Бошқарув субъекти эса қоидага кўра, корхона раҳбари ѐки бошқарув
объектларини мақсадли равишда бошқаришни амалга оширувчи хизмат
раҳбарларидир. Бунга мисол қилиб бир корхонанинг директори, унинг
муовинлари, бош муҳандис,
бош технолог, молиявий бўлимлар раҳбарлари,
цех бошлиқлари ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Умуман олганда корхонада умумий бошқарув – режалаштириш,
меҳнатни ташкил этиш, ойлик маош, техник назоратни уюштириш, сифатни
ошириш таъмирлаш, моддий техника таъминоти, сотиш,
кадрларни танлаш
ва жой жойига қўйиш, ҳисоб-китоб ва таҳлил, молия, хизмат кўрсатиш,
муҳофаза қилишни ўз ичига олади.
Корхонанинг корпоратив (гуруҳий) манфаатини амалга оширишнинг
муҳим омили – бу корхона ишини яхши бошқариш ҳисобланади. Корхона
ички ва ташқи алоқаларга эга. Корхонанинг ички тузилиши унинг турли
бўлинмалари ўртасидаги алоқалардан, ходимлари билан бошқарувчилар
(менежерлар) ўртасидаги муносабатлардан иборат.Унинг ташқи алоқалари
бозор билан юз беради. Бозорда корхона ўзига ресурслар етказиб берувчилар
ва ўз товарининг харидорлари билан алоқа боғлайди.
Корхонанинг пул билан бўладиган алоқалари банклар,
молиявий
компаниялар, суғурта фирмалари орқали юз беради. Корхонанинг бозор
иқтисодиѐти шароитида иш фаолиятини самарали бўлиши учун менежмент
иши (бошқарув иши) яхши йўлга қўйилиши керак.
Бозор муносабатидаги корхона бошқарувининг бундай кўринишидаги
бир-бирига боғлиқлиги, бўйсунувчанлиги бошқарув тизимининг самарали
фаолият юритиши учун муҳит шарт ҳисобланади.
Ҳар қандай ҳолатда бошқарув тизими хўжалик ҳаѐтининг
замонавий
талаблари ва корхоналарнинг рақобатчилик муҳитидаги барқарорлигига
жавоб бериши лозим. Шундай қилиб, бошқарув тизими ишлаб чиқариш
самарадорлигига ва корхонанинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлашда
муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
Ҳар бир корхонанинг ишлаб чиқариш тузилмаси мавжуд. Корхона
қанчалик йирик бўлса, унинг ишлаб чиқариш тузилмаси ҳам шунчалик
мураккаб бўлади.
Ишлаб чиқариш тузилмасига асосий, ѐрдамчи, хизмат кўрсатиш
жараѐнлари амалга оширилувчи цех ва участкалар киритилади.Ишлаб
чиқариш бўғинлари, корхона бошқаруви ҳамда
ходимларга хизмат
кўрсатувчи ташкилотлар, уларнинг миқдори, катталиги ва эгаллаб турган
майдони, ходимларнинг сони ва ишлаб чиқариш имкониятлари корхонанинг
умумий тузилмасини ифодалайди.
Саноат корхоналари ишлаб чиқариш тузилмасининг уч хил тури
мавжуд: технологик, предметли ва аралаш.
Технологик тузилмали корхоналарда цехлар ва ишлаб чиқариш участка-
лари технологик жиҳатдан бир хиллик тамойили асосида ташкил қилинади
(масалан, тўқимачилик комбинатларида йигирув ва тўқув цехлари).
Предметли тузилмага асосланган корхоналарда ҳар бир цех маълум бир
маҳсулот ѐки унинг бир қисмини ишлаб чиқаради (масалан,
автомобил
заводида мотор цехи, шассе цехи ва ҳоказо).
Аралаш (предметли технологик) тузилма тайѐрлов цехларини техноло-
гик тамойилда (темирчилик, чўян қуйиш, пўлат қуйиш ва ҳоказо), ишлов
бериш ва маҳсулот чиқариш цехларини эса предметли тамойил асосида
ташкил этишни назарда тутади.
Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш
тузилмаси доимо вазиятдан
келиб чиқиб такомиллашиб боради.
Юқоридаги бошқарув тизимидаги барча ишларни самарали олиб
борилиши миллий иқтисодиѐтда умумиқтисодий аҳамиятга эга, чунки у
қанчалик ривож топса, яхши йўлга қўйилса, шунчалик ишлаб чиқариш
жамиятдаги талаб-эҳтиѐжни тўлароқ ҳисобга олади, барқарор иқтисодий
ривожланиш тез боради.
Do'stlaringiz bilan baham: