Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


-расм. Инновацион маҳсулот яратилиши босқичлари



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

 
21.2.1-расм. Инновацион маҳсулот яратилиши босқичлари
3
.
2
Завлина Л. Н. Инновационный менеджмент: Справ. Пособие. - М.: ЮНИТИ, 2010. – С. 275. 
3
Гимуш Р.И, Матмуродов Ф.М. Инновацион менежмент. Ўқув қўлланма. Т.: «Ўзбекистон файласуфлари миллий 
жамияти нашриѐти», 61 б. 


21.2.1-расмга асосан, венчур лойиҳасини амалга оширишда камида учта 
босқичда капиталга эҳтиѐж сезилади:
1. бошланғич босқич – ташкилий ишлар ва корхонани ташкил этиш 
тадбирлари, маркетинг изланишлари, лойиҳа қидирув ва илмий текшириш 
ишлари, бизнес-режани асослаш ва шу каби лойиҳа олди тадбирлари учун;
2. ўрта босқич – ривожланиш босқичи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш, 
илмий натижаларни амалиѐтда қўллаш, биринчи махсулот намуналарини 
ишлаб чиқишдан, нормал ишлаб чиқариш ва истеъмол фаолиятига ўтиш 
учун;
3. охирги босқич – инновацион махсулотни оммавий ишлаб чиқарили-
шини ташкил этиш, корхона акцияларини биржада эркин муаммола учун 
эмиссия қилиниши, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини мустахкамлаш учун 
маблағ талаб қилинади. 
Старт венчур инвестициялари – венчурли молиялаштиришнинг энг 
хатарли тури бўлиб, бу босқичда венчур капитали катта хажмда керак 
бўлмасада, айнан шу биринчи босқичда капитал қайтмаслик эҳтимоли баланд 
деб ҳисобланади, чунки бу босқичда инновацион ишлаб чиқарувчи корхона 
расмийлаштирилади, илмий ғояни ривожлантиришга, илмий-тадқиқот 
изланишларга венчур капитали керак бўлади.Старт венчур инвестициялари 
икки турда бўлади:
-
старт олди молиялаштириш(«seed» - экиш босқичи) – инновацион ғоя 
мавжуд, лекин корхона ҳам, лойиха ҳам тузилмаган ва уларга сармоя керак.
-
старт-ап молиялаштириш(start up) – яқинда ташкил этилган корхона, 
аммо лойиҳани амалга оширишга маблағ етарлича эмас. Махсус венчур 
фондлар томонидан ушбу иккита венчурли молиялаштириш турига(старт 
олди ва старт-ап инвестициялари) риск даражаси баланд бўлгани учун кўп 
капитал ажратмайдилар – АҚШда умумий венчур капитал хажмидан ўртача 
20-25%, Жануби-шарқий Осиѐда 10-12%, Россияда 10%га яқин.


Старт молиялаштиришнинг оқибатида инновацион маҳсулотнинг 
биринчи намунасини яратишга имконият бўлади ва ушбу намуна асосида 
бозор талабини, истеъмолчилар реакциясини ўрганиш мумкин. 
Ривожланишни венчурли молиялаштириш – бу инновацион маҳсулотни 
биринчи намунаси яратилиш давридан уни оммавий ишлаб чиқаришни 
ташкил этиш, корхона зарарсизлик нуқтаси даражасини эгаллаш давригачан 
бўлган молиялаштириш туридир. Ушбу венчурли молиялаштириш турида 
ҳам иккита босқич ажратиш мумкин, яъни:
-
Дастлабки босқични молиялаштириш – оммавий ишлаб чиқаришн 
ташкил этиш; 
-
Кечки босқични(later stage) молиялаштириш – ишлаб чиқариш ташкил 
этилган ва уни кенгайтириш салоҳияти мавжуд бўлган холда венчур 
капиталини киритиш. 
Кенгайтиришни венчурли молиялаштириш – ишлаб чиқариш йўлга 
қўйилганидан сунг ҳам корхонада баъзи харажатлар пайдо бўлиши мумкин, 
масалан, янги қувватларни қурилиши билан боғлик, савдо тармоқларини 
ўрнатиш билан боғлик ва бошқалар. Бу босқичда венчурли инвестицияларга 
эҳтиѐж корхонани акциядорлик капиталини умумий хажмидан ўртача 15- 
25%ни ташкил этади, ва бу маблағларни ташқи манбалардан жалб этиш катта 
қийинчилик туғдирмайди, чунки бу босқичга қадар корхона тўлиқ 
шаклланиб, ишга тушиб, ўз махсулотига ва истеъмолчиларига эга бўлади, 
шунинг учун венчурли инвесторлар келгуси пул окимларини ва корхона 
қийматини аниқ ҳисоб-китоб қилиб, инвестиция киритиш тўғрисида асослан-
ган қарорлар қабул қилишлари мумкин. Бу босқични сўнгида венчурли 
инвесторлар режалаштирилган фойдани олиб, ушбу фаолият турини тарк 
этиш, бошқа лойиҳаларга инвестициялар киритиш тўғрисида қарорлар қабул 
қилишади. Ундан ташқари венчурли молиялаштиришни яна бошқа турлари 
ҳам мавжуд, улардан:
-
қутқарув молиялаштириш – банкротлик остонасида турган корхона-
ларни молиялаштириш, соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш;


-
ўриндош молиялаштириш – ташқи молиялаштириш манбаларини бир 
қисмини корхонанинг ички(акциядорлик) капитали билан алмаштирмоқ; -
корхонани қимматли коғозлар бозорига чиқиш билан боғлик операцияларни 
молиялаштири ва бошқалар. 
Венчурли инвесторлар ўз сармоялари киритганларидан кейин 5-7 йил 
ўтгач, лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, улар бу бизнесдан «чиқиш» 
йўлини излайдилар. Инвесторлар эгалик қилган корхона улуши( акциялар) 
сотиш бир нечта йўли бор, улардан:
-
IPO (initial public offering) – акцияларни фонд биржасида очиқ оммавий 
сотувга қўймок;
-
Тўғридан-тўғри корхонани бир қисмини истаган олувчига – корхонани 
ўз раҳбариятига, бошқа стратегик инвесторларга, йирик компанияларга
инвестицион банкларга ва х.к. сотмоқ (албатта инвестор режалаштирган 
фойда миқдорини келтирадиган нархда). 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish