Э. ғозиев умумий психология



Download 3,91 Mb.
bet68/117
Sana02.11.2022
Hajmi3,91 Mb.
#859521
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

Реферат учун мавзулар


  1. Темперамент тўғрисида тушунча

  2. Темперамент психология категорияси сифатида

  3. Нерв системаси ва темперамент

  4. Темперамент типларининг психологик хусусиятлари

Адабиётлар


  1. Климов Е.А. Индивидуальнўй стиль деятельности. –Казань, КГУ, 1969.

  2. Мерлин В.С. Очерк теории темперамента. –Пермь, 1973.

  3. Небўлицин В.Д. Основнўе свойства нервной системў человека.-М.: 1966.

  4. Теплов Б.М. Избраннўе трудў. Т.1 и 2.-М.: 1985.

Х боб
ХАРАКТЕР




1. Характер ҳақида умумий тушунча.


Ижтимоий турмушда ҳаёт ва фаолият кўрсатаётган ҳар қандай шахс ўзининг индивидуал психологик хусусиятлари билан бошқа инсонлардан ажралиб туради ва бу фарқлар унинг характер хислатларида ўз ифодасини топади. Характер тушунчаси юнонча сўз бўлиб, «charakter» босилган тамға ёки қиёфа, хислат деган маънони англатса-да, лекин у психологияда торроқ мазмунда қўлланилади. Худди шу боисдан инсоннинг барча индивидуал хусусиятларини характер хислати таркибига киритиб бўлмайди, чунончи, ақлнинг тийраклиги, топқирлиги, хотиранинг барқарорлиги, кўришнинг ўткирлиги, идрокнинг танловчанлиги сингари индивидуал психологик хусусиятлар бунга ёрқин мисолдир.


Психология фанида характерга турлича таъриф берилишига қарамай, унинг асосий белгилари таъкидланиши билан бир-бирига моҳияти билан мувофиқ тушади. Масалан, шахс хулқининг типик усуллари билан боғлиқ, фаолият, муомала ва муносабатда намоён бўлувчи, мужассамланувчи, унинг барқарор индивидуал хусусиятлари мажмуасига характер дейилади. Шахснинг табиатга, жамиятга, ўзига, ашёларга (нарсаларга) нисбатан муносабатлари асосий ва муҳим белгиси бўлиб ҳисобланади. Одатда шахснинг муносабатлари характер хислатларининг индивидуал ўзига хос хусусиятларини икки хил йўсинда аниқлаш имкониятига эга.

  1. Шахс характерининг хусусияти рўёбга чиқадиган ҳар қандай вазият, шароит, ҳолат, муҳит ҳиссий кечинмаларнинг индивидуал ўзига хос хислати унинг муносабатларига боғлиқ. Мисол учун, ишлаб чиқаришга яқинда келган А. Б. нинг характер хислати мана бундай рўёбга чиқади: корхонада маъюс, ўзини жасоада нохуш сезади, тортинчоқ, раҳбар ва ҳамкасабаларидан чўчийди, хонадонида (маҳаллада) ва тенгдошлари даврасида кўтаринки руҳда, кайфияти аъло даражада, улар билан муносабати илиқ, вақтичоғ, ўзини атрофдагиларга яқин тутади. Ушбу ҳодисани тўғри баҳолаш учун А. Б. нинг характер хислатларини аниқлаш, унинг намоён қилган ҳаракатларини, қилиқларини тасвирлаш билан чекланиб қолмасдан, балки бир нечта ҳолатдаги ҳиссий кечинмаларни таҳлиллаш ҳамда воқеликни тўғри тушунтиришга эришиш лозим.

  2. Ҳар қандай фавқулоддаги типик ҳолатдаги (муҳитдаги) ҳаракатнинг сифатлари ҳамда индивидуал ўзига хос усуллари шахснинг муносабатларига тааллуқлидир. Жумладан, юқорида келтирилган мисолда А. Б. нинг характери унинг ўзини ишхонада ҳамда маҳаллада тутишида ўз ифодасини топади. Шу билан бирга характернинг хислати ҳисобланмиш меҳнатсеварлик: а) меҳнат инсонларга роҳат туйғуси келтиришида, ишсизликда афсус чекишида; б)атроф-муҳитдаги нарсаларга диққатини чалғитмай, вақтни беҳуда сарфламай, вужуди билан виждонан меҳнат қилишида рўёбга чиқади.

  3. Шахс ҳаракатларининг сифати ва уларнинг оқилона усуллари нафақат унинг муносабатларига алоқадор, балки инсоннинг иродаси, ҳиссиёти, диққати, ақлий сифатларига ёки психик жараёнларининг индивидуал хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Чунончи, меҳнатда кўзга ташланадиган тиришқоқлик, пухталик меҳнатга нисбатан ижобий муносабатни акс эттиришга эмас, балки бошқа омилларга: а) диққатнинг тўпланишига (марказлашувига), б) ҳаракатларнинг аниқлиги, мақсадга йўналганлиги, в) иродавий зўр беришга, г) усуллар маҳсулдорлигига, д) ақлнинг тийраклигига боғлиқ. Характернинг ақлий, ҳиссий, иродавий хислатларига ажратишни ҳаракат усулларидан ҳамда хилма-хил руҳий жараёнларнинг устуворлик қилувчи таъсиридан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш мумкин.

Характер хислатлари шахсни муайян фаолиятга ундовчи омил сифатида майдонга чиқиши мумкин. Маълумки, характернинг аксарият хислатлари шахснинг хатти-ҳаракатлари муваффақиятини белгиловчи туртки ва фаол майллар бўлиб ҳисобланади. Одатда шахслар ўзаро ўхшаш шароитларда бир хил мотивлар ва муносабатларга асосланиб, аниқ мақсадга интилиб, мақсадга эришишга мутаносиб ҳаракат усулларига нисбатан мойилликни намоён этадилар. Мойилликлар негизида характер хислатларининг ундовчанлик кучи вужудга келади ва унинг таъсири туфайли инсон табиий шароитга зид, мақсадга номувофиқ ҳаракат усулларидан фойдаланади.
Шахс баъзида ўз характер хислатидан афсусланади, лекин бошқача ҳаракатни амалга оширишни уддасидан чиқмайди. Хорижий психологларнинг тасдиқлашича, айрим инсонлар фаолиятида муваффақиятсизликдан хавфсирашга қараганда, улар ўз ютуқларини юксакроқ қадрлайдилар ва юқори баҳолайдилар. Муваффақиятсизлик улар учун ҳалокатли ҳодиса эмас, шунинг учун «таваккалчилик»ка қўл уришида давом этаверадилар. Бошқа тоифадаги одамлар муваффақиятсизликдан чўчийдилар, ўта эҳтиёткор бўладилар, қийинчиликдан юз ўгиради, енгил ишга қўл уришни лозим топадилар.
Мақсадга номувофиқ, лекин шахс учун ўзига хос ҳаракат усулларини танлашга мойиллик кучли иродавий зўр бериш шароитларида, жиддийлик (зўриқиш) вазиятларида ёрқин акс этади. Инсон учун ўзига хос ҳаракат усули фавқулоддаги шароитда мақсадга мувофиқ келса, у ҳолда ўз хислатига номувофиқ, бир хил йўсиндаги усулларидан фойдаланишга қараганда кўп куч-қувват, қатъийлик, ишчанлик намойиш қилинишни маъқул топади. Мабодо характер хислатлари табиий (объектив) шароит талабига қарши ҳаракат қилишга ундаса, унинг хислатлари ўзига халақит ва панд беради. Характер хислатлари шароит, вазият талабларига мувофиқ тушса, у ҳолда улар ижобий вазифа бажаради, бунда шахс ижобий фаолият кўрсатади, бутун куч-қувватини жамлаб ҳаракат қилишга имкон туғилади.
Шундай қилиб, ҳаракат хислатлари шахсни муайян йўсинда интилишга, баъзида шароитга зид ҳаракат қилишга ундаш билан бирга, улар мураккаб вазиятларда ёрқин рўёбга чиқадилар. Ҳаққонийлик, дадиллик, тўғрилик шахсни нохуш кечинмаларга олиб келишига қарамай, уни давраларда ҳақиқатни тик айтишга ундайди, собитқадамликни шакллантиришга хизмат қилади.



Download 3,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish