19.1.Инновацион фаолиятнинг ҳуқуқий таъминоти.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Фанлар академияси янгиланиш
йўлини босиб ўтди, қатор ютуқларга эришди ва халқаро эътирофга сазовор
бўлди. Фанлар академияси муассасаларининг жаҳондаги йирик
илмий
марказлар билан тўғридан-тўғри илмий алоқалари тенглик ва ўзаро
манфаатдорлик асосида сезиларли равишда кенгайиб бормоқда. Хитой,
Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Франция ва Германиядаги илмий марказлар
ва институтлар билан ҳамкорлик самарали ривожланмақда.
Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинаѐтган
кўплаб меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилиниши туфайли илм-фан
ва инновация фаолияти соҳасидаги асосий йўналишлар ривожланиш йўлига
тушиб олди. Илмий-техник салоҳият мустаҳкамлангани, илмий тадқиқотлар
ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг йирик муаммоларини ҳал
этишга
йўналтирилгани, мамлакатимизда инновация фаолиятини фаоллаштириш,
белгиланган вазифаларни ҳал этиш учун катта миқдорда валюта маблағлари
ажратилаѐтгани шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиѐев 2016 йил 30 декабрь куни
мамлакатнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашувда ҳукумат
аъзолари, вазирлик ва идоралар,
давлат ва жамоат ташкилотлари, тижорат
банклари раҳбарлари, Фанлар академияси аъзолари, етакчи олий ўқув
юртлари ректорлари иштирок этди.Учрашувда Ўзбекистон Президенти
Шавкат Мирзиѐев ―Мамлакатимизда юқори салоҳиятга эга, жаҳон миқѐсида
эътироф этилган олимлар кўп. Улар ўз
мактабларини яратиши, шогирдлар
тарбиялаши лозим. Ёш авлодни салоҳиятли кадрлар этиб тарбиялашдаги
биринчи босқич – мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш, илмий
кадрлар ва юксак малакали мутахассислар тайѐрлаш жараѐнининг
узлуксизлигини таъминлаш зарур. Бу йўлда ҳеч нарсани аямаймиз‖, деб
таъкидлади.
Жаҳоннинг етакчи институтлари, университетлари, илмий марказлари
ва Фанлар академиялари билан илмий ҳамкорликни янада ривожлантиришни
замоннинг ўзи талаб қилмоқда, деди Президентимиз. Хорижнинг етакчи ўқув
ва илмий муассасаларида таълим ва илмий
даража олган юртдошларимиз
учун мамлакатимизда қулай шарт-шароитлар яратиб бериш, уларни
рағбатлантириш чораларини кўриш керак.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-
5185-сон «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концеп-
циясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонлари мамлакатимизда интеллектуал
ва технологик салоҳиятни оширишнинг узоқ
муддатли сценарийларида
асосий йўналиш – инновацияларни ривожлантириш, корхоналарда иннова-
цион фаолият билан фаол шуғулланишни рағбатлан-тириш кўрсатиб ўтилган.
Бу иқтисодиѐтнинг устувор соҳа ва тармоқларини инновацион ривожлан-
тиришнинг янги моделларини шакллантириш имконини берадиган стратегик
миллий инновация тизимини яратиш билан боғлиқ.
Миллий
инновация тизими илм-фан, саноат ва жамият ўртасида
иқтисодиѐтни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади, инновацион
тараққиѐт эҳтиѐжлари эса илмий фаолият равнақини белгилаб беради ва
рағбатлантиради.
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиѐев томонидан 2018 йилга юртимизда
―Фаол
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-
қувватлаш йили‖ деб номланди. Мамлакатимиз раҳбари бўлажак йилга аниқ
ва гўзал таъриф берди:
Do'stlaringiz bilan baham: