Океан рифтлари. Океан пўстида рифтлар ўртаокеан тизмаларининг марказий қисмида жойлашган бўлади. Уларда янги океан пўстининг шаклланиши амалга ошади
Континентал рифтлар. Континентнинг парчаланиши унинг муайян қисмида рифт ҳосил бўлиш билан бошланади. Бунда пўст юпқалашади ва очилади, магматизм бошланади
Трансформали ер ёриқлари деб қандай ер ёриқларига айтилади?
Трансформали чегаралар. Литосфера плиталари параллел йўналишда, аммо турли тезликда ҳаракатланаётган жойларда трансформали ер ёриқлари - океанларда кенг ва континентларда кам тарқалган улкан силжималар ҳосил бўлади.
Литосферанинг бутун қалинлигини кесиб ўтган силжимали ер ёриқлари трансформали ер ёриқлари дейилади. Океанларда транс-формали ер ёриқлари ўртаокеан тизмаларига (ЎОТ) перпендикуляр ўтади ва уларни кенглиги ўртача 400 км бўлган сегментларга парча-лайди
Қайноқ нуқталар нима?
Қайноқ нуқталар. Океанлар тубида кўп сонли вулкан ороллари жойлашган. Улардан баъзилари ёши аста-секин ўзгариш тартибида занжир ҳосил қилиб жойлашган. Бунга намунавий мисол бўлиб Гавай сувости тизмасининг вулканлар қатори ҳисобланади. Бундай ғаройиб структурани тушунтириш учун шундай тахмин қилишган: Гавай ороллари тагида жойлашган қайноқ нуқта – бу қайноқ мантия оқими ер юзасига кўтариладиган жой бўлиб, устида ҳаракатланувчи океан пўстини қайта эритади
Континентлар дрейфи гипотезаси нималарга асосланган?
Вегенер ушбу материклар соҳилларининг мос келиши билангина чекланиб қолмасдан, бошқа далилларни ҳам қидирган. Бунинг учун у ҳар иккала континент соҳилларининг геологиясини ҳам ўрганган ва соҳиллар туташтирилганидагидек мос келувчи кўпчилик мураккаб геологик мажмуаларни топган. Ушбу назариянинг исботи бўлиб палеоиқлимий қайта тиклаш, палеонтологик ва биогеографик аргументлар олдинга чиқди. Кўплаб ҳайвонлар ва ўсимликлар Атлантика океанининг ҳар иккала томонлари бўйлаб чегараланган ҳудудларда тарқалган бўлиб чиқди. Улар бир-бирига жуда ўхшаш, аммо минглаб километрли океан суви билан ажратилган.Вегенер континентлар океан тубидаги базальт қатлами юзаси бўйича ҳаракатга келади деб ўйлаган, аммо бу жараён учун манба - ҳали номаълум бўлган улкан куч керак эди. Литосфера плиталари ҳаракатининг манбаси сифатида Кориолис кучи, прилив оқимлар ва бошқа сабаблар тахмин қилинган. Аммо оддий ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, уларнинг барчаси биргаликда улкан континентал блокларни суриш учун етарли бўлмаган.
Иккинчи Жаҳон Урушидан сўнг океан туби фаол ўрганила бошланди ва Вегенер ғояларини тасдиқловчи янги маълумотлар олинди. Бу маълумотлар океан тубининг топографияси, океан пўстининг ёши ва магнит майдони аномалияси билан боғлиқ бўлган. Зилзилалар ва вулканларнинг тақсимланиши ҳам Вегенернинг дунёқарашига мос келган. Зилзилаларнинг ва вулканларнинг кўпчилиги литосфера плиталари орасидаги чегара бўйлаб содир бўлади.