олинди. Кейинги йилларда Болқон мамлакатларида, Яқин Шарқда, Африка ва Лотин Америкаси минтақаларидаги харбий ва сиёсий можароларни тинч йўл билан хал қилишда бу ташкилотнинг роли ва аҳамияти бениҳоя катта бўлди. У жаҳондаги кўпчилик мамлакатларга иқтисодий, ижтимоий, маданий ёрдам бермоқда. Инсон хуқуқларини химоя қилиш бу ташкилот фаолиятининг асосий жиҳатларидан бири бўлиб қолмоқда1.
БМТ – ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йилда, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиши асосида тузилган халқаро ташкилотдир. Аслида бундай халқаро ташкилотни тузиш зарурати Биринчи жаҳон урушидан кейинроқ аён бўла бошлайди. Шу мақсадда дастлаб 1919 йилда “Миллатлар Иттифоқи” номли халқаро ташкилот таъсис этилади ва у 1946 йилгача Швецариянинг Женева шаҳрида фаолият олиб боради. Аммо у даврда демократик ва тинчликсевар кучларнинг уюшқоқ эмаслиги ва заифлиги туфайли Миллатлар Иттифоқи халқларнинг умидларини оқламайди, у Биринчи жаҳон урушида ғалаба қозониб, етакчи мустамлакачи давлатларга айланган Буюк Британия ва Франциянинг қуролига айланиб қолади. Иккинчи жаҳон уруши давомида ва ундан кейинги вақтда 1919-1939 йиллар мобайнидаги ана шу аччиқ тажриба инобатга олинади, тегишли хулосалар чиқарилади. Хуллас, ўтмиш сабоғи янги халқаро ташкилотларнинг бутунлай бошқача бўлишини талаб қилди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тўғрисидаги дастлабки фикрлар 1942 йилда тажовузкор фашистик режимга қарши кураш олиб бораётган мамлакатлар раҳбарлари ва намояндалари томонидан ўртага ташланади. 1943 йили Буюк Британия, АҚШ, СССР ва Хитой ташқи ишлар вазирликларининг қўшма кенгашида бу фикр аниқ ифодаланади. БМТнинг низоми 1944 йилда худди шу 4 давлат вакилларининг Думбартон-Оксдаги конференциясида ишлаб чиқилади ва 1945 йил июнида Сан-Францискода таъсис конференциясида имзоланиб, 1945 йил 24 октябрда кучга киради. Шу боисдан ҳам 24 октябрь бутун дунёда БМТ куни сифатида нишонланади. БМТ уставига дастлаб 51 давлат имзо чеккан, 2000 йилда эса улар сони 189 га етди2. БМТнинг бош қароргоҳи (штаб квартираси) Нью-Йорк шаҳрида жойлашган. БМТ низомида кўрсатилганидек, у халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш, халқларнинг тенг ҳуқуқли бўлиши ва ўз тақдирини ўзи белгилашга ҳақли экани ҳақидаги умум эътироф этилган қоидага қатъий амал қилиб, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муносабатларини қарор топтириш иқтисодий, ижтимоий, маданий муаммоларни ҳал этишда халқлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш заруратини назарда тутиб, ана шу умумий мақсадларга эришишда миллатлар ҳаракатини уйғунлаштириб турадиган марказ ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг жаҳон сиёсатидаги ўрни ва таъсири масаласига турли давлатлар турлича ёндашиб келди. Шу сабабли ўз фаолияти даврида БМТ сиёсий кучларнинг кураш саҳнаси бўлиб келди. Жумладан, собиқ Совет Иттифоқи БМТ минбаридан синфий ва мафкуравий кураш воситаси сифатида фойдаланишга интилди. Аммо охир-оқибатда БМТ халқлар ва мамлакатлар ўртасида тинчлик, ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш воситаси сифатида танилмоқда. Буни собиқ Югославия, Ироқ, Фаластин-Исроил ва Афғонистон билан боғлиқ муаммоларга ёндашувлар, мустамлакачиликни тугатиш, миллий давлатларнинг мустақиллигини ҳимоя қилиш ва бошқа шу каби кўплаб мисолларда кўриш мумкин.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мавқеи ва обрўси йил сайин ошиб бормоқда. Унга аъзо бўлишни ва аъзоликка қабул этилишини ҳар бир мустақил давлат ўзи учун тарихий ва фахрли бир масала деб билади. Чунки бундай воқеа ушбу давлат жаҳон демократик давлатлар ҳамжамиятига қабул қилинганидан, унинг сафидан муносиб жой эгаллаганидан далолат беради.
«Бирлашган Миллатлар» деган тушунча биринчи марта Америка Қўшма Штатлари Президенти Франклин Рузвельт таклифига кўра 1942 йил 1 январда Бирлашган Миллатлар Декларациясида қўлланилди. Бунга асосий сабаб, 26 мамлакатнинг ўз хукуматлари номидан иккинчи жаҳон урушининг бошланишига сабабчи бўлган давлатларга қарши бирлашишига қарор қилиниши бўлди. Бу тушунча кейинчалик Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) да ўзининг тўла ва аниқ ифодасини топди1.
1945 йил 25 апрелдан 26 июнгача Америка Қўшма Штатларининг Сан-Франциско шаҳрида 50 та давлат вакиллари иштирокида Бирлашган Миллатларнинг конференцияси бўлиб ўтади. Бу конференцияда халқаро ташкилот тузиш ҳақида қарор қабул қилинади ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Низоми тасдиқланади. Хитой, СССР, Англия ва АҚШ (1944 йил август ойида) давлатлари вакиллари томонидан қабул қилинган лойиҳа мазкур Низомга асос қилиб олинди.
1945 йил 26 июнида БМТ нинг Низоми 50 та мамлакат вакиллари томонидан тасдиқланди. Кейинчалик Польша давлатининг Бу Низомни тасдиқлаши муносабати билан 51 та давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг таъсисчилари бўлдилар. БМТ 1945 йилнинг 24 октябрида таъсис этган кўпчилик давлатлар томонидан ратификация қилинган кундан бошлаб юридик кучга эга бўлди, яъни амал қила бошлади. Шундан буён 24 октябрь ҳар йили Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ташкил топган куни сифатида дунёнинг барча мамлакатларида нишонланади2.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомида унинг асосий мақсади, вазифаси, ҳуқуқ ва бурчлари аниқ қилиб кўрсатилган. Бошқача қилиб айтганда, БМТнинг асосий манбаи, юридик хужжати - бу унинг низомидир. У ана шу Низом доирасида ва у берган ваколатлар асосида амал қилади.
БМТ Низоми Муқаддима ва 3 та моддага бўлинган 19 та бобдан иборат. Бу бобларда ташкилотнинг мақсад ва тамойиллари, аъзолари, таркиби, вазифа ваколатлари, овоз бериш тартиби, низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва бошқа ташкилот фаолиятига доир масалалар алоҳида моддаларда баён қилиб берилган.



Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish