Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


Зарарнинг миқдори > Хусусий капитал



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

Зарарнинг миқдори > Хусусий капитал 
Корхона тўловга қобиллигини йўқотади ва сўзсиз банкрот деб эълон 
қилинади. Таваккалчилик эгри чизиғи деганда эҳтимол қилинаѐтган зарар 
билан кутиладиган фойда ўртасидаги боғланишни ифодаловчи эгри чизиқ 
тушунилади (18.5.2- расм). 
18.5.2.Эҳтимол қилинаѐтган фойда тақсимотини тавсифловчи эгри 
чизиқ. 
Бу ерда фойда тасодифий миқдор ва у нормал тақсимот қонунига биноан 
тақсимотга эга деб фараз қилиняпти. Бундай ѐндошув қуйидагиларга йўл 
қуйилишини тақозо этади: 
Бу деган сўз, фойда олиш эҳтимоли Ф
э
максимал, умумий фойда (Ф) эса 
математик кутиш эҳтимоли сифатида қабул қилинади деган сўздир. 


Ҳисобланган фойдадан ўз ѐки кўп фойда олиш эҳтимоли риск даражаси 
(эҳтимоли)га боғлиқ. Тафовут ортиб борган сари фойда олиш эҳтимоли бир 
хил тарзда камайиб бораверади. Фойданинг (Ф) ҳисобланган фойдадан (Фх) 
кам бўлиши корхонанинг зарар кўрганини (Ф) ифодалайди: 
Шу фараз ва тахминларга асосланиб фойдадан ютқазиш эҳтимолини 
тавсифловчи эгри чизиқни чизиш мумкин (18.5.3-расм). 
18.5.3-расм. Таваккалчиликнинг эгри чизиғи. 
Бу ерда, Э
х
— ҳисобланган эхтимоллик даражаси Эйк — йўл қўйилиши 
мумкин бўлган эхтимоллик (риск) даражаси;
Э
ж
— жиддий (кескин) риск даражаси;
Э
ф
— фожиали даражада эхтимол қилиш.
Таваккалчилик даражалари, яъни:
Ф
х
, Ф
йк
ва Ф
ф
ларнинг нисбатига қараб бизнесни ривожлантириш ѐки 
ривожлантирмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш мумкин. Амалиѐт 
қуйидаги коэффициентларни қўллашни маъқул деб ҳисоблайди: 
Бу деган сўз, 100 тадан 10 мартасида фойдадан махрум бўлса, ѐки 100 
тадан 1 мартасида нақд пул (выручкаси)дан ва 1000 тадан 1 мартасида 
хусусий капиталидан ажралса, у ҳолда тадбиркорлик келишувини тўзмаслик 


керак. Шундай қилиб, рискнинг учта кўрсаткичи ва йўл қуйилиши мумкин 
бўлган рискнинг учта мезони асосида муайян тадбиркорликнинг мақсадга 
мувофиқ, ѐки номувофиқлиги тўғрисида умумий шартларини кўрсатиш 
мумкин. Йўл қўйилиши мумкин бўлган риск даражаси (Э
йк
) йўл қўйилиши 
мумкин бўлган хавфдан (Ф
х
) катта бўлмаслиги керак, яъни: 
Э
йк
< Ф
х
- Жиддий таваккалчилик даражаси (Э
ж
) йўл қўйилиши мумкин 
бўлган хавфдан (Ф
х
) кичик бўлиши керак, яъни:
Э
ж
< Ф
х
- Фожиали таваккалчилик даражаси (Э
ф
) фожиали хавфдан (Ф
ф

катта бўлмаслиги керак, яъни:
Э
ф
< Ф
ф
Таваккалчиликни баҳолашда коэффицентлардан фойдаланиш 
мумкин. Соф фойдага, жорий ликвидли маблағларга ва хусусий капиталга 
нисбатан таваккалчилик коэффицентларини ҳисоблаш мумкин: 
Бу ерда, К
сф
, К
жлм
, К
хк
– соф фойдага, жорий ликвидли маблағларга ва 
хусусий капиталга нисбатан таваккалчилик коэффицентларидир;
ЗМ – кўрилган зарарнинг миқдори, сўм;
СФ – субъектнинг соф фойдаси, сўм;
ЖЛМ – корхонанинг жорий ликвидли маблағлари, сўм;
ХК – корхонанинг хусусий капитали, сўм.
Таваккалчилик коэффицентларини ҳисоблашда қуйидаги ҳолатларга 
эътиборни қаратиш керак. Агар соф фойдага нисбатан ҳисобланган 
таваккалчилик коэффиценти бирдан ортиб кетса, кўрилган зарар йўл 
қўйилиши мумкин бўлган даражадан ортиб, жиддий зарар туғдирадиган 
таваккалчиликка айланганини билдиради ва зарарни миқдорини корхонанинг 
жорий ликвидли маблағларига нисбатан солиштириш зарурияти туғилади.
Жорий ликвидли маблағларга нисбатан ҳисобланган таваккалчилик 
коэффиценти бирдан ортиб кетганда эса, таваккалчилик даражаси корхона 
учун ўта хавфли эканлигидан дарак беради ва зарар миқдорини хусусий 
капитал билан солиштириш зарурияти туғилади. Ҳар учала формулада ҳам 


риск коэффицентлари бирдан кичик ѐки тенг (Кт

1) бўлсагина ҳисобланаѐт-
ган таваккалчилик мезонига мос келади.
Корхона қанча катта капиталга эгалик қилса, ишлаб чиқариш самара-
дорлиги, рентабеллик даражаси ва жорий активлар ликвидлиги юқори бўлса, 
унинг таваккалчиликка таъсири шунча кам бўлади ва тадбиркор таваккал-
чилик вазиятларида қўрқмасдан масалаларни ҳал қилиши мумкин.
Таваккалчиликни баҳолаш ҳар бир тадбиркорнинг ақл-идрокига боғлиқ. 
Консерватив тоифадаги тадбиркорлар, одатда, янгиликларга кўп интилмас-
дан, мумкин бўлган ҳар қандай рискдан қочишга ҳаракат қиладилар. Бошқа 
тоифадаги тадбиркорлар эса, агар таваккалчилик меъѐр даражасида бўлиб, 
уни баҳолаш ва олдини олиш ѐки оқибатларини пасайтириш мумкин бўлса, 
таваккал қилиш йўлини танлайдилар. Кўпчилик мутахассислар фикрига кўра, 
таваккалга бормасдан бизнесда муваффақиятга эришиб бўлмайди. Шундай 
қилиб, таваккалчиликнинг эгри чизиғини чизиш, ундаги хавф зоналарини 
аниқлаш ва шу асосда тегишли қарорларни қабул қилиш таваккалчиликка 
баҳо беришнинг қудратли қуролларидан бири ҳисобланади.
Таваккалчиликнинг эгри чизиғини чизиш, ундаги хавф зоналарини 
аниқлаш, риск самарадорлигига баҳо беришда юқорида келтирилган 
таваккалчиликни баҳолашнинг 4 та усулидан фойдаланиш мумкин . Бугунги 
кунда таваккалчиликни бошқариш бўйича етарли даражада яхши таркиб 
топган фаолият мавжуддир. Бу фаолият қуйидаги асосий йўналишларни ўз 
ичига олади .
1. Идентификация (Identyfication);
2. Таваккалчиликни баҳолаш;
3. Таваккалчилик бошқарувида мақсад ва инструмент танлаш;
4. Таваккалчиликни олдини олиш ва назорат қилиш;
5. Таваккалчиликни молиялаштириш;
6 Натижалар баҳоси. 
Биринчи ва иккинчи йўналишлар таваккалчилик таҳлили дейилади. 
Таваккалчилик идентификацияси – сифат таҳлили бўлса, риск баҳоси –


миқдорий таҳлилдир. Таваккалчилик таҳлиллари ичида энг кўп учрайдиган 
рискни назарий бошқаруви бўлиб статистик усуллар ҳисобланади. Усуллар: 
статистик текширув Монте–Карло эспорт усулларини баҳолаш аналитик усул 
алоқадор таваккалчиликларни катталиги таҳлили муҳим босқичлардан бири 
бўлиб таваккалчиликни бошқаришда чоралар ва усуллар босқичи ҳисобла-
нади.
Таваккалчиликни бошқаришда усул ва чоралардан фойдаланилади. 
Қабул қилинган усул доирасида бир неча чоралардан фойдаланиш мумкин. 
Назария ва амалиѐт таваккалчилик бошқарувини тўрт асосий гуруҳга 
ажратиб беради:
1.Сиқиб чиқариш таваккалчилиги;
2.Таваккалчиликни олдини олиш ва назорат;
3.Таваккалчилик суғуртаси;
4.Таваккалчиликни сингдириш.
Тўртинчи йўналиш –таваккалчиликни олдини олиш ва назорат олдиндан 
белгиланган режа ва дастур асосида ташкилий техник тадбирларни кўзда 
тутади. Булар жумласида қуйидаги тадбирлар киради: Риск мониторинги, 
риск башорати, тахдид солаѐтган хавфдан бошқармани хабардор этишнинг 
олдини олиш ва назорат доирасида махсус ташкилий техник тадбирлар 
ўтказиш.
Бешинчи ва тўртинчи йўналишлар умумий «танланган усулни амалга 
ошириш» деб ҳам юритилади. Натижаларни баҳолаш-мавжуд лойиҳа 
доирасидаги фаолиятнинг менеджментини хулосавий қисмидир; 
Лойиҳавий фаолиятнинг қуйидаги хусусиятларига эътибор берайлик: 
А) иштирокчиларнинг кўплиги:
Б) сезиларли вақт чўзилиши:
С) лойиҳавий фаолиятнинг каби характер
Д) ҳалкаро характер.
Вақтинчалик чўзилиш омили. Рисклар таҳлили инвестицлоя фазасидан 
ўрин олган. Айни вақтда бу таҳлилнинг объекти бўлиб инвестицион ва 


ишлаб чиқариш фазаларидаги таваккалчиликлар ҳамда лойиҳаларнинг 
ѐпилиш фазасидаги таваккалчиликлар ҳисобланади.
Таҳлил ўтказиш вақтида бу фазалар ўртасидаги масофа шуни 
билдиради:
-
баъзи таваккалчиликлар идентификация босқичида ҳисобга олинмаган 
бўлиши мумкин; 
-
лойиҳани амалга ошириш шартларни ўзгариши натижада баъзи 
таваккалчиликлар номувафик бўлиши мумкин;
-
лойиҳага ўтказилган ўзгаришлар натижада баъзи таваккалчиликлар 
тўғри келмаслиги мумкин;
-
шу таваккалчилик бўйича янги олинган ахборот, бу таваккалчиликни 
қайта кўриб чиқиш лозим.
Лойиҳанинг комбинациялаштирилган характери. Бу омилни лойиҳавий 
таваккалчилик бошқарувида ҳисобга олиниши инвестицион олди фазасида 
таваккалчилик таҳлили воситасида кўриб чиқиш лозим. Лойиҳа доирасидаги 
турли хил фаолиятларга алоқадор ҳолда: илмий изланиш, ишлаб чиқариш, 
молиявий ва бошқалар.
Иштирокчилар кўплилик омили. Лойиҳа иштирокчиларининг кўп 
эканлиги- асосий (лойиҳавий компания, лойиҳа ҳомийлари ва кредиторлар),-
иккиламчи (истеъмолчилар, етказиб берувчилар ва б.) жиддий обектларга 
олиб келиши мумкин. Биринчидан, ҳар бир иштрокчи бошқалардан фарқли 
ўлароқ ўзига хос таваккалчиликга эга.
Иккинчидан, ҳар бир иштрокчига тўғри келадиган юқори таваккалчилик 
даражаси иштрокчилар ўртасидаги занжирга боғлиқ. Учинчидан, хар бир 
иштирокчи учун лойиҳанинг бошқа иштирокчилари ўзига хос таваккалчилик 
олишдир. Бу олишлардан хулоса чиқарган ҳолда, шунга мувофик тавсифлар 
бериш мумкин: 
-
барча лойиҳа иштрокчилари таваккалчилик шароитида бир таҳлил 
услубидан фойдаланишалари лозим, субьектив олиш таваккалчиликни 
минималлаштириш ва умумий мақсадга эришиш учун;


-
иштирокчилар ўртасидаги таваккалчилик тақсимоти ҳеч бўлмаса 
умумий кўринишда инвестицион олди фазасига амалга ошириши мумкин. 
Агар таваккалчилик тақсимоти бўйича савдолашиш кейинроққа қолдирилса, 
лойиҳа сақланиб қолишда тўхтаб қолиши ва сарфланган харажатлар беҳуда 
кетиши мумкин. Таваккалчилик тақсимоти нарх келишиши каби операция-
лардан ҳам муҳимроқ;
-
таваккалчиликни тақсимлашда уни иштирокчилар зиммасига алоҳида-
алоҳида ѐки умуман бўлиб ташлашни ўзи бўлмайди, чунки бир иштрокчи-
нинг ўз вазифасини бажармаслиги бошқаларни хам ўзига тортиб кетади ва 
ҳамма жабр кўради. Шунинг учун иштирокчилар манфаатлари мос келадиган 
муҳит яратиш лозимки, улар ўзларини «бир қайиқда» деб билиши керак;
-
ҳар бир иштирокчи қай даражада бўлмасин таваккалчиликнинг хусусий 
фактори бўлиб ҳисобланади, ташаббускор хамкор танлашда хамкорларнинг 
бу иш борасидаги тажрибаси, мутахассислиги омилларга эътибор бериш 
ҳамда хамкорликнинг иқтисодий ахволи албатта биринчи навбатда кўриб 
чиқиш лозим. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish