"дунёқараш" тушунчаси, унинг моҳияти ва тарихий шакллари



Download 136,5 Kb.
bet3/5
Sana01.06.2022
Hajmi136,5 Kb.
#624675
1   2   3   4   5
Bog'liq
“Дунёқараш” тушунчаси, унинг моҳияти ва тарихий шакллари.

3. Фалсафий дунёқараш

Фалсафа – борлиқ, турли шакллари орасидаги ўзаро алоқадорликни ифодаловчи назарий қарашлар системасидир. Ушбу таъриф “дунёқараш” тушунчасига берилган таърифга ўхшаб кетади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки дунёқарашнинг тарихий типлари бир-биридан предмети билан эмас, уни англаш усуллари билан фарқланадилар. Фалсафа – донишмандлик ҳақидаги таълимотдир, шу боисдан у, биз таъкидлаб ўтганимиздек, оламни ақл чиғириғидан ўтказиб таҳлил қилинади.


Дунёқарашни, айниқса фалсафий дунёқарашни бир бутун қилиб ушлаб турган икки қутб мавжуд: олам ва одам (ёки объективлик ва субъективлик, моддийлик ва маънавийлик, катта олам ва кичик олам ва ҳоказо). Шуни назарда тутган ҳолда ҳамюртимиз, буюк файласуф Шайх Азизиддин Насафий бутун оламнинг ўзи улуғ олам (олами кубро) бўлса, инсоннинг ўзи кичик оламдир (инсони кубро), деб таъкидлайди. Бунда одам оламнинг бир бўлаги сифатидагина эмас, борлиқнинг ўзига хос шакли сифатида идрок этилади. Бошқа нарсалардан унинг фарқи шундаки, у ўйлаш ва билиш, севиш ва нафратланиш, қувониш ва қайғуриш, орзу қилиш ва бахтли бўлиш имконига эга. Ушбу қарама-қарши қутблар орасидаги турли муносабатлар фалсафанинг баҳс мавзуини ташкил этади.
Фалсафа учун характерли бўлган баъзи саволларга назар ташлайлик. Ширинлик – шакарнинг объектив хоссасими ёки одамнинг субъектив туйғусими? Гўзаллик – нарсаларга хос хусусиятми ёки инсон томонидан ўйлаб топилган мезонми? Чуқурроқ қарасак, бу ва бунга ўхшаш саволлар бир умумий муаммога – борлиқ ва онг, объективлик ва субъективлик, олам ва одам орасидаги ўзаро муносабатларларга тааллуқлидир. “Фалсафанинг вазифаси, - деб ёзган эди Бертран Рассел, - ушбу саволларга жавоб бериш ёки ҳеч бўлмасауларни тадқиқ этишдан иборатдир”. Бундан хулоса шуки, “олам-одам” муаммоси универсал характерга эга бўлиб, ҳар қандай фалсафий муаммонинг умумий формуласи деб ҳисоблаши мумкин. Шунинг учун ҳам уни фалсафанинг асосий масаласи деб аташади.
Баъзида нега айнан шу масала фалсафанинг асосий масаласи деб ҳисобланишини уқиб олиш қийин бўлади. Фалсафа икки ярим минг йилдан бери мавжуд, бироқ узоқ муддат давомида ушбу масала файласуфлар томонидан кун тартибига қўйилмаган. Кўпгина файласуфларбу масалани ҳал қилишга ҳам интилмайдилар. Масалан, Альбер Камюнинг фикрича, фалсафанинг асосий муаммоси “инсон ўзи учун берилган умрни яшаб ўтиши керакми ёки бунинг ҳожати йўқми?” – деган саволдан иборатдир.
Хўш, унда олам ва одам орасидаги муносабатларни ўрганишни фалсафанинг асосий масаласи деб таъкидлашга асос бормикан? Файласуфларнинг кўпчилиги бу масалага тўғридан-тўғри жавоб беришга интилмаган бўлсаларда, бир нарса ойдек равшан бўлиб турибди: олам ва одам орасидаги муносабатлар муаммоси ўзига хос характерга эга. Гап шундаки, “олам – одам” ўзаро муносабати ҳар қандай фалсафий мулоҳазанинг негизини ташкил этади. Бу муаммони маълум шаклда ифодаламоқчи бўлсак, унинг бир неча бошқа саволлар билан боғлиқ эканлигига амин бўламиз.
“Олам-одам” муносабатларини уч асосий типга бўлиш мумкин: гнесиологик (билишга доир), аксиологик (қадриятларга доир), праксеологик (амалиётга доир). Ўз вақтида буюк немис мутафаккири Иммануил Кант фалсафа учун принципал аҳамиятга эга бўлган уч саволни айтиб ўтган эди. Улар қуйидагилар: “Нимани билишим мумкин?”, “нима қилишим керак?”, “Нимага умид қилишим мумкин?”. Саволлар моҳиятига чуқурроқ назар ташласак, улар одамнинг оламга бўлган муносабатларининг уч типига мос тушига ишонч ҳосил қиламиз.
Фалсафий билиш “Олам нима?”-деган саволга жавоб беришдан бошланади. Бу савол моҳиятан “Биз олам ҳақида нималарни биламиз?”- деган савол билан туташдилар. Фалсафа – бундай саволга жавоб излайдиган ягона билим соҳаси эмас. Асрлар давомида янги ва янги назария ва амалиёт натижалари унга жавоб беришга уриниб кўрдилар. Бироқ фалсафанинг оламни билиш борасидаги вазифаларни ўзига хос хусусиятга эга бўлди.
Фалсафанинг шаклланиши – назарий тафаккур тарихида ягни босқич бўлди. Ўзга билим соҳаларига нисбатан кейинроқ етукликка эришгани туфайли фалсафа узоқ йиллар давомида универсал назарий билим сифатида ҳукм сурди. Аристотельнинг фикрига кўра, алоҳида фанлар борлиқнинг конкрет шаклларини ўргансалар, фалсафа энг умумий принципларни аниқлашга интилади. Кант эса фалсафани турли билимларнинг синтези деб ҳисобларди. Шунинг учун фалсафанинг муҳим вазифаси, унинг фикрича, катта миқдордаги риционал билимларга эга бўлиш ва уларни ягона ягона бутунликка бирлаштиришдан иборат бўлмоғи зарур. Фалсафа ва фақат фалсафага ўзга фанларга системали бирлик ато эта олади.
Назарий – фалсафий билимнинг бошқа вазифалари ҳам бор. Бундай билим ёрдамида кишиларда ўз дунёқарашларини муттасил кенгайтириб боришга эҳтиёж вужудга келади. Фалсафий тафаккур атроф – муҳитни ўрганиш билан чекланиб қолмай, макон ва замоннинг беназир томонларига назар ташлашга ҳаракат ҳам қилади. Буни файласуфлар интелектнинг тажрибасиз билим йиғишга бўлган қобилияти деб атайдилар. Ҳақиқатдан ҳам, оламни маконда тубсиз, замонда чексиз яхлитлик сифатида билиш учун ҳеч қандай тажрибага таяниб бўлмайди. Тажриба бундай билимларни дунёга келтира олмайди, фалсафа эса бунинг уддасидан чиқишга мажбур.
Кантнинг “Нимани билишим мумкин?” – деген саволига қайтсак. Бу савол инсон билишининг имкониятларига ҳам тааллуқли. Уни қатор саволлар билан боғлаш мумкин: “Оламни билиб бўладими?”, “Инсон билишнинг имкониятлари чексизми?”, “Агар оламни билиб бўлса, унда бу вазифани фан қай тарзда, фалсафа қай тарзда бажармоғи лозим?”, “Билимларнинг” ҳаққонийлигини қандай аниқласа бўлади?, “Билиш услублари қандай бўлмоғи лозим?” ва ҳоказо.
Бу саволларнинг барчаси фалсафий муаммолар туркумига киради ва чуқурроқ назар ташласак, уларда хам “олам-одам ” ўзаро муносабатлари борлигига амин бўламиз.
Оламни билиб бўлади, деб хисобловчи файласуфларнинг позицияларига зид йўналишлар хам бор.Бу қарашлар системасининг бирини скептцизм деб атасак, иккинчисини агностицизм деймиз.
Дархақиқат, оламни билиш билан боғлиқ саволлргам жавоб бериш мушкул. Кант буни нихоятда яхши тушунар еди. Фан ва фалсафанинг қудратига юқори баҳо берар экан, у билишнинг чегараси бор, деган хулосага келди. Йигирманчи аср файласуфлари бу фикрлаги рационал мағизни узоқ йиллар англаб ета олмадилар. Ўз моҳиятига кўра, Кантнинг позицияси оқилона огоҳлантиришдан иборат эди. “Инсон, кўп нарсани билиб олганингга қарамай, билмаган нарсаларинг ҳали бениҳоялигича қолмоқда, бу ароликда яшаш – сенинг тақдирингдир”, - демоқчи эди у.
Фалсафий мулоҳаза юритишнинг мазмунини билишга оид вазифалар билан чекланиб қолмайди. Билимсиз файласуф бўлишнинг имкони йўқ, лекин фақат билим ёрдамидагина файласуф бўлиб бўлмайди. Донишмандликни билимдан эмас, турмуш тарзидан изламоқ зарур. Ҳақиқий файласуф фақат сўз билан эмас, иш билан ҳам тарбиялайди.
Фалсафа – мукаммал донишмандлик ғоялари йиғиндисидир. У инсон тафаккурининг олий мақсадини аҳлоқий қадриятлар билан боғловчи воситадир. Шунингдек, фалсафа аҳлоқий қадриятларни ҳам асослаб беради.
Хўш, фалсафий изланишнинг олий мақсади нимадан иборат? Кантнинг “олам – одам” ўзаро муносабатларига доир уч саволини эслайлик. Буюк мутафаккир ушбу уч савол устида бош қотирар экан, уларнинг барчаси битта – “Инсон нима”? деган тўртинчи саволни туғдиришини кўрсатиб ўтади. Кўриниб турибдики, Кант инсонни олий қадрият деб эълон қилади. Фалсафанинг мақсади ҳам инсон, унинг ахлоқий маъсулияти ҳақида фикр юритиш, билм йиғишдан иборатдир.
Хуллас, фалсафий дунёқараш – назарий системалаштирилган, изчил, асосланган қарашлар йиғиндисидир. Унда икки қутб мавжуд: олам ва одам. Фалсафанинг асосий масаласи ана шу икки қутб орасидаги ўзаро муносабатни тадқиқ этишдан иборат. Бу масала бир неча саволлар туркумига бўлинади ва оламни фалсафий билишга ундайди.



Download 136,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish