Э. Шодмонов, Д. Бабабекова, Б. Турсунов корхона иқтисодиёти ва инновацияларни бошқариш



Download 4,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/247
Sana16.03.2022
Hajmi4,98 Mb.
#495595
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   247
Bog'liq
2 5372994848821350717

18.2.Таваккалчилик таснифи. 
Таваккалчиликни бир неча турларга бўлиш мумкин:
-
Ихтиѐридаги бир нечта муқобилликдан танловчи субъект, башорат 
қилинаѐтган натижаларни олиш учун объектив эҳтимолиятига (статистик 
тадқиқотлар натижаларига асосланувчи ) эга бўлади.
-
Кутилаѐтган натижаларни рўй бериш эхтимоли фақатгина субъектив 
баҳолаш орқали олинади, яъни субъектив эхтимоллик билан иш кўради. -
Альтернативларни амалга ошириш ва танлаш жараѐнида объектив ва 
субъектив эҳтимолликка эга бўлади.
-
Кутилаѐтган натижаларни рўй бериш эҳтимоли фақатгина субъектив 
баҳолаш орқали олинади, яъни субъект, субъектив эхтимоллик билан иш 
кўради. Таваккалчилик вазиятлардан «чиқиш учун», субъект танлов ўтказади 
ва уни амалга оширишга ҳаракат қилади.
Қоидага кўра барча турдаги таваккалчиликлар ўзаро боғлиқ бўлиб улар 
тадбиркор фаолиятига бевосита таъсир этади. Бу ҳолат таваккалчиликни 
оптималлаштириш буйича бир тўхтамга келишни чигаллаштиради ва унинг 
вужудга келиши омиллари сабаблари, аниқ таваккалчилик таркибини чуқур 
таҳлил қилишни талаб этади.
Таваккалчиликни туркумларга ажратиш асослари бўлиб хизмат қилувчи 
муҳим элементларни қуйидагилар ташкил этади:
-
вужудга келиш вақти; 
-
вужудга келиш учун асосий омиллар; 
-
ҳисобга олиш характери; 
-
келтириб чиқарадиган оқибатлари характери; 
-
вужудга келиш соҳаси ва бошқалар. 
Вужудга келиш вақтига караб таваккалчилик ретроспектив, ҳозирги ва 
перспектив турларга ажратилади.
Ретроспектив таваккалчиликнинг хусусияти, уни пасайтириш усуллари-
нинг таҳлил қилиш ҳозирги ва перспектив таваккалчиликни аниқ башорат 
қилиш имконини беради. 


Вужудга келиш омилларига қараб таваккалчилик сиѐсий ва иқтисодий 
(тижорат) турларига ажратилади.
Сиѐсий таваккалчилик-бу тадбиркорлик фаолиятига таъсир этувчи 
сиѐсий вазиятни ўзгаришига асосланган таваккалчилик (чегараларни ѐпилиш, 
бошқа мамлакатларга товарларни киритишни таъқиқланиши, мамлакатда 
ҳарбий ҳолатни жорий қилиниш ва ҳ.к.).
Иқтисодий таваккалчилик- бу мамлакат ѐки ташкилот иқтисодиѐтидаги 
нохуш салбий ўзгаришлар оқибатида юзага келувчи таваккалчилик. Анча 
кенг тарқалган, ҳамда хусусий таваккалчиликлар ўз эътиборларини 
йўналтирган иқтисодий таваккалчилик бу бозор конъюктураси ўзгариши 
тўловга кобиллик мувозанатини бузилиши бошқарув даражасидаги 
ўзгаришлар билан боғлик таваккалчиликдир. Бу турдаги таваккалчиликлар 
бир бири билан узвий боғлиқ бўлиб аксарият ҳолларда уларни амалда бир 
биридан фарқлаб бўлмайди.
Ҳисобга олиш характерига қараб таваккалчилик ички ва ташқи турларга 
ажратилади.
Ташқи таваккалчиликга - бу корхона фаолиятига ѐки унинг контакт 
аудиториясига бевосита боғлиқ бўлмаган таваккалчилик (контакт 
аудиторияси - бу аниқ ташкилот фаолиятига реал имконият ҳамда манфаат-
дорлик билан муносабатда бўлувчи жисмоний ва ҳуқуқий шахслар ва 
ижтимоий гуруҳлардир).
Ташқи таваккалчилик даражасига жуда кўплаб, сиѐсий, иқтисодий, 
демографик, ижтимоий, географик ва бошқа омиллар таъсир этади.
Ички таваккалчиликга-ташкилот ва унинг контакт аудиторияси 
фаолияти бевосита асослашган таваккалчиликлар киради. Унинг даражасига 
ташкилот раҳбарининг ишбилармонлик фаоллиги оптимал танланган 
маркетинг стратегияси, сиѐсати ва тактикаси ва бошқа омиллар; ишлаб 
чиқариш потенцили, техник жиҳозланганлик ихтисослашув меҳнат 
унумдорлиги меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси даражалари 


таъсир этади. Келтириб чиқарадиган оқибатлари характерига қараб таваккал-
чилик тоза ва спекулятивга ажратилади.
Тоза таваккалчилик (адабиѐтларда у гоҳо оддий ѐки статик деб 
номланади) - ҳамма вақт амалда таваккалчилик фаолиятига йўқотиш олиб 
келиши билан характерлидир.
Тоза таваккалчиликнинг асосий сабаби бўлиб табиий офатлар, урушлар, 
бахтсиз ҳодисалар, жиноий ҳаракатлар ва ташкилотларни ишга лаѐкатсиз-
лиги ва бошқалар бўлиши мумкин.
Спекулятив таваккалчилик (баъзида адабиѐтларда у динамик ѐки 
тижорат таваккалчилик деб юритилади) - бу тадбиркор учун кутилаѐтган 
натижаларга нисбатан қўшимча даромад ҳамда йўқотиш-зарар ҳам 
келтириши билан характерланади. Унинг асосий сабаблари-солиқ конунчи-
лигига ўзгаришлар киритиши валюта курси ҳамда бозор конъюктурасидаги 
ўзгаришлар бўлиши мумкин.
Синфий гуруҳларига кўра кенг тарқалган вужудга келиш соҳасига кўра 
таваккалчилик бўлиб унинг асосида фаолият доираси ѐтади. Таваккалчилик-
нинг пайдо бўлишини асосий хусусияти нафақат фаолият доираси қандай 
илова қилиниши, қолаверса аниқ субъект таваккалчилик фаолиятини қандай 
амалга ошираѐтгани билан боғлиқ. 
Содир бўлиш омиллари бўйича рисклар табиий (абиоген, биоген), 
антропоген (техноген, биоген), иқтисодий ва сиѐсий бўлиши мумкин. Сиѐсий 
рисклар – сиѐсий ҳолатни ўзгарувчанлиги билан белгиланадиган рисклар. 
Иқтисодий (тижорат) рисклари – иқтисодиѐтдаги нохуш ўзгаришлар билан 
белгиланадиган рисклар. Ўз навбатида сиѐсий ва иқтисодий рисклар ички ва 
ташқи бўлиши мумкин. Қамрови бўйича таваккалчиликлар қуйидаги 
турларга ажралади:
-
халқаро доирада;
-
мамлакат доирасида;
-
регионал доирада; 
-
тармоқ ичида;


-
корхона рисклари.
Селектив таваккалчилик – портфел шакллантирилиши чоғида молиявий 
инструментларни нотўғри танлаш билан боғлиқ риск. Бундан ташқари 
амалиѐтда раҳбар ѐки тадбиркор ўз фаолиятида:
-
мол-мулк талафотига;
-
молиявий йўқотишларга;
-
даромадларнинг камайишига;
-
фойда даражасини аниқлашдаги хатоликларга йўл қўймаслик ва шу 
жихатларни яхшилаш мақсадида турли-туман таваккалга борадилар. Шундай 
шароитда қайси бир турдаги таваккалчиликни танлаш, қайси бири кўпроқ 
самара бериши мумкинлигини аниқлаш кўп жиҳатдан таваккалчилик 
турларининг илмий асосланган тавсифномасини билишни тақоза этади.
Шартли таваккалчилик оқибатида зарар ҳам фойда ҳам кўриш мумкин. 
Айтайлик, пойабзал ишлаб чиқарувчилардан бири қўнғироқчали туфли 
ишлаб чиқаришга аҳд қилди. Бу муайаян даражадаги таваккалчилик билан 
боғлиқ, чунки бу янгилик модага кириш-кирмаслигини ҳеч ким билолмайди, 
албатта. Агар омма туфлидаги қўнғироқчалар беъманилик деб топса, 
компания сарфлаган пулидан маҳрум бўлади. Лекин ушбу ечим тўғри чиқиб, 
бизнес руҳидаги, бу услуб оммалашиб кетса, компания кўпгина пул ишлаб 
олади.
Бизнес руҳидаги эркин тадбиркорлик тизими учун фойда олишни 
мўлжаллаб шартли риск қилиш хосдир. Соф рискда, аксинча, зарар куриш 
эҳтимоли бор, холос. Масалан, ҳар бир корхонада ѐнган ѐки ўғирлик рўй 
бериши мумкин. Бу - соф таваккалчилик деб аталади, чунки тадбиркорда 
бундан фойдаланишга ҳеч қандай умид бўлмайди. Лекин бу соф 
таваккалчилик билан боғлиқ зарарни энг кам миқдорда бўлиши учун муайян 
тадбирлар қуриши мумкин. 
Соф таваккалчилик салбий (зарар, зиѐн) ѐки нол натижага эришиш 
эҳтимолини билдиради. Бундай турдаги рискга табиат, экология, сиѐсат, 
транспорт ва қисман тижорат билан боғлиқ рисклар киради. 


Чайқовчилик (спекулятив) таваккалчилик ҳам салбий (зарар, зиѐн), ҳам 
ижобий натижа (ютуқ фойда)га эришиш эҳтимолини билдиради. Бу турдаги 
рискга молия билан боғлиқ бўлган икки турдаги, яъни инвестиция ва пулнинг 
сотиб олиш қобилияти билан борлиқ бўлган рисклар киради. Соф 
таваккалчилик, юқорида таъкидлаганимиздек, табиатга, экологияга, сиѐсатга, 
транспортга ва қисман тижорат билан боғлиқ бўлган таваккалчилик 
турларини ўз ичига олади. Табиат билан боғлиқ таваккалчилик турига табиий 
офатлар оқибатида эҳтимол қилинадиган зарарлар киради, масалан, ер 
қимирлаши, сув тошқини, довул, эпидемия ва бошқалар туфайли кўрилган 
зарар даражаси.
Экология билан боғлиқ таваккалчилик — бу атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши оқибатида эҳтимол (риск) қилинадиган зарар ѐки қўшимча 
харажат.
Сиѐсат билан боғлик таваккалчилик — бу сиѐсат беқарорлик оқибатида 
эҳтимол қилинадиган моддий (молиявий) зарарлар. Бу таваккалчилик 
корхона фаолиятига эмас, балки мамлакатдаги социал-сиѐсий барқарорликка 
боғлиқ, Бунга оммавий тартибсизликлар, иш ташлашлар, ғалаѐнлар, 
эмбаргони жорий қилиш, ҳукуматнинг олдинги шартномаларини бажариш-
дан бош тортиш каби оқибатлар натижасида кўрилиши таваккалчилик 
қилинадиган зарарлар киради. 
Тижорат билан боғлиқ таваккалчилик — бу хўжалик субъектларининг 
тадбиркорлик фаолияти оқибатида эҳтимол таваккалчилик қилинадиган 
зарарлардир. Бундай турдаги таваккалчилик ўз навбатида ишлаб чиқариш, 
савдо ва қисман молия билан боғлиқ бўлган таваккалчиликларга бўлинади.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ таваккалчилик — бу ишлаб чиқариш 
жараѐнининг тўхтаб қолиши ѐки бир маромда ишламаѐтганлиги, технология-
нинг бўзилиши, сифатсиз хомашѐ оқибати ѐки ходимларнинг сифатсиз 
ишлашлари эвазига эхтимол килинадиган зарар ѐки қўшимча харажатлардир. 


Савдо билан боғлиқ таваккалчилик -бу ўзаро тўловларнинг кечикти-
рилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги оқибатида эҳтимол 
қилинадиган зарар ѐки олинмайдиган даромад. 
Молия билан боғлиқ таваккалчилик -бу эхтимол қилинадиган молиявий 
зарарлар бўлиб, у ўз навбатида инвестиция ва пулнинг сотиб олиш қобилияти 
билан боғлиқ, бўлган, охиргиси эса ўз навбатида, инфляция ва валюта билан 
боғлиқ бўлган риск турларига бўлинади.
Инфляция билан боғлиқ таваккалчилик - бу олинган даромадларнинг 
қадри юқори инфляция оқибатида тезроқ қадрсизланишини билдиради. 
Валюта билан боғлиқ риск- бу чет эл валютаси курсининг ўзгариши 
оқибатида кўриладиган катта зарарни билдиради. Бу риск эскпорт-импорт 
операцияларини, шунингдек, валюта операцияларини баҳолашда ўта 
зарурдир.
Инвестиция билан боғлиқ таваккалчилик қуйидаги турларга бўлинади. 
Тизимли таваккалчилик — бу, у ѐки бу бозорда коньюктуранинг ѐмон-
лашиши ѐки тушиб кетиши оқибатида эхтимол қилинадиган зарар. Бу риск 
инвестицияни аниқ бир объекгга эмас, балки муайян бозор (масалан, валюта 
бозори, қўзгалмас мулк бозори ва бошқалар) учун барча қўйилган маблағ 
буйича рискни ифодалайди. Бунда инвестор катта зарар етказмасдан туриб ўз 
маблағани қайтара олмайди.
Тизимли таваккалчилик усулида инвестицияни қайси бир активга 
(айтайлик, қимматли қогозларгами ѐки кўзгалмас мулкка) риск қилиб 
сарфлаш мақсадга мувофиқлиги аниқлaнади. 
Селектив таваккалчилик -бу у ѐки бу бозорда инвестиция объектини 
нотўғри танлаб олиниши оқибатида кўриладиган риск зарар ѐки бой берилган 
наф. Масалан, қимматли қоғозлар портфелини шакллантиришда фонд 
биржасидаги қимматли қогозлар турини нотўғри танлаш оқибатида қурила-
диган зарар шундай риск турига киради.
Кредит таваккалчилиги - бу қарз олган томоннинг ўз мажбуриятларини 
тўлай олмаслик хавфи. Банк яхши фойда кўриш учун кредитлаш хавфини 


камайтириш шарт. Банк ҳамиша қарзнинг ўз вақтида ва фоиз билан қайтиб 
келиши кай даражада мумкинлигини назарда тутиб рискга боради. Бундай 
рискка кредитни тўлаш муддатини кечиктириш ѐки облигацияларга тўлашни 
музлатиб қўйиш мисол бўлади.
Регаонал таваккалчилик - муайян регионларнинг иқтисодий ҳолати 
билан богланган бўлиб, у:
-
мазкур регионнинг асосий маҳсулотига (масалан, республикамизда 
пахтага) бўлган конъюктура нархининг пасайиши оқибатида кўрилиши 
мумкин бўлган зарар хавфи;
-
иқтисодий ѐки сиѐсий мустақилликка эришиш оқибатида кўрилиши 
мумкин бўлган зарар хавфи; 
-
ишлаб чиқаришнинг кескин тушиб кетиши ѐки ишсизлик даражасининг 
ошиши оқибатида кўрилиши эҳтимол қилинадиган зарар хавфини ифода-
лайди. 
Зарар кўриш хавфини камайтириш мақсадида таваккалчиликнинг ўзи 
қуйидаги муҳим белгилар бўйича гуруҳланади.
1.
Объектга қараб:
-
умумий таваккалчилик (бу корхонанинг умумий фаолиятига хавф 
туғдиради) 
-
махсус таваккалчилик.
2.
Ишлаб чиқариш омилига қараб:
-
хомашѐ таваккалчилиги (миқдорий, сифат, муддати бўйича); 
-
ускуналар, энергия, ходимлар, капитал таваккалчилиги.
3.
Маҳсулотни баҳолашга қараб:
-
сотишдаги таваккалчилик;
-
баҳолашдаги таваккалчилик;
-
тўлашдаги таваккалчилик;
-
кафолат буйича таваккалчилик.
Суғypтaланишга қараб суғурталанадиган таваккалчилик (буни cyғypтa 
фондидан қоплаш мумкин), суғурта қилинмайдиган таваккалчилик. Бундай 


гуруҳлаш хавф олдини олиш ва уни камайтириш бўйича чора-тадбирларни 
ишлаб чиқиш учун жуда қўл келади. 

Download 4,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish