Е. Б. Бабский, А. А. Зубков, Г. И. Косицкий, Б. И. Ходоров



Download 13,93 Mb.
bet214/493
Sana09.07.2022
Hajmi13,93 Mb.
#760607
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   493
Bog'liq
fizi

Эндемик буқоқ. Баъзи жойларнинг аҳолиси ўртасида қалқонсимон безнинг етарли ишламаслиги, без тўқимасининг ўсиб кетиши, яъни буқоқ анча учрайди. Буқоқда қалқонсимон без гипертрофияланади, фолликуллари кўпаяди, аммо чиқадиган гормон миқдори камаяди.
Тупроқ, сув ва ўсимлик ҳайвон овқатида йод етишмайдиган жойларда гипотиреознинг ҳар хил формалари, айниқса буқоқ тарқалган. Асосан тоғлиқ районлар шундай жойлардан ҳисобланади. Бундай жойлардан кўпчилигида буқоқ эндемик касаллик ҳисобланади (маълум жойларда доимо кўп учрайдиган касаллик эндемик касаллик деб аталади). Сув ва овқатда йод етишмаганда гипотирсоз нечоглик кўп учрашини Швейцария ва Норвегияда ўтказилган текширишлар яққол кўрсатади. Бу мамлакатларнинг баъзи тоғлик районларида мактаб ёшдаги болаларнинг ярмидан ортиғида бир қадар гипотиреоз ёки буқоқ борлиги аниқланди.
СССР да эндемик буқоқ Урал, Қавказ, Тянь-Шань ва Помирнинг баъзи жойларида учрайди. Ҳозир эндемик буқоқ жуда камайган, чунки бу районларда ичиладиган сувга ва тузга озгина калий йодид қўшилади.
Гипертиреоз. Утган асриин 60-йилларида Базедов ва Гревс тиреотоксикоз деган касалликни тасвир этишган, унинг характерли белгилари қуйидагилардан иборат: қалқонсимон без катталашади (Базедов буқоғи), кўз чақчаяди, юрак уриши тезлашади, бемор асабий бўлиб қолади, асосий алмашинув ва гавда температураси ортади, овқатни кўп истеъмол қилади ва шу билан бирга озиб кетади (108-расм).
Тиреотоксикоз қалқонсимон без гормонларининг ортиқча ишланиши сабабли қондаги концентрациясининг организмни заҳарлайдиган даражада ортиши, яъни гипертиреоз натижасидир. Тиреотоксикозни Базедов касаллиги деб ҳам аташади.
Гипертиреоз озгина бўлса Базедов касаллигининг характерли белгилари бўлмайди: кўз чақчаймайди, бемор озмайди, асабий бўлмайди, буқоғи кўринмайди ва ҳатто пайпасланганда ҳам сезилмайди.Бундай ҳолларда асосий алмашинув кучаяди, организм иш вақтида соғлом одамларга нисбатан кўпроқ энергия сарфлайди, дам олганда моддалар алмашинуви тинчлик ҳолатидаги миқдорга секин қайтади, юрак


Download 13,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   493




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish