Инновацион соҳада инновацион инфратузилма марказий роль ўйнайди,
у инновацион фаолиятни ривожлантириш учун маблағларни
самарали
тақсимлаш ва хизматлар кўрсатишга кўмаклашувчи шароитлар яратиш учун
ташкилий, моддий, ахборот, молия ва кредит базасидан иборат бўлади.
Инновацион инфратузилманинг ҳолати миллий иқтисодиѐтнинг
иқтисодий ўсиш модели ва технологик ривожланиш даражаси билан маҳкам
боғланган. Ривожланганроқ мамлакатларга хос бўлган иқтисодий ўсишнинг
инновацион модели ўсишнинг нобуюмли, инновацион ва ахборот
омилларининг ролини ошиши, ҳамда кўп илм истеъмол қиладиган соҳаларни
жуда тез ривожланиши билан таърифланади.
Бундай мамлакатларда
инновацион тузилмани ривожланиши консалтинг, инжиринг,
ахборот ва
телекоммуникацион хизматларни ташкил қилинишига асосланган.
Инновацион инфратузилмада илмий, давлат ва ижтимоий институт-
ларидан ташқари
молиявий, инвестицион ресурсларни жамланиши ва
инновацион фаолият хатарларини диверсификациялашга ѐрдам берувчи
инвестицион институтлар муҳим роль ўйнайди. Бу ерда суғурта
компаниялари, нодавлат нафақа
фондлари, инвестицион банклар,
инвестицион ва венчурли фондлар, молиявий ва
инвестицион компаниялар
энг муҳим инвестицион институтлар бўладилар.
Ташкилотнинг ҳар томнлама ривожланишнинг ҳар хил шаклларига
қобилияти асосий соҳалар, технологиялар, маҳсулот
турлари асосида
шаклланди. Инновацион ташкилотдаги ҳар томонлама ривожланишнинг
етакчилари бўлган ҳар хил соҳаларнинг технологиялари ва юқори технологик
ишлаб чиқаришлар асосларига суянишдан иборатдир. Бундай ѐндашиш
маҳсулотнинг рақобатбардошлигини қўллаб – қувватлаш ва янги рақобат
афзаллигини яратишнинг зарур шарти бўлади.
Даромадликнинг етарлича меъѐрига эга бўлган корхона битта соҳа
имкониятларидан
фойдаланишда,
қоидага
кўра,
ҳар
томонлама
ривожланишни ўтказмайди. Бунда унинг ўсиш салоҳияти пасая бошлайди.
Аммо бозорларни тўлдирилиши, ўсиш истиқболларини торайиши ва янги
технологияларни вужудга келиши сари йирик ташкилотлар соҳаларнинг
ташқарисига чиқадилар ва инновациялар асосидаги ҳар
томонлама ривож-
ланган маҳсулотни таклиф қиладилар. Ва бунда корпорациянинг ўзи кўпгина
бозорлар, кўп илм талаб қиладиган ишлаб чиқаришлар ва инновацион
оқимлар алоқасининг маркази бўладилар.
Янги ишлаб чиқаришлар ва янги соҳаларнинг ― ўзаги рақобатли
тузилмаларни ташкил қилади, илмий – тадқиқот ишламаларига йирик инвес-
тицияларни киритади, бунинг натижасида сотишлар ҳажмини кўпайишидан
иборат бўлади. Ҳар томонлама ривожланиш корхона ― ичидан (япон йўли)
ѐки ―ташқаридан
корхоналарни бирлашиши, ютиб юборилиши, харид
қилиниши натижасида (америкага йўл) бошланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: