18.5.Таваккалчиликни баҳолаш ва уни оптималлаштириш.
Турли омилларни иқтисодиѐтга таъсир этиши табиати ва қонуниятлари
иқтисодиѐт субъектлари томонидан кўпинча доимо узлуксиз, ўз вақтида,
аниқ ва тўла идрок қилиниши қийин бўлганлиги сабабли ва шу муносабат
билан табиатан эҳтимолий бўлган таваккалчиликларни хизматлар бозорида
вақти-вақти билан вужудга келиши туфайли унда содир бўлувчи рискли
ҳодисалар, жараѐнлар ва ҳатти-ҳаракатлар ҳозиргача бу бозорнинг асосий
муаммолардан бўлиб келмоқда. Бундан келиб чиқиб таъкидлаш лозимки,
таваккалчилик хавфи хизматлар бозорида ва унда фаолият юритадиган барча
қатнашчилар ҳаракатларида ҳар доим иштирок этади ва шу сабабли уларни
таҳлил қилиб баҳолаш ва бошқариш масалаларини ҳеч қачон молия
назарияси ва амалиѐти кун тартибидан чиқариб бўлмайди.
Таваккалчиликни баҳолаш –унинг даражасини миқдорий ѐки сифат
ўлчамлари билан аниқлашдир. Ҳозирга келиб таваккалчиликни баҳолашда
турли усуллардан фойдаланилмоқда, масалан: органолептик (дастлабки
тарзда таъсир сифатини баҳолашда), статистик-эмпирик (баҳолашда кўп вақт
ва маблағни талаб қилади), умумлаштирилган эҳтимолий-математик усуллар
(уларни қўллаш арзон ва қулай). Таваккалчиликни тўлиқ ва ўз вақтида
адекват аниқлаш асосида уларга таъсир кўрсатиш мумкин, демак уларни
бошқаришнинг реал имконияти пайдо бўлади. Ушбу маънодаги ҳолда
таваккалчилик-фаолиятнинг ситуацион характеристикаси бўлиб, ўзида
муваффақиятсизликни келтириб чиқарувчи натижанинг ноаниқлигини ва
мумкин бўлган ноҳуш натижаларни акс этади. Бундай ноҳуш ҳодисалар ва
ноаниқ натижаларни эҳтимолий равишда вужудга келишида қуйидагилар
сабаб бўлиши мумкин: мамлакатдаги қонунчилик ва жорий иқтисодий
ҳолатни барқарор эмаслиги, сиѐсий ҳолатни ноаниқлиги, бозор конъюнк-
турасини, нархларни, валюта курсларини ўзгариши ва ҳ.к.
Бозорда шундай қонуният мавжудки, унга мувофиқ таваккалчилик
даражаси қанчалик паст бўлса, юқори молиявий натижа олиш эҳтимоли
мутаносиб равишда шунча кам бўлади ва бунинг акси бўлиши мумкин.
Демак, бозор қатнашчиси олдида таваккалчилик даражаси ва молиявий
натижа миқдори орасидаги нисбатни оптималлаштириш масаласи туради.
Таваккалчилик баҳолашда уч асосий элементни (унсурни) инобатга олиш
лозим:
-
таваккалчилик манбаи (РМ);
-
таркибидан таваккалчилик тарқаладиган операциялар тўплами;
-
таваккалчилик рецептори (РР). РМни РРга таъсири бевосита (тўғридан
тўғри) ва билвосита (тўғри бўлмаган) бўлиши мумкин.
Қатнашчилар жуфтлиги доирасида ички таваккалчилик (ИР), ҳар қандай
жуфликлар орасида эса жуфтлик таваккалчиликлари (ЖР) вужудга келиши
мумкин. Таъкидлаш жоизки, ИР ва ЖР беҳоста (ташқи омиллар сабабли
олдиндан билмаган ҳолда) ва идрокли (субъектив сабабли омиллар асосида)
равишда вужудга келиши мумкин. Бунда идроклилари ривожланган бозор
шароитида яққол прогнозланиши мумкин ва профессионаллар учун унчалик
ҳавф туғдирмайди, яъни уларни бошқариш мумкин. Аммо бевосита ташқи
омилларга боғлиқлиги ва табиатан эҳтимолийлик характерига эга бўлганлиги
сабабли қийин бошқарилади. Шунинг учун бевосита вужудга келувчи тавак-
калчиликлар (БР) амалиѐтда муаммоли бўлади.
Демак, БРларни бошқариш мақсадида ўрганиш масалалари профес-
сионаллар ва оддий инвесторлар учун муҳим аҳамиятга эга. Бунда БР ва
ташқи омиллар ўртасидаги алоқани муҳимлигини сезиш мумкин. Моделдан
кўриниб турибдики, ташқи омилларнинг вужудга келиши БРни рағбатлан-
тиради, мос равишда БРни вужудга келиши эса РМга таъсир кўрсатади. Ўз
навбатида, РМдан чиққан рискли операциялар тўплами таркибида мужас-
самлашган равишда РРга таъсир кўрсатади ва натижада РР ҳаракатиларда
ноҳуш ҳодисалар туғдириб салбий натижаларни келтириш чиқаради. Бу
натижалар ўз навбатида ташқи ва ички омилларга таъсир кўрсатади. Шундай
қилиб, ―Ташқи омиллар‖ – ―РМ‖ – ―РР‖ – ―Ташқи омиллар‖ кўринишидаги
занжирдан иборат А контури пайдо бўлади. Бу контур доирасида (ичида)
ҳосил бўлувчи ҳар бир занжир циклида (даврида) вужудга келган рисклар
кейинги занжир циклига ўтиб, эҳтимолий тарзда икки баробар ошган (устма-
уст тушиш асосида ортиб борувчи) рисклар миқдорини (суммасини)
келтириб чиқаради. Одатда ошиб борувчи таваккалчиликлар даражасини
пасайтириш учун РР (яъни қатнашчилар) таваккалчиликларни суғурталай-
дилар (контур В). Бундан кўриниб турибдики, контур В контур А доира-
сидага таваккалчиликларни компенсациялашга ҳизмат қилади, натижада эса
барча таваккалчиликлар тўлиқлигича суғурталовчига ўтади. Бу усул дунѐда
энг кенг тарқалган бўлиб, таваккалчиликни бошқаришнинг содда усули
ҳисобланади.
Таваккалчиликни критериал баҳолашда келажак ҳодисалар тўғрисидаги
информация катта аҳамиятга эга. Бундай информация ҳар доим ўзида маълум
бир ноаниқликни мужассамлаштирадики, у асосан бозор ҳодисалари ва
иқтисодиѐт субъектларининг ҳатти-ҳаракатларини олдиндан яққол, аниқ,
тўғри ва тўлиқ ифодалаб бўлмайди.
Информацияни аниқлиги ва тўғрилиги унинг тўлиқлиги даражаси билан
белгиланади. Информация тўлиқлигининг уч даражасини кўрсатиш мумкин:
тўла аниқ (детерминирлашган), стохастик (бўлиши мумкин стохастик аниқ ва
стохастик ноаниқ), тўлиқ бўлмаган даражада.
Бозор қатнашчиси учун молиявий инструмент бўйича кўпинча ноаниқ
бўладиган қуйидаги информация аҳамиятга эга:
-
молиявий
инструментни
иқтисодий-хуқуқий
таъминланганлиги
асосида базисига эквивалентлилиги даражаси;
-
ликвидлилиги;
-
ҳаражатлар;
-
таваккалчилик ва натижавийлилик даражаси.
Умуман олганда, информациянинг ноаниқлиги мос равишда таваккал-
чиликни келтириб чиқаради. Таваккалчиликни вақт омили бўйича
ретроспектив (ўтмишдаги тарихий), жорий вақтдаги ва келажакда содир
бўладиган таваккалчиликларга ажратиш мумкин.
Ретроспектив таваккалчиликни баҳолаш жорий вақтдаги ва келажакдаги
рискларни аниқроқ прогно қилишга ѐрдам беради. Таваккалчиликнинг
тахминий эҳтимолини аниқлаш турли йўллар билан амалга оширилиши
мумкин.
Илмий адабиѐтларда тадбиркорлик таваккалчиликни баҳолашнинг 4
усули келтирилади:
-
статистик усул;
-
эксперт усули;
-
аналитик усул;
-
комбинациялаштирилган усул.
Статистик усулда субъектнинг ва тармоқдаги бошқа турдош
субъектларнинг бир неча йиллик фаолияти давомида юз берган таваккал-
чилик ҳодисалари ҳамда уларнинг таъсирида кўрилган зарарларнинг
даражаси ўрганиб чиқилади . Бошқача килиб айтганда бу усул ѐрдамида
ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган хўжаликларда кўриладиган зарар,
унинг даражалари ва такрорланиб туриш ҳоллари ўрганилади.
Эксперт усулида иш тажрибаси юқори ва мазкур соҳада эксперт
ҳисобланган юқори малакали мутахассисларнинг фикрлари, аниқ ҳисоб
китоблари ва тавсиялари эътиборга олинади. Яъни бу усул ѐрдамида
тажрибали тадбиркорлар фикри йиғилади, у қайта ишланади, менежер ва
мутахассисларнинг тижорат операцияларда хавфнинг кутилиш даражалари-
даги фикрлари таҳлил қилинади.
Аналитик усулда иқтисодий-математик усуллар, вазиятли иш ўйинлари
ва эҳтимоллар назариясидаги моделлар ѐрдамида таваккалчиликнинг
даражасига баҳо берилади. Яъни эҳтимоллар назарияси, ўйинлар (теории
игр) назариясидаги математик моделларни қўллашга асосланади.
Комбинациялаштирилган усул юқорида келтирилган барча усулларни
ѐки улардан бир нечтасини қўллаш орқали амалга оширилади.
Тадбиркорлик таваккалчилигини ҳал қилиш жараѐнида тадбиркор
олдида мавжуд усуллардан бирини, яъни талабга жавоб берадиганини
танлаш масаласи кўндаланг туради. Бунинг учун тадбиркор барча ҳолатларни
таҳлил қилиб чиқиши керак.
Тадбиркорлик таваккалчилигини баҳолаш ва ҳисобларнинг аниқлиги
мутахассисларнинг малакасига ва улар ҳал қилаѐтган ҳолатга боғлиқ. Ўз
фаолияти учун маъқул бўлган таваккалчилик даражаси, қоида бўйича,
активлар ва хусусий капиталнинг қиймати, пул оқимларининг миқдори,
тўловга қобиллик даражаси, соф фойда ва рентабеллик каби кўрсаткичлар
билан аниқланади. Таваккалчиликнинг мақсадга мувофиклигига баҳо бериш
учун энг аввало эхтимол қилинаѐтган, хавф даражасига қараб таваккалчилик-
нинг тайин зоналарини ажратиб олиш зарур. Шу зоналарнинг умумий
кўриниши 18.5.1-расмда берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |