К 7-расм. Гемораидал веналардан қон кетишлари. I-енгил, II-ўрта, III-оғир, IV-ўта оғир.
ечки иккиламчи ёки аррозив қон кетиши жароҳатда инфекцион жараённинг кечиши натижасида юзага келган қон томири деворининг таркибий бузилиши билан боғлиқ бўлади. Бундай ҳолатлар энг оғир ҳолатлардан бири, чунки мазкўр жойдаги қон томирининг девори таркиб жиҳатидан ўзгарган ва хоҳлаган пайтда қон кетиши қайталаниши мумкин.
5. Кечиши бўйичабарча қон кетишлари ўткир ва сурункали тарзда кечиши мумкин.
а) Ўткир қон кетишида қон маълум ҳажмининг қисқа муддатда чиқиб кетиши
б) сурункали қон кетишида эса қон секин-асталик билан, кам миқдорда чиқиб кетиши кузатилади. Айрим ҳолларда бир неча сутка мобайнида сезиларли бўлмаган кам-кам қон кетиш, айрим ҳолларда эса вақти-вақти билан қон чиқиши кузатилиши мумкин. Сурункали қон кетиши ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак ярасиларидан, хавфли ўсмалардан, геморрой тугунларидан ва ҳоказоларда учраши мумкин.
6. Қон кетиш оғирлиги даражасига кўра қон йўқотиш даражасининг оғирлигини аниқлаш ўта муҳим бўлиб, айнан ушбу ҳолат беморнинг аҳволини белгилаб беради. Касал танасидаги қон айланишининг бузилиши ва қон кетиши оқибатда бемор ҳаёти ўлим ҳавфи остида қолиши мумкин. Қон кетишининг ўлимга олиб келишига қон айланиши бузилиши (ўткир юрак-қон томир фаолиятидаги етишмовчилик), шунингдек, камроқ ҳолатларда, қоннинг функционал хусусиятларини йўқотиши (қонга ҳаво, карбонат ангидрит, озиқ моддалари ва модда алмашинуви маҳсулотларининг ўтиб кетиши) кабилар сабаб бўлиши мумкин. Қон кетиши оқибатининг келиб чиқишидақон йўқотилишининг ҳажми ва тезлиги ҳал қилувчи ўринни ўйнаши мумкин. Айланаётган қон ҳажмининг (АҚҲ) 40%ини бир вақтнинг ўзида йўқотилиши одамнинг ўлимига олиб келувчи ҳолат саналади. Шу билан бир вақтнинг ўзида шундай ҳолатлар ҳам учраб турадики, айрим касаллар сурункали ёки даврий қон кетиши шароитида бундан ҳам кўпроқ қон ҳажмини йўқотадилар, қизил қон таначалари кўрсаткичлари кескин камайиб кетган бўлади. Лекин шунда ҳам бундай касал ўрнидан туриши, юриши, ва ҳатто айрим ҳолларда ишлаб кетиши ҳам мумкин. Касалнинг умумий ҳолати ҳам муайян аҳамиятга эга, яъни қон кетиши кечаётган шароит: шок (жароҳат натижасида) ҳолати, бошланғич камқонлик, озғинлик, юрак-қон томир тизими фаолиятининг етишмовчилиги, шунингдек, касалнинг жинси ва ёши кабилардир.
Қон йўқотилиши оғирлиги даражаларининг турлича таснифлари мавжуд.
Бунда энг қулай тарзда қон кетишининг 4 та асосий оғирлиғини ажратиб кўрсатиш мумкин:
Енгил даража – АҚҲ 10-12% гача бўлган ҳажмининг йўқотилиши (500-700 мл).
Ўртача даража – АҚҲ 15-20% гача бўлган ҳажмининг йўқотилиши (1000-1400 мл).
Оғир даража – АҚҲ 20-30% гача бўлган ҳажмининг йўқотилиши (1500-2000 мл).
Салмоқлиўта оғир даража – АҚҲ 30% дан кўп бўлган ҳажмининг йўқотилишида (2000 мл.дан кўпроқ)келиб чиқади.
Қон йўқотилиши оғирлиги даражасининг аниқланиши касални даволаш услубини белгилаб олиш учун ўта муҳим диагностик мезон ҳисобланади. Шунингдек, унга қараб қон қўйишнинг миқдори аниқланади.