Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet99/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Чўяннинг хоссалари. Тузилишига кўра, чўян оқ ва кулранг бўлади. Оқ чўян мўрт ва жуда қаттиқ бўлади. У, асосан пўлат ва болғалашбоп чўян олишда ишлатилади. Кулранг чўян, асосан сиқиб ишланадиган буюм ва конструкциялар (устун, таянч таглик, оқова сув қувурлари, метро деворларини қоплашда ишлатиладиган тюбинг ва ҳ.к.) тайёрлашда ишлатилади. Кулранг чўяннинг механик хоссаларини янада яхшилаш учун оқ суюқ чўянга махсус модификаторлар қўшилади ва юқори масъулиятли обектлар қурилишида ишлатилади.
Болғалашбоп чўян юқори пластиклиги, қайишқоқлиги, ҳамда қайта ишланиши осонлиги билан бошқа чўянлардан фарқ қилади. Оқ чўян нейтрал ёки оксидловчи (қум ёки симобда) муҳитда узоқ вақт (100 соат) давомида юқори ҳароратда (980—760°C) қиздириб олинади.
Пўлатнинг хоссалари. Қурилишда темир конструкциялар тай­ёрлашда, асосан оддий углеродли, қиздириб қайта ишланган конвер­тордан чиққан, кам легирланган конструкциябоп пўлатлар ишла­тилади.
Қурилиш конструкцияларини тайёрлашда, асосан кам углеродли ва кам легирланган пўлат навлари ишлатилади. Кам легирланган пўлат ишлатилганда 20% га, юқори мустаҳкам пўлат ишлатилганида эса 40% га яқин пўлатни тежаш мумкин. Пардозбоп пўлат олишда ва унинг хоссаларини яхшилаш мақсадида, унинг таркибига легирловчи қўшилмалар қўшилади ва легирланган пўлат ҳосил бўлади.
Пардозбоп пўлат легирловчи қўшилмаларнинг миқдорига кўра, кўп легирланган, легирланган ва кам легирланган пўлат хилларига бўлинади. Қурилишда асосан кам легирланган пўлатлар ишлатилади. Пўлатларнинг механик хоссалари қуйидаги 8.1-жадвалда келтирилган.


8.1-жадвал
Пардозбоп қурилиш пўлатларининг механик хоссалари
8.1-жадвалнинг давоми


Пардозбоп рангли темирлар ва қотишмалар


Aлуминий ва унинг қотишмалари. Aлуминий енгил, кумушсимон оқиш рангли металл. Унинг афзаллиги зичлигининг кичиклигида, мустаҳкамлигининг етарли даражада юқорилигидадир. Aлуминийнинг зичлиги 2700 кг/м3 (пўлатга нисбатан 3 баробар кичик) чў­зилишдаги мустаҳкамлик чегараси тоза алуминийники 10 МПа, қў­шилмали конструкциябоп алуминийники 62 МПа гача бўлиши мумкин. Чўзилиш даражаси 20—30%. Демак алуминий билан пўлатга бир хил юк қўйилса, алуминийнинг деформацияси анчагина катта бўлади.
Aлуминий ва унинг қотишмаларини юқори ҳароратдаги чизиқли кен­­гайиш коеффициенти 22  106 га тенг бўлса, пўлатники 11,8  106 га тенг. Aлуминий боксид, нефелин, алуминий тоғ жинс­ларидан олинади.
Хомашёни комплекс қайта ишлаганда алуминийдан бошқа сода, поташ, цемент, сулфат кислотаси, ўғит ва бошқа маҳсулот­лар ҳам олиш мумкин. Тоза алуминий машина қисмлари, алуминий уни бўёқ, газ ҳосил қилувчи пардозбоп кўп кавакли бетон, алуминий қоғози (фолга), электр симлари ва бошқаларни олишда ишлатилади. Юқори сифатга эга бўлган, самарали иситгичлар, безак ашёлар, одатда алуминий фолгасидан ишланади. Иссиқлик энергиясини қайтарувчи ҳамда алуминий қотишмасини анод билан оксидлаб архитектура қисмлари олиш мумкин.
Енгил ва пардозбоп алуминийдан, асосан қурилиш буюмлари ва конструкциялари тайёрланади. Таркибида Cу, Мн, Мг, Си бўлган алуминий қотишмаларининг мустаҳкамлиги 50 МПа га тенг. Aлуминий, мис, магний ва марганесдан ташкил топган қотишмалар дюралуминий деб аталади. Aлуминий қотишмаларидан ясси ва тўл­қинли тахталар, эзиб ишланган, эгилган, парчинланган ва пайванд­ланган буюмлар ҳамда узун қувурлар тайёрлаш мумкин.
Aлуминий қотишмаларидан ишланган қурилиш конструкциялари ўзининг кўриниши билан чиройли, зилзилабардош, совуққа, ўтга, зарарли муҳитга чидамли, магнитга таъсирланмайдиган самарали хоссаларга эга.
Қурилишда юқори самарали пардозбоп кўпик-алуминий ашёлари ҳам ишлатилади. Бунинг учун эриган суюқ алуминийга ўзаро кимёвий бирикиш натижасида газ чиқарувчи темир гидридлари (титан, барий ёки цирконий) қўшилади. Натижада, кичик ҳажм ва оғирликдаги пардозбоп серғовак, енгил, иссиқлик ўтказувчанлиги кичик бўлган алуминий ҳосил бўлади. Зичлиги 100—300 кг/м3 га тенг бўлган кўпик-алуминий пластик хоссага эга. Уни кесиш, улаш ва ёпиштириш қийин эмас.
Магний анчагина енгил металлдир. Зичлиги 1730 кг/м3, эриш ҳарорати 649°C. Тоза магнийнинг чидамлилиги кичик. Магний денгиз остидаги оддий ош тузи чўкиндисидан ҳосил бўладиган карналлит ва магнезитдан олинади. Магний махсус енгил қотиш­мадан ишланган қисм ва буюмлар учун қўлланилади.
Рух — осон суюқланадиган (419°C), зичлиги 7000 кг/м3 гача бўлган енгил металл. Рух, асосан қотишма таркибида бўлиб, мих, болт ва томбоп пўлат ва бошқаларни рухлашда ишлатилади. Оддий ҳароратда рух мўрт бўлади. 150°C гача қиз­дирганда пластик ҳолатга ўтади. Рух, рух сулфидли (ЗнС) тоғ рудасидан олинади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish