Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш


бошқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

бошқариш самарадорлигини ошириш йўналишлари. 
 
18.1.Таваккалчилик тушунчаси ва унинг моҳияти. 
Бозордаги таваккалчилик манбаси ҳар турдаги омиллар ҳисобланиб, 
уларнинг эҳтимолий тарзда маълум ва номаълум даражадаги таъсири бозорда 
мос равишда жараѐн ва ҳодисаларнинг ҳаракатларини келтириб чиқаради. 
Бошқача қилиб айтилса, таваккалчилик ҳар доим омиллар таркибида мавжуд 
бўлиб, табиатан эҳтимолий характерга эга қонуниятлар асосида тарқалади, 
уларнинг таъсири остида бозор муҳитида ривожланиши шаклланувчи 
воқеликларга бевосита ѐки билвосита кўчиб ўтади. Бундай ҳолат ўз-ўзидан 
бозордаги рисклар муаммосини долзарблигини тасдиқлайди. 
Иқтисодий адабиѐтларда таваккалчиликнинг хислат, хусусият ва 
элементлари, объектив ва субъектив жиҳатлари ўзаро муносабатлари турлича 
тавсифланган. Таваккалчиликнинг моҳияти тўғрисидаги хилма-хил фикрлар, 
кўп холларда бу ходисанинг серқирралиги амалда мавжуд хўжалик фаолияти 


қонуниятларида уни тўлиқ тан олинмаслиги, реал иқтисодий амалиѐтда ва 
бошқарув фаолиятида етарлича қўлланилмаслиги билан шархланади. Ундан 
ташқари таваккалчилик бу-бир бирига мос келмайдиган, баъзида қарама-
қарши реал ҳолатлар йиғиндисидан иборат мураккаб жараѐндир.
Таваккалчилик тушинчаси рус тилидаги адабиѐтларда «риск» сўзига 
эквивалент сифатида олинган. «Риск» тоифасидаги тушунчага нисбатан 
мавжуд баъзи бир ѐндашувларни қараб чиқамиз. «Риск» термини грекча 
«ridsikon», «ridsa» сўзларида тик қоя, қоятош мазмунини англатса, италянча 
«risiko» сўзида-хавфли, хавф-хатар, «risicare» cўзида қояларга чап бермоқ-
мазмунини англатади. Францўзча «risdoe»-тахлика, хавф-хатар, қўрқинч, (тик 
қоядан айланиб ўтишда гуѐки таваккал қилиш) мазмунини англатади. 
Вебстер луғатида «риск»-зарар ѐки зиѐн кўриш имконияти, хавф-хатари 
дейилса, Ожегова луғатида «риск» сўзига «хавф-хатар холати имконияти» 
ѐки муваффақиятли ҳаракат» деб тариф берилади. Шуниси диққатга 
сазоворки, махсус луғатларда (фалсафа, ҳарбий, иқтисодий ва х.з) «риск» 
тушунчаси умуман учрамайди.
Таҳлиллар адабиѐтларда «риск» тўғрисидаги тушунчага омадсизлик ѐки 
хавф-хатарга имконият деган тариф кенг тарқалганини кўрсатади. 
«Молиявий менежмент» дарсликларида: -«Риск»-таваккалчилик-бу башорат 
қилинаѐтган вариантларга нисбатан даромад ололмаслик ѐки зарарларни 
пайдо бўлиш эҳтимоли сифатида талқин этилади.
Юқорида келтирилган барча тарифлардан: «таваккалчиликни хавф-
хатар, зарар кўриш ҳолати»-деган хусусий хислатини ажратиб кўрсатиш 
мумкин бўлади. Лекин келтирилган тарифлар таваккалчиликнинг барча 
мазмуни, моҳиятини тўлиқ ифодалай олмайди. «Таваккалчилик»нинг 
тарифини тўлиқ белгилаш учун, олдин «таваккалчилик вазияти» 
тушунчасига тариф беришимиз керак, чунки у бевосита «таваккалчилик»-
термини мазмуни билан ўзвий боғлик. Рус луғатида қабул қилинган «Риск» 
сўзини «таваккалчилик» деб таржима қилиш мумкин. Бу терминга яна 
эквивалент ўзбек тилида «қалтислик» ва «риск»ни ўзини ишлатиш ҳам 


мумкин. Чунки «Таваккалчилик» сўзи «Риск»ни тўла мазмунини ўзбек 
тилида ифодалай олмайди. Таваккалчилик - ўзоқ мулоҳаза қилиб ўтирмай, 
нима бўлса бўлар, «ѐ остидан ѐ устидан» зайлида қилинган ҳаракат 
маъносида талқин қилинади. Таваккалчи тушунчаси эса таваккалга, таваккал 
билан иш қилувчи маъносини беради. 
Таваккалчилик тушунчасини англаш айнан шу жараѐнда ўз ифодасини 
топади. Субъектнинг фаолият режаси эса бу жараѐн таваккалчилик 
тушунчасини англашда ўз ифодасини топади. Амалга оширишга ҳаракат 
қилиш учун қарор танлови босқичида бўлганидек, амалга ошириш босқичида 
ҳам мавжуд бўлади. Бу ва бошқа ҳолларда таваккалчилик конкрет 
зиддиятларни ноаниқ вазиятда ривожидаги қарама-қарши интилишлари 
орқали амалий ечимини топиш усули билан субъект томонидан 
ноаниқликларни олиш моделини ифодалайди.
Таваккалчилик-бу омадсизлик ҳолатида вақтинча танловга қадар бўлган 
холдан ҳам ѐмон вазиятда бўлиш имконияти мавжуд бўлганида танлов 
шароитида амалга оширилувчи фаолиятдир. Бу тарифда омадсизлик хавф-
хатар ҳолати билан бир қаторда, альтернативлик (муқобиллик) каби хислат 
ҳам иштрок этади.
«Таваккалчилик»-ҳодисасида унинг моҳиятини ташкил этувчи ва ўзаро 
боғлиқ бўлган қуйидаги асосий элементларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
-танланган муқобилликни (альтернативани)амалга ошириш мақсадида 
кўзлаган мақсаддан чекиниш мумкинлиги;
-кўзлаган натижага эришишнинг эҳтимоллиги.
-кўзлаган мақсадга эришиш учун ишончсизлик (ишончнинг йўқлиги) -
альтернативани ноаниқ шароитдаги танловни амалга ошириш билан боғлиқ 
моддий, маънавий ва бошқа йўқотишларнинг мавжудлиги. 
Таваккалчиликнинг муҳим элементларидан бири бу танланган 
мақсаддан чекиниш эҳтимолини борлигидир. Бундай ҳолдаги фарқланиш 
ижобий ва салбий хислатда бўлиши мумкин. Кўрсатиб ўтилган элементлар, 
уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирчанглиги таваккалчиликнинг 


мазмун моҳиятида намаѐн бўлади. Шу билан бир қаторда таваккалчиликга 
унинг моҳиятини англаш имконини берувчи бир қанча хислатлар хосдир. 
Унга қуйидаги хислатлар киради: 
-қарама-қаршилик (зидлик); 
-альтернативлик (муқобиллик); 
-ноаниқлик (мавхумлилик). 
Қарама-қаршилилик-таваккалчиликнинг муҳим хислатларидан бири 
бўлиб у турли қарашларда намоѐн бўлади. Таваккалчилик-фаолиятининг 
хилма-хиллигини ифодалар экан, бир томондан танлов муқаррарлик 
вазиятида ва ноаниқлик шароитидалиги мураккаб услублар билан умум 
аҳамиятга моил натижаларни олишга йўналтирилган бўлади. Шу билан бир 
қаторда у консерватизм, догматизм, қолоқлик каби жамият тараккиѐтга 
рухий тўсиқларни бартараф этади. Тугамоқ бўлувчи руҳий тўсиқларни 
бартараф этади ва янги истиқболли фаолият турларини жорий этишга 
қаршилик жамият тараққиѐтига тормоз қилувчиларга қарши мувофақиятни 
таъминлашга йўналтирилган янги истиқболли фаолият турларини жорий 
этишга ташаббускор ижтимоий эксприментларни янги ғояларни амалга 
оширишни таъминлайди.Таваккалчиликнинг бу хусусияти муҳим иқтисодий, 
сиѐсий ва маънавий рухий оқибатга сабаб бўлади чунки у жамият ва техника 
тараққиѐтини таъминлайди, жамоатчиликнинг фикирлаш доирасига ижобий 
таъсир этади.
Таваккалчиликнинг қарама-қарши табиати мавжуд таваккал ҳаракатлар-
нинг тўқнашувида намоѐн бўлади. Масалан у ѐки бу ҳаракатни амалга 
ошириш учун мақбул йўлни танлаган киши ўзини таваккал иш қилган деб 
ҳисобласа, бошқа одамлар томонидан у эҳтиѐткорлик, ҳар қандай таваккал-
чиликдан холис ѐки аксинча деб баҳолаш мумкин.
Таваккалчиликнинг муқобиллик хусусияти икки ва ундан ортиқ 
вариантдаги имкониятлар йўналишлар ҳаракатлар орасидан ўзига мос- 
келувчи вариантни танлаш заруратидан келиб чиқади. 



Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish