Э. ғозиев умумий психология


Ироданинг физиологик асослари ва сифатлари тўғрисида тушунча



Download 3,92 Mb.
bet64/117
Sana25.06.2022
Hajmi3,92 Mb.
#703038
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев 79681

Ироданинг физиологик асослари ва сифатлари тўғрисида тушунча

Ирода – одамнинг ўз устидан, ўз ҳис-туйғулари, ўй-фикрлари, хатти-ҳаракатлари устидан ҳукмронлик қилишидир, бошқача айтганда, ирода – инсоннинг ўз хулқ-атворини онгли равишда бошқара олиши, ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, ўз олдига қўйган мақсадига эриша олиш қобилиятидир. Шахснинг ички тўсиқларни бартараф қила билиши унинг ташқи тўсиқларни ҳам муваффақиятли енгишига имконият яратади. Масалан, хизматчи югуриш мусобақаларида қатнашиб, маълум масофага югуриши, йўлда учрайдиган сув ёки бошқа ғовлардан ўтиши, ёмон аҳволдаги йўлакдан югуриши лозим. қийинчиликларни муваффақиятли енгиб, хизматчи мазкур қийинчиликларни бартараф этиш учун зарурий иродавий сифатларни ўзида мужассамлаштиришга муваффақ бўлади. Шу боис иродавий ҳаракатлар – шахснинг кўзлаган мақсадига эришиш учун ҳам ички, ҳам ташқи тўсиқларни енгиши билан узвий боғлиқ онгли хатти-ҳаракатлардир.


Инсоннинг иродавий ҳаракатлари ва бундай ҳаракатларга қобиллиги меҳнат ҳамда ижтимоий фаолиятда, таълим жараёнида юзага келган. Ижтимоий турмуш шароитлари, тобора ўсиб борувчи турли хусусиятли эҳтиёжлар одамлардан бу эҳтиёжларни қондириш мақсадида борлиқни ўрганиш, ўзлаштириш ва уни қайта қуришга йўналтирилган хатти-ҳаракатларни тақозо этган. Ҳамкорликдаги жамоавий меҳнатда одамда нерв системаси, хусусан унинг юксак қисми – бош мия ривожланиб, такомиллашиб боради, шу боис шахснинг психик ҳаёти миянинг маҳсули ёки хоссасидир, шунинг учун мия фаолиятининг бузилиши туфайли психикада ҳам ўзгаришлар юзага келади. Бош мия пўстлоғидаги барча бўлинмаларнинг ўзаро мутаносиб ишлаши шахснинг меъёрдаги руҳий фаолиятини таъминлаб туради.
Илмий натижалар таҳлилининг кўрсатишича, ирода фақат ташқи хатти-ҳаракатларда намоён бўлиб қолмасдан, балки инсоннинг ортиқча, нотўғри ҳаракатларни қилмаслигида ҳам яққол кўзга ташланади. Шундай қилиб, иродавий ҳаракатлар ҳам қўзғалиш, ҳам тормозланиш жараёнлари билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳар иккаласи бир-бирига узлуксиз равишда таъсир ўтказиб туради. И.П.Павловнинг табирича, биз, нормал кишилар доимий равишда маълум ҳаракат ва сўзлардан ўзимизни тийиб турамиз-ку, бу эса катта ярим шарларнинг муайян пунктларига тормозланиш импульслари юбориш эмасми, ахир.
Шунинг учун ҳар қандай иродавий ҳаракатнинг физиологик асосида бош мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг мураккаб динамик муносабати ётади. қўзғалиш жараёнлари заиф, кучсиз бўлса, у ҳолда одамда иродавий фаоллик сусаяди, баъзан, ҳатто апатия ҳолати вужудга келади. Тормозланиш жараёнларининг кучсизланиши шундай руҳий ҳолатга олиб келадики, бунда шахс ўзини ўзи назорат қилиш, оғирликларга бардош бериш, ўзини тута билиш, ўз хатти-ҳаракатларини тартибга солишга қурби етмай қолади. Демак, тана аъзолари (организм) фаолиятини ва унинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасининг тартибга солувчи, идора қилувчи катта ярим шарлар пўстлоғининг соғлом ҳолати ва меъёрда ишлаши инсонга ўзини, ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқариш хусусияти фақат инсон зотигагина хосдир.
Маълумки, одамлар ҳайвонлардан қанчалик кўп узоқлаша борсалар, уларнинг табиатга таъсир қилишлари шунча кўп олдиндан ўйлаш, режали, олдиндан белгиланган, маълум мақсадга қаратилган иш тусига кира боради. Шунинг учун жамоа бўлиб меҳнат қилиш жараёнида одамларда мақсадни англаш ва ўз олдига мақсад қўйиш, ишни бажаришдан олдин режа тузиб олиш, ишга фаол равишда киришиш ва кераксиз хатти-ҳаракатлардан ўзини тийиш, мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қийинчиликларни енгиш, ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқариш қобилияти, уқуви, зеҳни ўса боради. Борлиқдаги ташқи таъсирлар атроф-муҳитнинг таъсир кўрсатиши туфайли одамларда иродавий сифатлар такомиллашади, демакки ирода таркиб топади. Буюк алломаларнинг фикрича, ташқи дунё кишиларда пайдо қиладиган таассуротлар унинг миясида ифодаланади, унда ҳис-туйғу, фикр, майл, иродавий ҳаракатлар ёки “идеал интилишлар” тарзида акс этади. Яна бир донишманднинг мулоҳазасича, кишининг интилиш ва хоҳишлари, ўз олдига қўйган мақсадлари объектив дунё томонидан вужудга келтирилган.
Иродавий ҳаракатлар инсон яшаб турган ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, турмуш тарзи билан белгиланади. Жамиятда ижтимоий муносабатларнинг, шахслараро муомаланинг ўзгариши билан шахснинг ўз олдига қўядиган мақсадлари ҳам, одамни фаолиятга ундовчи мотивлар ҳам ўзгаради. Мамлакатимизнинг фуқароларининг иродаси келажаги буюк давлат қуришга қаратилгандир. Республикамиз ёшлари ҳуқуқий демократик, кучли фуқаровий жамият, мустақилликни мустаҳкамлаш ғоялари билан боғлиқ бўлган аниқ, ҳам истиқбол мақсадларга эга. Фуқаролар ўз олдиларига мақсадлар қўяр эканлар, бу мақсадларни қандай йўл ва воситалар билан амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида ҳам ўйлаб кўрадилар, қўйилган мақсадларга эришишнинг энг маъқул, оқилона, одилона, омилкор усуллари улар томонидан танлаб олинади.
Шуни таъкидлаш жоизки, ирода билимлар, ҳис-туйғулар, тафаккур каби психологик категориялар билан узвий алоқада, ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши туфайли ижтимоий ҳаётда, инсоннинг индивидуал турмушида шакллана боради ва такомиллашади.
Психологияда ирода сифатлари қаторига мақсадга интилиш, ўзини тута билиш, чидамлилик, сабр-тоқат, қатъийлик, ботирлик, интизомлилик, саботлилик, мустаққиллик, мардлик ва бошқалар киритилади.
Мақсадга интилиш – шахснинг ўзидаги барча куч-қувватларини олдига қўйган мақсадига қаратиш, ўз хатти-ҳаракатларини кўзлаган мақсадига эришиш вазифасига бўйсундириш, ҳар қандай қийинчилик ва тўсиқларга қарамай мақсадни амалга ошириш учун интилиш қобилиятидир.
Ўзини тута билиш – одамнинг ўз хатти-ҳаракатлари, ҳис-туйғулари, хулқ-атвори кабиларни бошқара билишда акс этувчи ирода сифатидир.
Чидамлилик – мақсадга эришишда одамнинг кўпинча совуқ ва иссиққа ҳам, очлик-ташналикка ҳам, бетоблик ва бошқа шу сингари қийинчиликларга қарамай, барча тўсиқларни енгиб, ўз мақсадини рўёбга чиқаришга интилишда акс этувчи ижобий сифатдир.
қатъийлик - шахснинг вазиятни тезда баҳолаб, ўз вақтида асосли, ўйланган ва мустаҳкам қарор қабул қилиши, ҳеч қандай иккиланишсиз уни бажаришга киришишидан иборат фазилатидир.
Ботирлик – одам соғлиғи ёки ҳаёти учун хавфли ва мураккаб шароитда ҳам бирон қарорга келиши ва уни бажаришнинг уддасидан чиқа билиш хислатидир.
Интизомлилик – жамият қонунларига, ахлоқ нормалари ва қоидаларига, миллий (умумбашарий) урф-одатларига, ихтиёрий ҳамда онгли равишда бўйсунишда ифодаланувчи инсон сифатидир.
Саботлилик – шахснинг қабул қилган қарорини бажариш ва ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун, кўп вақт ҳамда муайян қийинчиликларни енгиш талаб этилишига қарамай, оғишмай интилишида гавдаланувчи ирода белгисидир.
Мустаққиллик – инсоннинг ўзича бирор қарорга келиши ва уни амалга оширишидан, қарорни амалиётга татбиқ этишнинг усул ва йўлларини ўзи мустақил танлашидан, ҳар бир ишда ўзининг билимлари, дунёқараши ва эътиқодларига амал (риоя) қилишидан иборат ирода сифатидир.
Мардлик – олий мақсадларни кўзлаб иш кўрувчи, ўз олдига қўйган мақсадига эришишда қатъийлик, вазминлик, сабр-матонат, чидамлилик, бардошлилик, мустаққиллик ва дадиллик кўрсатувчи хислатлар мажмуасидир.
Одамларда иродани ўстириш учун қуйидаги иш-амалларни режалаштириш мақсадга мувофиқ:

  1. аниқ ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадларни кўзлашга ўргатиш ёки машқлантириш;

  2. илмий дунёқараш, барқарор эътиқод ва бурч ҳиссини шакллантириш;

  3. мақсадга интилиш ва истакни рўёбга чиқариш машғулотларини ўтказиш;

  4. ўз кучига ишонч туйғусини таркиб топтириш учун тренинглар ва соцтренингларни қўллаш;

  5. ички ва ташқи тўсиқларни енгишни машқ қилиш, иродани турли вазиятларда ишга солиш;

  6. ўз фаолияти маҳсулига ва хулқ-атворига баҳо бериш билан шуғуллантириш;

  7. спорт билан шуғулланиш ва жисмоний чиниқтириш;

  8. кун тартиби бўйича барча ҳаракатларни амалга ошириш.


Download 3,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish