республика ярмаркаларида бу сохада капиталга булган талаб катталиги
намоѐн булмокда. Аммо бу капитални таклифи миллий иктисодиѐтда факат
давлат жамгармалари маблаглари билан чегараланган. Венчур капитали
хисобига инвестиция лойихаларини молиялаштириш заруратидан келиб
чикган холда, Узбекистон Республикасида венчурли молиялаштиришнинг
ривожланиши Америка ва Европа мамлакатларининг бой тажрибаси асосида
ва, албатта, миллий иктисодиѐтимизни «Узбек моделини» хусусиятларидан
келиб
чикган холда амалга ошириш, венчурли молиялаштириш
институтларини ташкил этиш максадга мувофикдир. Авваланбор инновацион
фаолиятни молиялаштиришга бошка манбаларни, яъни хусусий сектор,
корхоналар, банклар, сугурта компаниялар, чет эл инвесторларни
маблагларини кенг жалб этиш лозим. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг
Европа иктисодиѐти Кумитаси миллий венчур саноатини шакллантириш
буйича ривожланаѐтган давлатларга тавсиянома ишлаб чикган.
Унда барча
Европа ва бошка мамлакатлар тажрибасига таянган холда ушбу сохани
ривожлантиришда маълум тартиб-коидаларга амал килишни тавсия этган.
Венчур саноатини барпо этишда аввало давлат катта рол уйнайди.
Тавсиянома буйича давлат хузуридаги жамгармалар венчур капиталининг
бошлангич манбаси сифатида, кейинчалик аста-секин хусусий секторни хам
жалб килишда ва инвестицион тажриба ортиришга катта ахамиятга эга.
Хукумат ушбу фондларни шакллантиришда умумий капиталнинг маълум
фоизини манфаатдор хусусий инвесторларга такдим этиши лозим, келгусида
ихтирочилар ва тадбиркорлар бу сохани хусусиятлари ва афзалликларини
тушуниб етганидан сунг, венчурли молиялаштиришга булган ишонч
ортганидан сунг, ушбу сохада инвестицион фаоллик ошиши таъминланади.
Айнан шундай ѐндашув куплаб давлатларда кулланилган: Канада, Исроил,
Козоғистон, Латвия, Россия, Ирландия,
Финляндия, Франция, Германия,
Дания ва бошка мамлакатларда. Миллий иктисодиѐтимизда бу тавсияларни
куллашга барча шароитлар мавжуд. Масалан, Фанлар Академияси кошидаги
инновацияларни молиялаштирувчи жамгарма асосида Европа иктисодиѐти
Кумитасини
тавсияларини
куллаш
мумкин.
Келгусида
венчурли
молиялаштириш йулга куйилгач, инновацион гояларни танлов асосида
молиялаштирш имконияти яратилади.
Венчурли молиялаштиришнинг яна бир афзаллиги – унинг куллаш учун
мамлакатда махсус меъѐрий-хукукий хужжатлар кабул килиниши талаб
этилмайди, купчилик ривожланган давлатларда венчурли молиялаштиришни
хукукий асоси булиб инвестция ва инновация сохасидаги мавжуд конунларга
кушимчалар киритиш йули билан амалга оширилган, дунѐ
буйича факат
иккита давлатда - Венгрия ва Хиндистонда венчур бизнесини ташкил этишга
доир алохида конунлар кабул килинган.
Ўзбекистонда инвестицион фаолиятнинг меъѐрий-конуний базаси
яратилиб, хар йили такомиллаштириб борилмокда. Мустакиллик йилларида
чукур ислохотлар натижасида бизнинг давлатимизда кулай инвестиция
мухити яратилди, хорижий инвесторларга кенг имтиѐзлар ва кафолатлар
берилди, ундан ташкари Навоий эркин иқтисодий худуди ва махсус
индустриал зона «Ангрен» ташкил этилди.
Ушбу ислохотларни чукурлаш-
тириш заминида келгусида хорижий инвесторлар иштирокидаги хорижий
венчур фондлар очилиши ѐки кушма инвестиция жамгармалар ташкил этиш
максадга мувофикдир. Ундан ташкари, бу жамгармалар таъсисичиси ѐки
инновацион махсулотни буюртмачиси сифатида йирик саноат корхона-
ларимиз хам катнашишлари мумкин, чунки саноат корхоналари учун иннова-
цион гоялар ва махсулотларни доимий равишда уз фаолиятларида куллаш -
бозор иктисодиѐти, ракобатни асосий талабидир.
Венчурли молиялаштириш технологияси банкрот корхоналарни молия-
лаштириш каби фаолият туридан
риск даражаси баланд эмас, шунинг учун
банклар хизмат турларини купайтириш заминида ушбу молиялаштириш
туридан фойдаланишлари мумкин. Айникса инновацион махсулотни ишлаб
чикариш боскичлари буйича оладиган булсак, бошлангич боскичларда
маблагга куп хажмда эхтиѐж талаб этилмасада,
риск даражаси анча баланд
булади, махсулот биринчи намунаси ишлаб чикарилганидан сунг эса,
оммавий ишлаб чикаришни ташкил этиш учун катта хажмда маблаг талаб
этилади – айнан шу боскичда(риск даражаси нисбатан пастрок булганида)
банклар – молиявий ресурсларни асосий маркази сифатида, венчур капитали
хисобига инвестиция лойихаларини молиялаштишлари мумкин ва
банклараро ракобатда етакчиликни кулга киритишлари мумкин.
Венчурли молиялаштириш хар кандай иктисодиѐтда янги инновация-
ларни хаѐтга татбик этиш, илм-техника тараккиѐтини юксалтириш имко-
ниятини
яратар экан, республикамиз иктисодиѐтида хам венчур бизнесини
ривожлантириш мавжуд интеллектуал бойлигимиздан фойдаланиш самара-
дорлигини оширади ва иктисодиѐтимизнинг тараккиѐтига замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: