Ўэбекистон Республикаси п резиденти қузуридаги д авлат ва ж ам ият қурилиш и академияси Ў эбекистон Республикаси Ваэирлар м ахкамаси


Шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва



Download 13,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/96
Sana15.04.2022
Hajmi13,26 Mb.
#554357
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   96
Bog'liq
Davlatning iqtisodiy xavfsizligi (H.Abulqosimov)

5.2. Шахснинг ҳаётий муҳим манфаатлари ва
уиинг хавфсизлигига тахдидлар
Бозор иқтиеодиётига ўтиш шароитида инсон ўз кела- 
жаги, яхши яшаш, ўзининг турмуш даражасининг ошиб 
бориши, яшаш шароитларининг яхшиланишига, тинч, 
хавф-хатарсиз яшашга умид қилади ва бунга ишончи 
бўлишини истайди. Инсоннинг ўз эҳтиёжлари, манфаат- 
ларига салбий таъсир кўрсатадиган, уларни рўёбга чи- 
қаришга тўсқинлик қиладиган омиллардан ҳимояланган- 
лиги шахс хавфсизлиги деб аталади. Шахс хавфсизлиги 
ўэ ичига унинг ҳаёти, саломатлиги, эркинлиги ва шахсий 
дахлсизлигига, қадр-қиммати, шаъни вз обрўсига, мол- 
мулкига қилинган тажовуэлардан ҳимояланишни олади.
Шахс манфаатлари ва хавфсизлигига таҳдидлар 
кўпқиррали бўлиб, улар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
- шахснинг ўз олдига нотўғри мақрадларни қўйиши:
- бошка, ташқи ижтимоий тизимлар таҳдиди;
- ички ижтшлоий тизимда вужудга келадиган тахдидлар;
- табиий таҳдидлар.
Иксон хавфсизлигига таҳдидлар мамлакат ижтимо- 
ий-иқтисодий ривожланиши суръатларининг жамият 
эҳтиёжлари ўсишига нисбатан прқада қолиши, ҳудуд- 
лар ривожланишидаги иомутаносибликнинг кучайиши, 
табиий ёки инсон, капитал ресурсларининг етарли эмас- 
лиги, жамиятда урбанизация жараёнларининг кучайи- 
ши, ташқи табиий муҳитнинг зарарланиши ёки ёмонла- 
шуви ҳамда маълум ижтимоий ҳаракатлар туфайли 
вужудга келади. Таҳдидлар, шунингдек, турли давлат- 
лар ҳамда улар билан ҳамкорлик қилувчи сиёсий ва 
ижтимоий ҳамкорлик кучлари ўртасидаги низо, зидди- 
ят, қарама-қаршиликларнинг кучайиши сабабли ҳам 
вужудга келиши мумкин.
Таҳдидлар ичида шахсга тажовуз, зўравонлик ало- 
ҳида хусусиятга эга. Зўравонлик маълум ижтимоий гу- 
рухнинг бошқасига нисбатан иқтисодий ёки сиёсий ҳукм- 
ронликни сақлаш, ёки қўлга киритиш мақсадида қилин-
83
www.ziyouz.com kutubxonasi


ган тажовуз. мажбурлаш хамда жисмоний ёки психоло- 
гак таъсир кўрсатишга уриниш ҳисобланади.
Ижтимоий жкҳатдан зўравонлик инсон шахсини кам- 
ситиш, дискриминация қилиш, унинг эркинлиги ва 
ҳуқуқларини чеклаш орқали шахснинг ҳаётига таҳдид 
солишда намоён бўлади.
Иктисодий соҳадаги инсон шахсига нисбатан тажовуз 
рэкетда ўз ифодасини топади. Рэкет кишининг моддий аҳво- 
лига зарар келтирадиган товламачилик ҳисобланади. Унинг 
намоён бўлиш шакллари қуйидагилардан иборат:
- шантаж, товламачилик қилиш, яъни ўз қурбони учун 
нохуш ахборотни бошқаларга ошкор қилиш билан қўрқи- 
тиб, уни ҳеч кимга айтмаслик учун ҳақ талаб қилиш. Ма- 
салан, йирик миқцордаги даромадини солиқдан яширган- 
лиги тўғрисидаги маълумотни билиб қолиб, уни солиқ 
инспекциясига билдирмаслик учун ўз қурбонидан ҳақ 
тўлашни талаб қилиш;
- инсон ҳаётига, саломатлигига, мол-мулки ва капи- 
талига таҳдид солиш. Бунда жиноятчилар ўз қурбонла- 
рига зарар етказиш билан қўрқитиб, зиён етказмаслик 
учун пул талаб қиладилар;
- иқтисодий террориэм - шахснинг ишончига кириб 
олиб, турлм йўллар билан кўрсатаётган хизматлари учун 
тўланадиган ҳақ миқдорини ошириб бориш. Агар шахс 
қаршилик қилса, куч билан ёки психологик йўл билан 
таҳдид солиш. Бунга шахснинг мол-мулкига эга бўлиш мак- 
садида қилинган тажовуз, ўррилик, тунаш, қароқчилик 
қилиш, қўрқитиш, таҳдид солиш ва бошқалар киради.
Шахсга нисбатан таҳдидларнинг жиноят ҳисобланув- 
чи янги шакллари қуйидагиларда намоён бўлади:
- маълум ҳақ эвазига, буюртма асосида шахсни ўлди- 
риш, қўрқитиш, зўравонлик қилиш. Бунда шахсга нисба- 
тан қурол-яроғ, портловчи қурилмалар, радиоактив мод- 
даларни ишлатишга ҳаракат қилинади;
- бойиш мақсадида иқтисодий ташкилий жиноятчилик 
билан бирикиб кетиш;
- товламачилик мақсадида одамларни ўғирлаш;
84
www.ziyouz.com kutubxonasi


- миллат ажратиш негмзқца шахсга нисбатан жиноят 
содир этиш.
Юқорида келтирилган тажовуз ва таҳдидлардан киши- 
ларни ҳимоя қилиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органлари 
фаолиятини кучайтириш ва такомиллаштириш лозим бўлади. 
Шунингдек, мамлакатда турли хусусий қуриқчи ташкилот- 
лар, фирмалар вужудга келиб, улар йирик ташкилот, 
муассаса ва корхоналарни маълум ҳақ эвазига қўриқлашни 
ўз зиммаларига олмоқдалар. Шу билан бирга, хусусий де- 
тектив ташкилотлар ҳам фаолият юритмоқда. Эндшшқца, 
«Хусусий детективлар ва қўриқчилик фаолияти тўғриси- 
да»ги Крнунни ишлаб чиқиш ва қабул килиш лозим бўлади
Шахс билан боғлиқ таҳдидлар ичида ижтимоий таҳ- 
дидлар ҳам мавжуд. Уларга қуйидагилар киради:
- ишсизлик. Ишсизлик келиб чиқишининг уч хил саба- 
би ва шакли мавжуд. Фрикцион ишсизлик — кишининг 
бирон жойга кўчиши, юқори ҳақ тўланадиган, меҳнат ша- 
роитлари яхши бўлган бошқа ишга ўтиши ёки бошқа са- 
бабларга кўра вақтинча ишсиз қрлиши. Бундай ишсиэлик 
кўпинча ихтиёрий бўлади. Бундай ишсизликка ўқишни би- 
тириб, биринчи марта иш ахтараётганлар ҳам киради. 
Таркибий (структуравий) ишсизлик — иқтисодиётда со- 
дир бўлаётган таркибий ўзгаришлар натижасида, маълум 
касбдаги ходимларга талаб камаяди, у ёки бу касб-кор- 
лар йўқ 
бўлиб
кетганлиги учун уларга талаб бўлмайди. 
Ушбу икки ишсизлик шакли табиий бўлиб, уларнинг да- 
ражалари табиий ишсизлик даражаси ҳисобланади. Цик- 
лик ишсизлик эса иқтисодиётдаги циклик тебранишлар, 
кризис ва танглик, турғунлик ҳолатларининг кучайиши 
туфайли вужудга келади;
- камбағал бўлиб қолиш Шахс ва оила иқтисодий аҳво- 
лининг ёмонлашуви унинг ишсиз бўлиб қолганлиги, узоқ 
вақт иш топа олмаслиги ёки билим, касб-малака даража- 
сининг пастлиги туфайли кам ҳақ тўланадиган ишларда 
ишлаганлиги сабабли, рақобат курашида синиш, касод 
бўлиш, даромади кам бўла туриб, болалари кўп бўли- 
ши, қариганлиги ва турли касалликлар, травмалар са-
85
www.ziyouz.com kutubxonasi


бабли меҳнат қобшшятини йўқотганлиги, боқувчисидан 
айрилиб қолиш, омадсиалик туфайли содир бўлади;
- жамиятда аҳолининг ижтимоий ва мулкий табақа- 
ланиши, даромадлардаги тенгсизликнинг кучайиши, кам- 
бағал аҳоли қатламларининг кўпайиши, аҳоли турмуш 
даражасининг пасайиши;
- меҳнат шароитларининг ёмонлашуви, ишчи кучи 
малакаси ва сифатининг пасайиши;
- аҳоли ўртача умр кўриш даражаси, давомийлиги- 
нинг қисқариши, туғилиш даражасининг пасайиши, ўлим 
даражасининг ўсиши, аҳоли табиий ўсиши суръатлари- 
нинг ҳаддан ташқари пасайиб кетиши;
- оналар ва болалар ўлими, касалланиш даражаси- 
нинг ўсиши, турли инфекцион, юкумли касалликларниш', 
жумладан, ОМВ/ОИТС ва туберкулез, гепатит, безгак ка- 
сали, наркомания тарқалишининг ўсиб бориши, майиб ва 
мажруҳлар соншшнг кўпайиши;
- уйсиа ва ишсиз, дайди кишилар, гадойлар ҳамда 
қаровсиз болалар, люмпен пролетариатнинг кўпайиши;
- хуфёна иқгисодиёт кўламининг кенгайиши, порахўр- 
лик, коррупция, товламачилик, уюшган жиноятчилик- 
нинг кучайиши;
- соғлиқни сақлаш, таълим, уй-жой коммунал хизмат 
кўрсатиш нархларшшнг ҳаддан ташқари ўсиб кетиши ва 
сифатининг пасайиши, аҳоли кўпчилик қисминичг давола- 
ниш ва таълим олиш имкониятларидан маҳрум бўлиши;
- аҳоли, айниқса, ешлар ўртасида оммавий ахборот во- 
ситалари, Интернетдаги маданий-оқартув тадбирларида 
аҳлоқсиэ, бузғунчи, маънавий кашшоқ турмуш тарзининг 
зўр бериб тарғиб ва ташвикрт қилиниши жуда хавфли таҳ- 
дид ҳисобланади. Оммавий ахборот воситаларида, кино, те- 
атр, Интернетда маънавий бузуқ эшиттиришлар, кино ва 
телефильмлар, қўшиқ, клипларнинг кўрсатилиши, ана 
шундай руҳдаги китоб, рисола, мақолаларшшт чоп этили- 
ши жамиятда аҳоли умумий маданий-маърифий савияси, 
маънавиятининг қашшоқпанипшга, тубан турмуш тарзи ва 
муҳитининг шаклланишига олиб келади. Бу эса жамият ва
86
www.ziyouz.com kutubxonasi


давлат асосларини емирувчи, ўта ҳалокатли оқибатларга 
олиб келиб, шахс хавфсизлигини таъминлаш шартлари, 
дастак ҳамда воситалари, механизмини йўққа чиқаради.
Ишсизликнинг, кам таъминланган ва камбағал аҳпли 
қатламларининг купайиши жамиятда ижтимоий беқарор- 
ликнинг вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин. Шу ту- 
файли давлат янги иш жойларини яратиш, рағбатланти- 
риш, меҳнат биржалари оркали ишсизларни ишга жой- 
лаштириш, янги касб-корга ўқитиш, малакасини оши- 
риш, ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб этиш, 
ишсизлик нафақаси тайинлаш орқали ишсизликни камай- 
тиришга ҳаракат қилади.
Шуни айтиб ўтиш жоизки, боэор иқтисодиёти шаро- 
итида ишсизликнинг, камбағалларнинг бўлиши, аҳоли- 
нинг даромадлари бўйича юқрри, ўрта ва кам даромадли 
ижтимоий табақаларга бўлиниши табиий ҳол. Бу ҳол ўз- 
ўзича ижтимоий хавф туғдирмайди. Ижтимоий хавф энг 
юқори даромадли аҳоли билан энг паст даромадли аҳоли 
гуруҳи даромадлари ўртасида ҳаддан ташқари катта фарқ 
вужудга келгандагина юзага келади. Бунинг натижасида 
ижтимоий ларзалар вужудга келиши эҳтимоли ҳам мав- 
жуд бўлади. Шунинг учун давлат аҳолининг меҳнат, тад- 
биркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва кам таъмин- 
ланган аҳолини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоялаш ор- 
қали ушбу ижтимоий хавф-хатар, таҳдиднинг олдини 
олишга ҳаракат қилади.

Download 13,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish