18.4. Таваккалчиликни бошқаришнинг услубий асослари.
«Таваккалчиликни бошқариш» - бу бошқарувнинг бир тури бўлиб, у ѐки
бу рискнинг юзага келиш эҳтимоли, унинг баҳоси, огоҳлантирувчи
чоратадбирларни ишлаб чиқиш, зарарларни камайтириш ѐки улардан
қутулиш йўлларини аниқлашни билдиради
1
. Таваккалчиликни бошқариш
тизимининг муҳим томони рискни тўғри баҳолай олишдир. Бу кўрилиши
мумкин бўлган зарарлар ҳажмини объектив тасаввур қилиш, зарарларнинг
олдини олиш чораларини самарали белгилаш учун муҳимдир.
Таваккалчиликни бошқариш жараѐни 18.4.1-расмда ифодаланган
бошқарув цикли босқичлари вазифаларини амалга оширишни тақозо этади.
Таваккалчиликни бошқариш жараѐни қуйидаги бошқарув цикли босқичлари
вазифаларини амалга оширишни тақозо этади. I. Таваккалчиликни
идентификация қилиш: рисклар рўйхатини, таснифини ва рискни юзага
келтирувчи ҳодисаларнинг мезонини шакллантириш ва белгилаб олиш;
II.Таваккалчиликни баҳолаш: рискларнинг эҳтимоллик даражасини
миқдор ва сифат жиҳатидан баҳолаш; рискли ҳодисаларнинг юзага келиш
сабабларини аниқлаш;
III.Таваккалчиликни бошқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш:
рискли ҳодисаларни камайтириш бўйича муқобилликларни яратиш.
1
Балабанов И.Т. «Риск и менеджмент» М.:«Финансы и статистика», 1996 г, 127-стр.
18.4.1-расм.Таваккалчиликни бошқаришнинг даврий босқичлари.
Рискларни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган тадбирларни амалга
ошириш: рискли ҳодисалар оқибатини камайтириш, натижаларни баҳолаш,
ҳамда ҳужжатларни расмийлаштиришдан иборат. Корхоналар ҳар доим
таваккалчилик билан тўқнаш келадилар. Шунинг учун рискли ҳодисаларнинг
юзага келиш сабаблари ҳам жуда кўпдир. Одатда рискли ҳодисаларда кескин
вазиятларни юзага келтирувчи ҳолатлар тушунилади. Бундай кескин
вазиятли ҳолатлар манбаи - хўжалик фаолияти тадбиркорнинг, шахсий
фаолияти, якуний натижаларга таъсир қилувчи ташқи муҳит ҳақидаги
ахборотларнинг етишмаслиги ва ҳоказолар бўлиши мумкин.
Таваккалчиликни таснифлаш асосида корхоналар рискларни бошқариш
жараѐнини янада самарали йўлга қўйиши мумкин бўлади. Чунки таснифлан-
гандан сўнг қайси рисклар юқори хавф-хатарни юзага келтиради ва қайси-
лари иккинчи даражали аҳамият касб этиши аниқланади ва шу асосда риск-
ларни камайтириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалий ишлаб чиқиш
мумкин бўлади. Ишлаб чиқариш корхоналари таваккалчилигини ички ва
ташқи таваккалчиликка бўлиш мумкин. Ташқи рискларнинг юзага келиш
манбаи бўлиб, ташқи муҳит унсурлари ҳисобланади. Тадбиркор бу каби
таваккалчиликка таъсир эта олмаслиги мумкин, аммо уларни ўз фаолиятида
олдиндан кўра олиши ва ҳисобга ола билиши керак. Шунингдек ташқи
таваккалчиликка корхона фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлмаган тавак-
калчилик киради. Бу каби таваккалчиликларга тадбиркорлик фаолияти ва
иқтисодиѐтни бошқариш мақсадида тегишли қонунларнинг қабул қилиниши
ѐки ўзгартирилиши, мамлакатдаги сиѐсий ўзгаришлар, ижтимоий ва
демографик вазиятларнинг ўзгариши, ташқи иқтисодий фаолиятдаги
ўзгаришлар, бозор мувозанатидаги ўзгаришлар киради. Бунга 1998 йилги
Шарқий-Жанубий Осиѐ мамлакатларида юз берган молия-кредит тизимидаги
халқаро муносабатларнинг бузилиши мисол бўлади. Ички таваккалчилик
манбаи бўлиб, тадбиркорлик корхонасининг ички вазияти ва ҳолатидаги
ҳодиса ва воқеалар ҳисобланади. Бу каби таваккалчиликларга менежмент
фаолиятининг самарали амалга оширилмаганлиги, маркетинг асослари ва
сиѐсатини нотўғри юритиш, фирма ходимларининг суистеъмолликка йўл
қўйиши, фирмада кадрлар сиѐсатидаги хатоликлар, хом ашѐнинг
етишмаслиги, сотиш коньюктурасининг ўзгариши, инфляциянинг ортиб
бориши кабилар киради(18.4.2-расм).
Сўнгги вақтларда маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун валюта таваккал-
чилиги долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Валюта таваккалчилиги - бу валюта курсининг ўзгариши ва инфляция
натижасида юзага келадиган молиявий зарарлар эҳтимоллиги ҳисобланади.
Валюта курсига таъсир этувчи асосий омиллар орасидан тўлов баланси
ҳолатини, инфляция даражасини, қисқа муддатли капиталларнинг тармоқ-
лараро миграциясини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шу билан биргаликда
валюта курсининг ўзгаришига талаб ва таклиф муносабатлари, ташқи ва ички
сиѐсий омиллар ҳам таъсир этади. 1998 йилдаги Россиядаги валюта кризиси,
АҚШдаги 2001 йил 11 сентябр воқеалари бунга яққол мисол бўла олади
2
.
2
Крейнина. М. Н. Финансовая устойчивость предприятия: оцека и принятие решении. Стр 2-3. http //www.dis.ru.
Do'stlaringiz bilan baham: |