Планктонлар нима?
PLANKTON (yunoncha planktoslardan yurib), suv ustunida yashaydigan va oqimning o'tishiga bardosh bermaydigan organizmlar to'plami. Plankton ko'plab bakteriyalar, diatomlar va ba'zi boshqa suv o'tlari (fitoplankton), protozoa, ba'zi ichak, mollyuskalar, qisqichbaqasimonlar, qobiqlar, tuxum va baliq lichinkalari, ko'plab umurtqasiz hayvonlarning lichinkalaridan iborat. Plankton geterogen, asosan suv ustunida erkin suzib yuradigan va nektondan farqli o'laroq oqimga qarshi tura olmaydigan mayda organizmlardir
Бентос ва пелагиал нима?
Bentos (yun. benthos — chuqurlik) — dengiz va chuchuk suv havzalari tubidagi balchikda va uning ustida yashaydigan organizmlar. Bentos. oʻsimliklar (fitobentos) va hayvonlar (zoobentos) Bentoslarga.ga ajratiladi.
Pelagial (yun. pelagos — dengiz) — dengiz, okean va koʻllarda suvning tirik organizmlar yashaydigan qatlami (suv tubidan boshlab suv yuzasigacha); bental (suv tubi) tushunchasining aksi. Pelagialda yashovchi organizmlar plankton, nekton (faol suzadigan organizmlar), neyston (suv yuzasida yashaydigan organizmlar) guruhlarga boʻlinadi.
Денгиз ва океанларнинг геологик иши деб нимага айтилади?
Денгиз ва океанларда кечадиган геологик жараёнлар бир қанча жараёнлардан иборат бўлади: 1) соҳилларни ташкил этган тоғ жинсларининг парчаланиши ёки абразия (лотинча «абрадо»-қираман, тирнайман деган маънони англатади); 2) қуруқликдан келтирилувчи нураш маҳсулотларини ташиш ва саралаш; 3) турли чўкиндиларни тўплаш ёки аккумуляция. Денгизларнинг геологик иши биринчи навбатда турли оқимлар, ҳавза тубининг рельефига ва сувининг физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Уринма тўлқинларни таърифланг?
Уринма тўлқинлар. Денгиз тўлқинлари катта куч билан соҳил ва оролларга урилади. Баъзан тўлқин шу қадар кучли бўладики, 200 тоннадан 1000 тоннагача оғирликдаги ҳарсанг тошларни ҳам суриб юборади. Агар тўлқин соҳилга бурчак ҳосил қилиб урилса, унинг кучи иккига бўлинади, уларнинг бири соҳилга тик, иккинчиси параллел бўлади. Биринчиси соҳилга ҳудди юқорида кўрсатилган тўлқин каби таъсир этади, иккинчиси уваланган маҳсулотларни оқизиб кетади. Денгиз ва океан суви тўлқинининг қирғоқни емириши натижасида тўлқин ини, ғорлар, омбор, қамар ҳосил қилади. Шамол таъсиридан пайдо бўладиган тўлқиндан ташқари, яна муттасил ҳаракатланиб турадиган, Ой билан Ернинг тортилишидан вужудга келадиган сув кўтарилиши ва қайтиши, яъни қалқиш тўлқинлари ҳам мавжуддир. Денгиз суви ҳар 6 соат 13 минутда кўтарилиб ва пасайиб туради, буни сув қалқиши деб аталади (прилив ва отлив).
Do'stlaringiz bilan baham: |