7.3. М олия, п у л -к р ед и т ти зи м и да и қ ти соди й
х а в ф си зл и к н и таъ м и н л аш дастак лари
Иқтисодиёт нормал амал қилиши учун молиявий маб-
лағлар унинг соҳалари, тармоқлари, худудлари бўйича
тақсимланади. Буларнинг барчаси ҳужжатлар айланма-
си, ҳисоботлар ва иқтисодий ахборотларда қайд этилади
ҳамда ўз ифодасини топади. Шу боисдан молия соҳасида-
ги хавфсизликни таъминлаш учун, авваламбор, молия-
вий ҳужжатларнинг умумўрнатилган ҳуқуқий-меъёрий
талабларга мувофиклигини текшириш лозим бўлади. Ушбу
умумий талаблар қуйидагилардан иборат:
- зарурий реквизитларни, яъни ҳужжатлар учун
қонун, амалдаги тартиб-қоидаларга мувофиқ мажбурий
маълумотлар бўлишини белгилаш;
- муҳр ва штампларнинг аниқ бўлиши;
- ҳужжатларда тузатиш, қўшимча ёзувлар, хатолар,
унинг турли нусхалари мазмунининг ҳар хил бўлишига
йўл қўймаслик; *
* С авинская Н..А. Устойчивость и экономическая бсзопасность
банковской системн России.- СПБ., 1994. -С. 25-32; Экономическая
беэопасность: производстно, финансь) — банки / / Под. Ред.
Сенчагова В.К. - М.: ЗАО «Финстатинформ», 1998, - С.131-143;
Экономическая безопасность хозяйственнмх систем. Учебник. - М.:
Изд-во РАГС, 20(11, -С.: 319-324.
127
www.ziyouz.com kutubxonasi
- мансабдар шахслар имзасининг мослиги ва бошкалар;
- барча ҳужжатлар синчиклаб ўрганилиши, таҳлил
қилиниши, текширилиши лозим.
Бизнес бўйича ҳамкорлик қилувчи хўжалик субъект-
лари, шериклар, мижозларни ўрганиш, улар тўғрисида
қуйидаги абъектив маълумотларга эга бўлиш лозим:
- хўжалик субъектининг рўйхатдан ўтганлнги, солиқ
ва бошца органларда рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги
маълумотларни текшириш;
- ташкилотнинг қайси уюшмага, холдинг компанияга
кириши, шуъба компания, ширкатга эга ёки эга эмасли-
ги, устав капитали, хўжалик фаолияти, реквизитлари,
раҳбарлари, бошқарув тизими тўғрисидаги маълумотлар-
га эга бўлиш, уларнинг тўғрилигини текшириш;
- ташкилот, мижознинг манзилини аниқлаш. агар
ижарада турган бўлса, ижара ҳақиш
1
тўлаган ёки тўла-
маганлиги тўғрисидаги маълумотларни олиш;
- муссасаларнинг мулкдорлар - арендаторлар билан
ўзаро муносабатини ўрганиш;
- мижознинг обрў-эътибор, мол-мулки ҳолати, қарзи
бор ёки йўқлиги тўғрисида маълумотлар тўплаш;
- мажбуриятларнинг таъминланганлиги тўғрисидаги
маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириш, бухгалтер-
лик маълумотларини солиқ инспекциясидаги маълумот-
лар билан таққослаш;
- кафил бўлган ташкилоткинг кредитни тўлаш қоби-
лияти, баш: кафолатининг ҳаққонийлиги тўғрисидаги маъ-
лумотга эга бўлиш;
- қарз олувчи фойдаланиши мумкин бўлган ҳисоб ра-
қамлари, турдош корхоналар ҳисоб рақамлари, мижозга
яқин муносабатда бўлган корхона ва шахсларни ўрганиш;
- ташкилот муассасалари ва раҳбарларининг фаолия-
ти, ўзаро муносабатларини аниқлаш. Уларнинг «кредит
тарихини» ўрганиш,п. 1
0
10 Кочергина Т.Е. Экономическая Резопасность — Ростов-н/Д.: Феникс,
2007 -С 260-273.
128
www.ziyouz.com kutubxonasi
Ушбу маълумотларга эга бўлиш ҳамда хавфсизликни
таъминлаш учун унинг ишончли тизимини ишлаб чиқиш
ва жорий этиш лозим бўлади. Бунинг учун эса қуйидаги-
лар кўзда тутилиши лозим:
- банк ва унинг ҳар бир бўлинма(филиал)сида хавф-
сизликни таъминлашнинг ташкилий тузилмаларини ву-
жудга келтириш;
- ахборотларни ўғирлаш, йўқ қилиш мақсадида уни
олишнинг потенциал имкониятларини мунтаэам равишда
ўрганиш ва баҳолаш;
- ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича ус-
лубий, ташкилий-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш
ҳамда уларнинг талабларини бажармаганлик учун жавоб-
гарликка тортиш чора-тадбирларини қабул қилиш;
- ахборотларни ҳимоя қилишнинг ташкилий-техник,
дастурий чсра-тадбирлари, воситаларини махсус ташки-
лотлар ёрдамида ишлаб чиқиб, жорий этиш;
- ахборотларни ҳимоялаш тизимини аттестация қилиш,
унинг амал қилинишини мунтазам назорат килиш;
- ахборотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича банк
мутахассисларини тайёрлаш;
- ҳужжатлар, бланклар, муҳр, штампларни сақлаш-
нинг ҳимоя чораларини кўриш, расмийлаштирилмаган
шартнома лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақ-
тида қайтарилишини таъминлаш;
- молиявий ҳужжатлар бўйича ички ва ташқи ауди-
торларлик текширувлари ўткаэиш;
- башс операциялари бўйича рискларни аниқлаш ва
баҳолаш11.
Капиталнинг етарлилик кўрсаткичи ва ҳар бир қарз
о.лувчи учун рискни максимал микдорини аниқпаш муҳим
ҳисобланади1
1
12. Аллҳида мижознинг рискини аниқлаш учун
11 Курс экономической теории. Учебник.- 4-е доп. Перераб Изд. -
Киров: «АСА*, 1999, -С 179-1Я6.
12 Балтроп К , Макнотоя Д Банки на развиваюшихся рмнках. Т.2.
И нтерпретирование финаноовой отчётности. -М .: Ф инанси и
статистика, 1994. -С.204.
129
www.ziyouz.com kutubxonasi
банк томонидан хўжалик субъектларининг кредит коти-
ровкаси тузилади. Шунингдек, банклар рискларни бошқа-
ришлари керак бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |