ҚАЛҚОНСИМОН БЕЗ ИЧКИ СЕКРЕЦИЯСИ
Қалқонсимон без юксак гормонал активликка эга бўлган ярим суюқ коллоид билан тўла без фолликулларидан иборат. Фолликуллар девори без эпителийсидан тузилган.
Без қон ва лимфа томирларига жуда бой. Одамдаги қалқонсимон без вазни ўрта ҳисобда 25—30 г ёки гавда вазнининг 0,05 процентини ташкил этади, шунга қарамай бу бездан соатига 5—6 литр қон ўтади, бу — организмдаги қоннинг ҳаммаси демакдир.
Қалқонсимон без фаолияти сусайганда ва кучайганда организм
аҳволининг ўзгариши
Ёш ҳайвонлар (қуёнча, кучук, қўзичоқлар ва ҳоказо)нинг қалқонсимон бези олиб ташланганда скелети ўсмайди, ривожланиши ва вояга етиши тўхтайди; асосий алмашинув жуда камайиб қолади. Тери дағаллашади, жун сийракланади, қуруқ ва мўрт бўлиб қолади. Шу ҳайвонларга қалқонсимон без препаратлари бериб турилса, бошқа ҳайвон бези кўчириб ўтказилса ёки организмига шу без экстрактлари юборилса, юқорида айтилган ўзгаришлар камаяди ёки бутунлай йўқолади.
Итбалиқнинг қалқонсимон безлари олиб ташланса, организмнинг ривожланиши тўхтайди: итбалиқ ўсади-ю, бақага айланмайди. Организмга қалқонсимон без экстрактлари юборилса, итбалиқнинг бақага айланиши (метаморфоз) тезлашади, айни вақтда бақа кичкина бўлади. Кретинизм. Одамда қалқонсимон безнинг болалик давриданоқ суст ишлаши (гипотиреоз) кретинизм деган касалликка сабаб бўлади. Бу касалликнинг характерли белгилари шуки, бўй ўсмай қўяди, гавда нисбатлари (пропорцияси) бузилади, балоғатга етиш тўхтайди, пси-хика орқада қолади. Кретинизм бўлган киши (кретин)ларнинг оғзи очиқ ва тили доим оғзидан чиқиб туради, шу сабабли улар нафас олишга ва овқат ютишга қийналади. Бунинг сабаби шуки, тил ҳаддан ташқари ўсиб кетгани учун оғизга сиғмай қолади. Қретинизмга микседема белгилари ҳам қўшилади.
Микседема. Вояга етган одамнинг қалқонсимон бези етарли иш-амаса, микседема деган касаллик пайдо бўлади. Бу касалликда асосий алмашинув 30—40% камайиб кетади. Қисман ёғ тўқимасида ёг кўпайиши, асосан эса тўқима суюқлигипинг ортиши натижасида гавда вазни ошиб кетади. Оқсиллар алмашинувининг бузилиши сабабли орган ва тўқималарнинг ҳужайрааро бўшлиқларида муцин ва альбуминлар кўпайиб кетади. Оқсиллар тўқима суюқлиғининг онкотик босимини оширади. Шу сабабли тўқималарда, айниқса тери ости клетчаткасида сув ушланиб қолади. Тўқималарда шилимшиқ шиш пайдо бўлади (латинча «микседема»нинг таржимаси «шилимшиқ шиш» демакдир). Касаллик натижасида тафаккур ва нутқ жуда сскинлашади, апатия рўй беради, юз ва бадан салқиб туради, жинсий функциялар бузилади (асллар ҳайз кўрмай қўяди), гавда температураси пасаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |