Еб тўймаган ялаб тўймас


БАРДОШ Кексаларни узоқ умр кўргани учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак! ҲАММА ОНА - БИР ОНА



Download 0,51 Mb.
bet2/7
Sana23.05.2022
Hajmi0,51 Mb.
#607834
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
ЕБ ТЎЙМАГАН - ЯЛАБ ТЎЙМАС

БАРДОШ
Кексаларни узоқ умр кўргани учунгина эмас, ҳаёт синовларига узоқ бардош бергани учун ҳам ҳурмат қилмоқ керак!
ҲАММА ОНА - БИР ОНА
Америка билан Ўзбекистон ораси ўн беш минг чақирим. Австралия билан Канада ораси йигирма минг чақирим. Аммо америкалик сенаторнинг хоти-ни ўз фарзандини ўзбскистонлик деҳқоннинг хоти-нидан камроқ яхши кўрмайди. Австралиялик абори­ген аёл ўз фарзандини канадалик миллионер аёлдан кўпроқ яхши кўрмайди.
БУЗИЛГАН НИКОҲ
Уйни қонуний бўлашдингиз... Мол-мулкни қонуний бўлашдингиз... Муҳаббат бўлакланди... Садоқат бўлакланди...
Бола-чи? Болани қайси қонун билан бўлашасиз? Онаси билан бўлса, отасиз қолса. Отаси билан бўлса, онасиз қолса... Яхшиси, уния»* иккига бўлинг! Бир нимтаси - эрга! Бир нимтаси - хотинга!
Қани кўтаринг болтани, боланинг уволи тутгур-лар!
ТИРИК МУРДА
У хў-ў-ўп ўқимишли, хў-ў-ўп билимдон, хў-ў-ўп олим одам. Фақат битта «жузъий» камчилиги бор: чин дилдан кулолмайди, чин дилдан йиғлолмай-ди...
ТОМСУВОҚ
Қишлоқда куз налласи томсувоқ қилиш у дум и бўларди. Унинг ёзилмаган кридаси бор. Биринчидан, ҳеч ким томини ёлғиз ўзи сувамайди: ҳамма ҳашарга келади. Иккинчидан, бева-бечора, қўли қисқа хона-доннинг уйи энг аввало томсувоқ қилинади. Кейин, навбатма-навбат давом этаверади...
Ўқитувчимизнинг ҳашарига, айниқса, кўп одам йиғилди. Уйи катта йўл ёқасида эди. Шундоқ кўча четидан лойхандақ қазилган экан. Сомон, катта йўлнинг кўпчиб ётган тупроғига қовушиб, обдон юмшабди. Ўқитувчимизнинг Азим ака деган қўш-ниси ишбоши бўлди. Биров хандаққа тушиб лой со-либ бериб турибди, биров пақирлаб лой ташийди, яна биров томда туриб, илгак билан тортиб олади, бошқаси ҳафсала билан сувайди...
Эрта пешиндаёқ ҳамма ишни қойил қилиб таш-ладик. Ҳовли ўртасидаги тут тагида овқатланиб ўтирсак, ўқитувчимнинг кекса онаси келиб қолди. (Кейин эшитсак, бир ҳафта аввал кўзи ёриган қизи-никига кетган экан).
Кампир ҳассасини дўқиллатиб, тўппа-тўғри ўқи-тувчимизнинг олдига борди.
- Нима қилдинг?! - деди ўғлининг саломига алик ҳам олмай. - Нима иш қипқўйдинг?!
Ҳаммамиз ҳайрон бўлиб қолдик. Муаллим ўқув-чиларининг олдида, айниқса, мулзам бўлди шекил-ли, қизариб кетди.

  • Нима қипман, ойи? - деди кўзларини пирпира-тиб.

  • Дард! - кампир ҳассаси билан ерни нуқиди-Санга қачон ақл киради, нодон бола! - Кейин Азим акага юзланди. - Бу-ку аҳмоклик қилишга қипти, сиз қаёқца эдингиз? Нега кўчадан лой қилдиларинг?! Кўчанинг тупроғига тегиб бўладими, нобакор! Кўп-чиликнинг ҳақи-ку, бу! - Бир зум ҳарсиллаб турди-да, тўсатдан йиғлаб юборди. - Ман юртнинг ҳақига сувалган том тагида турмайман! - Шундай дедию, супа лабига бориб, терс ўтириб олди...

...Ҳаммамиз қайтадан томга чиқцик... Сувоқ қи-лишдан кўра лойни кўчириш қийин бўларкан. Битта қолдирмай, қиртишлаб, томдан туширдик. Пақирлаб ташиб, кўчадаги лойхандақни тўлдириб қўидик...
...Орадан йиллар ўтиб, кампир кўз юмганида тумонат одам уни ўша кўчадан сўнгги манзилига кўтариб борди...
Кўча тупроғи илиқ эди... Майин эди...

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish