Эгамбердиева Т



Download 4,72 Mb.
bet6/87
Sana26.02.2022
Hajmi4,72 Mb.
#465903
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87
Bog'liq
БМТ қўлланма

Қўмиталар.

  1. Қуросизланиш ва халқаро хавфсизлик қўмитаси (биринчи қўмита)

  2. Иқтисодий ва молиявий масалалар қўмитаси (иккинчи қўмита)

  3. Социал ва гуманитар масалалар ҳамда маданият масалалар қўмитаси (учинчи қўмита)

  4. Социал-сиёсий масалалар, мустамлакачиликни тугатиш қўмитаси (тўртинчи қўмита)

  5. Маъмурий ва бюджет масалалари қўмитаси (бешинчи қўмита)

  6. Хуқуқий масалалар қўмитаси.

  7. Қўмиталар ўз мажлисларида кўрилган масалалар юзасидан оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қарорлар қабул қилади.

Шундай қилиб БМТнинг фаолияти барча аъзо давлатлардан ташкил топган Бош Ассемблея томонидан идора этилади. Бош Ассемблея томонидан тузилган қўмиталар соҳалар бўйича конкрет масалаларни кўрадилар. Улар қуролсизланиш, космик фазодан фойдаланиш каби масалаларни ҳал қиладилар, маърузалар тайёрлайдилар. қўмиталарнинг ҳар бири мустақил равишда ўз ташаббуси билан бирон-бир янги масалани кўтариб чиқиш хуқуқига эга эмас. Улар фақат ўзларига топширилган масалаларни муҳокама қилиб бўлганларидан кейингина тегишли таклифларни БМТ Бош Ассамблея тасдиғига қўйиш хуқуқига эгадирлар. Бош Ассамблея турли мавзулар ва масалаларда халқаро конференциялар ўтказиши мумкин.
Котибият ва Бош котиб ҳамда аъзо давлатлар вакилларидан иборат штат амал қилади1.
Хавфсизлик Кенгаши.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига мувофиқ халқаро тинчлик ва хавфсизликни барқарор этиш борасида Хавфсизлик Кенгаши бош жавобгарликни зиммасига олади ва у тинчлик хавф остида қолган кеча ёки кундузнинг ҳар қандай дақиқасида чақирилиши мумкин.
Кенгаш 15 аъзодан ташкил топган. Уларнинг бештаси - Хитой, Россия Федерацияси, Бирлашган Қироллик, Америка Қўшма Штатлари ва Франсия - доимий аъзолар ҳисобланади. Кенгашнинг қолган ўн аъзоси Бош Ассамблея томонидан икки йил муддатга сайланадилар. Кейинги йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Кенгашнинг аъзолар таркибини ўзгартириш, бу тадбир замонавий ва иқтисодий воқеликни янада ёрқинроқ акс эттириши масаласи муҳокама қилинаяпти.
Кенгашнинг қарорлари, унинг учун тўққиз аъзо овоз берган тақдирдагина қабул қилинган ҳисобланади. Кун тартибидаги масалага Кенгашнинг доимий аъзоларидан бирортаси қарши овоз берса, шунингдек, вето ҳуқуқидан фойдаланса қарор қабул қилинмайди.
Халқаро тинчликка хавф солинганлиги ҳақида кенгашга хабар берилганда бу можаро аввало тинчлик йўли билан бартараф этиш нуқтаи назаридан кўриб чиқилади. Кенгаш, балки бартараф этиш тамойилларини ишлаб чиқади ёки ҳакам вазифасини ўтайди. Ҳарбий ҳаракатлар бошланиб кетган тақдирда
Кенгаш ўт очишни тўхтатиш чораларини кўради. Шунингдек, у томонларни яраштириш ёки бир-бирлари билан жанжаллашаётганларни ажратишга ёрдам берадиган, тинчликни барқарор этувчи миссия юбориши мумкин.
Кенгаш ўзи қабул этган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирлар қабул қилиши мумкин. У иқтисодий жазо чоралари қўллаши ёки қуролларни етказиб беришга эмбарго қўйиши мумкин. Жуда камдан-кам ҳолларда Кенгаш ўзи қабул қилган қарорни бажариш учун аъзо-мамлакатга биргаликдаги ҳарбий ҳаракатларга қадар бўлган "барча зарур воситаларни" қўллашга ваколат беради.
Шунингдек, Кенгаш Бош котиб лавозимига муайян номзодни ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотига янги аъзоларни тавсия этади.
Низомда хавфсизлик кенгашига халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун жавобгарлик юклатилган. Кенгаш 15 та аъзодан иборат, 5 таси доимий аъзолар: Хитой. Франция, Россия, Англия, АҚШ ва 10 таси эса икки йиллик муддатга Бош Ассамблея томонидан сайланади.
Агар БМТ қўмиталарининг давлатларга юборадиган таклифлари, тавсиялари мажбурий бўлмаса, Хавфсизлик Кенгашининг қарори, барча аъзо давлатлар учун мажбурий характерда бўлади. Шунинг учун ҳам унинг қарорини қабул қилишда мураккаб «Буюк давлатлар якдиллиги» қоидаси, яъни 5 та доимий аъзо давлатларининг розилиги талаб қилинади. Уларнинг ҳар бири «вето» хуқуқидан фойдаланади1.

Download 4,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish