ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР:
Хулоса қилиб айтганда, “Ўқувчи-қизларда Шарқона мулоқот одобини тарбиялаш технологияси” номли битирув малакавий иши Шарқона ўзбек қизининг ғурур, миллий ифтихори, халқнинг қудратини орзуи-итилишларини мужассамлаштириладиган улуғ бир манбаа сифатида кўзга ташланади. Шундай экан “Ўзбек қизининг Шарқона одоб-ахлоқ фазилатлари” номли битирув малакавий ишида ҳақиқий юртимизда вояга етаётган қизларимиз, бўлажак оналар тарбияси ҳақида сўз юритилади.
Ғурур - ҳалқнинг, Эл-юртнинг улуғворлиги, ҳаётийлиги ва ҳаққонийлиги билан ажралиб туради. Шарқона Ғурур халқни - халқ, миллатни - миллат қилиб кўрсатади. Бугунги мустақил янги Ўзбекистонда ўзбек аёлининг мулоқот одобини, миллий ғурури, ор-номус билан бутун жаҳонда ҳурмат ва ҳавас билан ўзига қараланаётган бир пайтда, жаҳон халқлари орасида Ўзбекистон энг йирик мамлакатлар қаторида ўрин олиши, у ердаги инсонлар орасидаги инсоний муносабатлар, муомала ва мулоқот одоби битирув малакавий ишининг асосий мазмунини ташкил этади. Халқимиз ўз қизлари ва аёлларининг муомала ва мулоқот одоби , миллий ғурур учун белини боғлаб, дўпписини бостириб бошини баланд кўтариб юриш учун замин яратилмоқда. Демак Шарқона мулоқот одобини тарбиялаш технологияси, миллий ғурурга эга бўлган миллат, ўз қизлари ва аёлларини, ўз қишлоғи, ўз тумани ва вилоятини жону-дилидан ортиқ севади, унинг равнақи учун, унинг бахти учун чин кўнгил билан хизмат қилади. Бу уларнинг Шарқона мулоқот одобини тарбиялашига, ғурур уларнинг тарбиясидаги ғурур, маданияти ва маънавиятига чуқур таъсир этиб, аждодлар қўли билан яратилган бой моддий ва маънавий меросни кўз қорачиғидай асраш учун фахрланиш имконини беради. Қадимдан халқимиз Шарқона мулоқот одоби билан, ўз ғурури билан фахрланган. Унинг мазмунида улуғворлик, мағрурлик каби сифатлар ўз аксини топган. Шарқона мулоқот одобини тарбиялашига деганда кўз ўнгимизда ҳақ ва ҳақиқат гавдаланади. Боболаримизнинг ҳаммаси Шарқона мулоқот одоби га эга бўлган ғурурли зотлар бўлганлар. Амир Темур, Улуғбек, Алишер Навоий, Бобурлар ўз Шарқона мулоқот одоби билан, юксак ва салобат билан маърифат нурларини тарқатишган. Шундай экан бугунги қиз-ёшларимиз боболар меросига содиқ қолиб, улар яратган одоб-ахлоқ нормаларига содиқ бўлиши лозим. Қизларимизнинг Шарқона мулоқот одобини ўзлаштириб, она сифатида ширинсухан бўлиш, биринчи навбатда қизларимизни ана шу миллий қадриятлар асосида оила манфаатини ёқлаш, юртга. элга фойда келтиришидир. Халқимиз ўз ҳаёти, турмуш тарзида энг олижаноб ғояларни мужассам эттан ахлоқ-одоб қоидаларига, маънавий қадриятларга таяниб келган. Шундай илғор ғоялар туфайли элимизда адолат, ростгўйлик, ҳалоллик, вафодорлик, покизалик бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, ногиронларга меҳрли бўлиш, одамийлик, қардошлик, ватанпарварлик, ширинсухан, иболи-ҳаёли, ору-номусли, камтарона фазилатлар ва бошқа инсоний қоидалар ривож топган. Битирув малакавий ишида эса Ўзбек қизлар ва аёлларининг Шарқона мулоқот одобини, миллий ғурури, унинг асл моҳияти ана шу умуминсоний туйғулар орқали ёритилади.
Ўзбек қизлари ва аёллари халқининг Шарқона мулоқот одобини, шону-шарафини ифодаловчи бир қанча урф-одатлар мавжуд. Ота-оналар ўз қизларининг ахлоқли-одобли, иболи-ҳаёли бўлишини, илм эгаси, ширинсуханлиги, комил инсон бўлганлиги билан фахрланади. Оилада ота номи мағрур ва улуғ шахс сифатида тан олинади. Унинг олдида гуноҳ қилиш, Тангри олдида гуноҳкор бўлиш билан баробардир. Қизларимиз эса оилада, маҳаллада ва жамоат жойларида ўзларининг ҳаёлари, иболари билан Шарқона мулоқот ва муомала одобинида бўлар экан,бу эса ҳар бир қиз бола учун унинг ғурури деб билиш лозим.
Хуллас, Ушбу битирув малакавий ишидан ёш-қизларимиз ва бўлажак оналаримиз Шарқона мулоқот ва муомла одоби, миллий урф-одатлар, қадриятлар орқали ўз инсоний хислатларини, халқимизнинг маънавий ва маданий бойлиги эканлигини билиб оладилар. Шундай экан, мустақил янги Ўзбекистон иқтисодий, сиёсий барқарорлик туфайли, ўз миллий давлатининг сиёсий йўлини, Шарқона мулоқот ва муомла одоби билан, умуминсоний қадриятлари билан жаҳои майдонида муносиб ўрин олмоқда. Айниқса ёш –қизларимизни ўз юртига меҳр-муҳаббатли бўлиши, унинг мустақиллигиии сақлаб қолиш, Ватанимиз шон-шуҳратини, Шарқона мулоқот ва муомла одоби, дунё миқёсига олиб чиқиш ҳис-туйғулари тарбиялаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. Бундай ҳис-туйғуларни ўзида сингдирган фарзандларимиз, қизларимиз ушбу битирув малакавий ишидан фойдаланганда ғурур билан яшайди, ўзбекона ва Шарқона мулоқот ва муомла одоби, ахлоқ нормаларига амал қилади деган умиддамиз. Шундан келиб чиқиб қуйидагиларни тавсия этамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |