Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси


“Энергетик хав ф си зл и к ” туш унчаси моҳилти



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

Энергетик хав ф си зл и к ” туш унчаси моҳилти
147
www.ziyouz.com kutubxonasi


Энергетик хавфсизлик, шунингдек, энергетик ресурс- 
лар ва энергия ишлаб чиқаришнинг барқарор ривожла- 
ниши, улар билан мамлакатни ўзини-ўэи таъминлашга 
қодирлиги ҳамда энергия ишлаб чиқариш ва истеъмол 
қилиш самарадорлигини ифодалайдн (8.2.2-чиэма).
Энергия ишлаб чиқариш ва истъмол қилишнинг барқа- 
рор ривожланиши атроф-муқит ва ривожланиш бўйича 
Бутун жаҳон комиссиясининг тавсиясига биноан ҳозирги 
авлод талабларига (эҳтиёжларига) жавоб берадиган, ле- 
кин бўлғуси авлоднинг эҳтиёжларини қондириш имкони- 
ятларини чекламайдиган ривожланиш деб тавсифланади. 
Аммо энергоресурс заҳиралари чекланган ва маълум муд- 
датда уларнинг айримлари тугаши мумкинлиги сабабли 
ҳам бўлғуси авлодга қайси энергия ресурси турининг қангча 
миқдорда қондирилишини прогноз қилиш кийин. Шу бо- 
исдан ҳар бир авлод энергия ресурслардан оқилона, те- 
жаб-тергаб фойдаланиши, самарали даражада ишлаб чи- 
қариши ва истеъмол қилиши лозим бўлади. Шунингдек, 
бўлғуси авлод учун энергия ресурслари ва энергиянинг 
янгидан-янги манбаларини излаб топишга интилиш за- 
рур бўлади.
8.2.2-чизма
Энер
1
ил ишлаб 
чикариш ва нстеъмол 
килишнинг баркарор 
ривожланиши
Энергоресурслар ва 
энергия билан ўзини 
ўэи таъминлашга 
кодирлик
Энсргия ишлаб 
чикариш ва истсъмол 
килиш
самаралорлиги
Энергетик мустакиллик
148
www.ziyouz.com kutubxonasi


Энергия ресурслари ва энергия билан ўзини ўзи таъмин- 
лашга крдир бўлган мамлакат икггисодий ва сиёсий жиҳат- 
дан ўз мустақиллигини таъминлайди ҳамда бошка мамлакат- 
ларга қарам бўлиб қолиш хавфвдан ҳимояланган бўлади.
Энергоресурслари ва энергия ишлаб чиқариш ҳамда 
истеъмол қилиш самарадорлигига эришилса, энергоресурс- 
ларнинг катта қисмини бўлғуси авлодларга қолдириш, мам- 
лакатни узоқ истиқбол даврида қам мустақил, барқарор 
ривожланиши, шу боисдан, унинг миллий, иқгиеодий, энер- 
гетик хавфсиэлигини таъминлашга қрдирлиги кучайтирил- 
ган бўлади. Энергоресурслар ва энергия ишлаб чиқариш 
ҳамда истеъмол қилиш самарадорлигини ошириш учун 
техника ва технологиялар унумдорлиги юқори, кам мате- 
риал сарфланадиган, энергиядан тежаб фойдаланиш, улар- 
ни бошқарувчи ишчи-ходимлар юқори билим, касб маҳо- 
рати ва малака даражасига эга бўлиши лозим.
Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида энергетик 
хавфсизликка таҳдидлар маажуд бўлиб, улар қуйидаги- 
лардан иборат:
- ёқилғи энергетика комплекси тармоқларида асосий 
асбоб-ускуналар эскиришининг юқори даражадалиги;
- минтақа мамлакатларида ёқилғи-энергетика соҳаси- 
да энергоресурсларни ишлаб чиқиш (қазиб олиш) марказ- 
лари билан уларни истеъмол қтлувчилар ўртасида ўзаро 
алоқадорликнинг сустлиги;
- иқтисодиётни энерготежамкорлик ривожланиш йўли- 
га ўтказилмаганлиги;
- энергетика тармоқларида инвестиция етишмаслиги 
ва улардан фойдаланиш самарадорлигининг пастлиги;
- ички энергия исгеъмолчиларининг ва энергия ташувчи- 
пари импорт қилувчиларнинг харид крбилиятининг пастлиги;
- энергия ва энергия ресурслари истеъмоли учун ҳақ 
тўламаслик ҳолатларининг кенг миқёсда эканлиги;
- Маркаэий Осиё мамлакатлари ўртасида энергия та- 
шувчи ресурс эгалари билан улардан энергия ишлаб чи- 
қарувчи ҳамда истеъмолчи мамлакатлар ўртасида ўэаро 
мустаҳкам манфаатли келишувнинг йўқлиги.
149
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ушбу энергетик таҳдидлар нуқтаи назаридан Ўзбекис- 
тон ва Марказий Осиё энергетик хавфсизлигининг компо- 
нентлари қуйидагиларда ўз ифодасини топган:
- мамлакат (минтақа) иқтисодиёти ва аҳоли эҳтиёж- 
лари учун зарур ҳажмдаги энергия ресурсларини (та- 
шувчиларни) кафолатли ва иқтисодий жиҳатдан кулай 
шартларда етказиб бериш;
- ёқилғи конларини қидирув ва қазиб чиқариш бўйича 
инвестиция лойиҳалари, янги гидростанциялар қуриш, 
мавжуд қувватларни модернизация қилиш, энергия та- 
шувчи ва энергия ресурсларини ташишнинг янги йўна- 
лишларини белгилаш ҳамда ташкил этиш бўйича бирга- 
ликда ҳамкорлик қилиш;
- ёқилғи ва энергия ресурсларини ички минтақавий ва 
ташқи исте-ьмолчилар учун минтақадаги давлатлар 
ҳуДУДлари орқали тўсиқсиз, дискриминациясиз транзит 
қилишни таъминлаш;
- энергия ташувчи ресурсларни минтақа ичида айрбош- 
лашни самарали ташкил этиш, мамлакат энергия салоҳи- 
ятидан фойдаланишнмнг юқори самарадорлигига эришиш;
- Марказий Осиё мамлакатлари энергия тизимининг 
параллел ва синхрон, яъни ўзаро мувофиқлаштирилган 
ривожланиши ҳамда мамлакат, минтақа даражасида 
ишончли энергия таъминотини таъминлаш;
- энергия ресурслар (ташувчилар) ташқи бозорида 
ўзаро келишплган, мувофиқлаштирилган сиёсатни иш- 
лаб чиқшп ва юритиш;
- ҳар бир мамлакатда ва Марказий Осиё ҳудудида энер- 
гияни тежаш смёсатини амалга ошириш: ҳукуқий меъё- 
рий ҳужжатларни мувофиқлаштириш, ахборот ва таж- 
риба алмашишни йўлга қўйиш.
Ўэбекистонда энергетик хавфсизликни таъминлаш учун 
ички имкониятларни ишга солмб, қуйидагиларни амалга 
ошириш лозим бўлади:
- қўнғир кўмирни очиқ усулда қазиб чиқаришни янада 
ривожлантириш;
- табиий газ қазиб чиқаришни маълум даражада ўсти- 
риш ва барқарорлаштириш;
150
www.ziyouz.com kutubxonasi


- суюк углеводлар қазиб чиқаришнинг эришилган да- 
ражасини ушлаб қолиш;
- кўмирни ер ости газлаштиришни ривожлантириш;
- утлевпдлар хом ашёсини чукур қайта ишлаш жара- 
ёнларини кенгайтириш;

ишла
б чиқарилаётган энергия маҳсулотлари сифа- 
тини жаҳон стандартлари даражасига кўтариш;
- электроэнергия бўйича эришилган балансни сақпаш;
- энергияресурс тежамкорлигига эришиш;
- энергетика соҳасида ўзаро манфаатли, ишончли ҳам- 
корликка эришиш.
Мамлакат иқтисодиёти энергетик хом ашё ресурсла- 
рининг импартига боғлиқ бўлиб қолса, иқтисодий муста- 
қилликка эришиш мушкул муаммога айланади. Ҳар бир 
мамлакат энергетика тармоғининг ривожланишига қараб 
унинг иқгисодий ва техникавий жиҳатдан қай даражада 
тараққий этганлигини аниқлаш мумкин. Мамлакат энер- 
гетика саноатининг ривожланганлиги электр энергияси 
ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми ва мамлакат аҳолиси 
жон бошига истеъмол қилинадиган электр энергиясининг 
миқдори билан белгиланади. Энергетиканинг ривожлашг- 
ши, бир томондан, арзон ва қулай табиий энергетик ре- 
сурсларнинг мавжудлигига, иккинчи томондан, уни ис- 
теъмол қилувчиларнинг электр энергиядан фойдаланиш 
самарадорлигига ҳам боғлиқ

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish